Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 17 / Хўжалик юритиш қоидалари

Қарздор банкрот бўлмоқчи

 

Суднинг қарорига мувофиқ МЧЖдан АЖ фойдасига 9 млн сўм миқдорида пул маблағлари ундирилиши лозим. Ижро этиш учун МИБга юборилган ижро варақаси бир йил ўтгач ундирувчига қайтарилди. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси 3-қисмига биноан иш тўхтатилган. МИБ сайтидаги қарздорлар тўғрисидаги маълумотлар базасида қарз мавжуд эмас.

Корхона қарздор корхонани банкрот деб ­эътироф этиш учун судга мурожаат қилиши мумкинми? Бунинг тартиб-таомили қандай?

 

Ҳа, АЖ қарздорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши мумкин.

Қарздор 3 ой давомида кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини қаноатлаштира олмаслиги унинг банкротлиги аломати ҳисобланади («Банкротлик тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси). Қарздор, кредитор ва прокурор қарздорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақли.

Қарздорнинг раҳбари ва вакили судга аризани ёзма шаклда беради (Қонуннинг 39-моддаси). Аризада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

♦ ариза берилаётган иқтисодий суд номи;

♦ ариза берувчи ва қарздорнинг номи ва манзили;

♦ қарздорнинг пул мажбуриятлари миқдори;

♦ кредиторнинг талаблари асослилиги далили, шу жумладан қонуний кучга кирган суд қарори;

♦ кўрсатилган талабларнинг қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далил;

♦ илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати.

Шунингдек кредиторнинг қарздорга нисбатан талабларини кўриб чиққан суднинг қарорини ва ижро варақасини илова қилишингиз лозим.

Таъкидлаш жоизки, ижро варақаси ижро этилмасдан қайтарилганда у бўйича иш тўхтатилмайди. Ундирувчига ижро варақасининг қайтарилиши ушбу ҳужжатни белгиланган муддат доирасида ижрога қайтадан тақдим этишга тўсиқ бўла олмайди («Суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси).

Эътибор беринг, карантин белгиланганлиги туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган корхоналарга нисбатан банкротлик тартиб-таомилларини қўллаш ва уларни банкрот деб эълон қилишга 2020 йил 1 октябргача бўлган муддатга мораторий жорий этилган (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-банди).

 

Нурали Нурмуҳаммедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 687 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика