Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 17 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ижара шартномасининг тўхтатиб турилиши

 

МЧЖ бинони ижарага беради. Covid-19 вируси тарқалганлиги туфайли кўпгина ташкилотлар томонидан 2020 йил 24 мартдан масофавий ишлашга ўтилганлиги маълум қилинган ва Президентнинг 2020 йилдаги ­ПФ-5969-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг ­179-сон қарорига амал қилган ҳолда карантин даврида ижара ҳақини ҳисобламаслик ёзма равишда сўралган.

Бинони ижарага олувчининг хатига асосан карантин даврида ижара ҳақи ҳисобланмаслиги мумкинми?

 

Ижарага олувчининг хатига асосан қўшимча битим тузган ҳолда ижара шартномасининг тўловлар қисмига ўзгартириш киритишингиз мумкин.

Президент ва Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорларда (19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармон; ВМнинг 23.03.2020 йилдаги 176-сон қарори), хусусий мулк ижараси учун ижара тўловларидан озод этадиган чора-тадбирлар назарда тутилмаган.

Кўриб чиқилаётган вазиятда қуйидаги вариантларни кўриб чиқишингиз мумкин («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси):

1) ижарага олувчининг ходимлари вақтинчалик масофавий ишлашга ўтганлиги муносабати билан ижара шартномасининг амал қилиши тўхтатиб турилиши тўғрисида қўшимча битим тузиш (кейинчалик ижарага олувчининг ходимлари одатий иш режимига ўтказилганидан кейин шартноманинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қўшимча битимни расмийлаштирган ҳолда);

2) ижара тўловини кечиктириш тўғрисида қўшимча битим тузиш;

3) ижара шартномасини бекор қилиш ва фаолият тикланганидан кейин уни янгидан тузиш.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 109 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика