Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 17 / Хўжалик юритиш қоидалари

УФга пул кўринишида бўлмаган ҳисса

 

МЧЖ ягона муассиси офис учун инвентарь ва мебелни нақд пулга сотиб олди. Ушбу мол-мулкдан ҳақиқатда МЧЖда фойдаланилади, бироқ у балансда ҳисобда турмайди.

МЧЖ устав фондини ушбу мол-мулк ҳисобига кўпайтириш мумкин?

Мол-мулк сотиб олинганлиги тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли рўйхатдан ўтказувчи органларда муаммога тўқнаш келинмайдими?

 

МЧЖ устав фондини муассис томонидан сотиб олинган мол-мулк ҳисобига кўпайтириш мумкин.

УФ жамият мол-мулки ёки унинг иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига кўпайтирилади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси 3-қисми).

УФга киритилган пул кўринишида бўлмаган ҳиссалар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади (Қонуннинг 15-моддаси 2-қисми.).

Қайта рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим (Низомнинг 21-банди, ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон қарорига 1-илова):

♦ муассиснинг жами киритилган қўшимча ҳиссалар ва янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори;

♦ янги таҳрирда давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

♦ мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси (муассис берилаётган мол-мулкни баҳолашни ўтказади).

Қонун ҳужжатларида мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказишда ушбу мол-мулк сотиб олинганлиги далилини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги белгиланмаган.

Қайта рўйхатдан ўтказиш ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан 30 кун ичида амалга оширилади (Рўйхат, Низомга 7-илова).

Шу тариқа, муассиснинг нақд пулига сотиб олинган мол-мулк ҳисобига УФни кўпайтиришингиз мумкин. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун мол-мулк сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмайди.

 

Наргиза Воҳидова, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1476 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2020-06-04 08:20:22, Гость_абдурауф андижондан:
УФ киритиладиган улушларни хисобига кайта руйхатдан утказиш 1 йилда бир марта булиши керак, Чунки 50 кишига кадар таъсисчиси булган МЧЖ ларда хар ойда хар хил ишлаб чикариш учун фавкулотда етишмайдиган хом ашёлар олиб келиниши мумкин.буни кайта куриб чикиш керак.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика