Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 05 / Шахсий манфаат

Ҳар қандай сертификат имтиҳондан озод этмайди

 

Матбуотда ўқиб қолдим: «CIPA, ACCA, CPA, Сертификатланган малакали бухгалтер, ДипИФР сертификатлари ва дипломларига эга бўлган мутахассисларга аудитор малака сертификатини бериш таомилини соддалаштириш таклиф қилинмоқда. Улар учун аудиторлик ташкилотларида иш стажига эга бўлиш ва малака имтиҳонидан ўтиш талаби бекор қилинади».

Бу аудитор малака сертификати талабгорида кўрсатилган халқаро сертификатлар мавжуд бўлса, бошқа ҳеч қачон малака имтиҳони топширмаслигини англатадими? Бу 2014 йилда САР сертификатини олган шахсга ҳам тааллуқлими?

Мен ҳар йили малакамни ошираман, бухгалтер (САР) сертификатига эга бўлганим учун имтиҳон топширмай аудитор сертификатини олишим мумкинми?

 

Халқаро бухгалтер сертификатларига «Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)» ёки «Сертификатланган қасамёд қилган бухгалтер (АССА)» ёхуд «Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)» сертификати киради (АВ томонидан 21.12.2018 йилда 3105-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Ушбу сертификатлар соҳибларига аудитор сертификатини олишда муайян имтиёзлар берилади:

● талабгор (аудитор) халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлганда аудитор малака сертификатини олиш ва амал қилиш муддатини узайтириш малака имтиҳонини топширмасдан амалга оширилади (Низомнинг 3-банди). CIPA, ACCA, CPA сертификатларини олиш учун «ХАС бўйича аудит» имтиҳони топширилиши сабабли имтиёз берилган. Бунда АССА дастурида аудит бўйича имтиҳон 2 даражада топширилади;

● CIPA, ACCA, CPA сертификатлари соҳибларига иш стажи мавжуд бўлиши ҳақида талаб қўйилмайди.

Низом 2019 йил 23 мартдан кучга киради.

Сертификатланган малакали бухгалтер (САР), ДипИФР сертификатлари соҳиблари аудиторлар учун мажбурий профессионал талаб ҳисобланган «ХАС бўйича аудит» имтиҳонини топширмайдилар. Шу сабабли САР сертификати соҳиби малака имтиҳонини топширмай аудитор сертификатини олиш ҳуқуқига эга эмас.

 

Миновар ТЎЛАХЎЖАЕВА,

Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси (ЎзБАМУ) раиси.

Прочитано: 1329 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика