Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 05 / Солиқ солиш

Ижарага берувчилар учун ЯСТ

 

Кичик корхонанинг асосий фаолият тури – хоналарни ижарага бериш. Турғун савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромадлар кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 60%идан ошади. Асосий фондлар 3 йилда 1 марта қайта баҳоланади. Сўнгги марта у 2017 йил 1 январдаги ҳолатга кўра ўтказилган.

1. 2019 йилда турғун савдо шохобчаларини ижарага беришдан олинган даромадларга ЯСТнинг қандай ставкасида солиқ солинади?

2. Мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун 2018 йил 1 январдаги ва 2019 йил 1 январдаги ҳолатга кўра АВни қайта баҳолашимиз керакми?

 

1

Асосий фаолияти мол-мулкни ижарага бериш ҳисобланган юридик шахслар учун (лизинг компаниялари бундан мустасно) 2019 йилда ЯСТ ставкаси 30% миқдорида этиб белгиланган (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга ­7-илованинг 7-банди).

 

2

Йўқ, корхонангиз кичик бизнес субъектларига мансуб бўлиб, қайта баҳолашни 3 йилда 1 марта ўтказса, мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш учун асосий воситаларни қайта баҳолаш керак эмас.

Асосий воситаларни қайта баҳолаш – асосий воситаларнинг тикланиш қийматини бозор нархлари замонавий даражасига мувофиқлаштириш мақсадида унга вақти-вақти билан аниқлик киритиш.

Унинг даврийлиги 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган:

● йирик корхоналар учун – ҳар йили. Қайта баҳолашни мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектлар ўтказиши шарт;

● микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – 3 йилда 1 марта (2014 йил 1 январдан, 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарорнинг 6-банди).

Микрофирмалар ва кичик корхоналар мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун асосий воситаларни мажбурий йиллик қайта баҳолаши кераклиги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1186 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика