Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 05 / Солиқ солиш

Мол-мулк солиғи: жорий тўловни ҳисоблаб чиқарамиз

 

Ресторан бизнеси билан шуғулланувчи хусусий корхона бинога эга. 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра унинг бошланғич қиймати – 8 890 558,16 сўм, йиллик амортизация нормаси – 3%.

2019 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун бинонинг солиқ солинадиган мўлжалланаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймати қандай аниқланади?

 

– Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, барча корхоналар, нотижорат ташкилотлар (агар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмасалар) ва ягона ер солиғини тўловчилар бундан мустасно, мол-мулк солиғини тўловчилар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 265-моддаси; 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонуннинг 2-моддаси 67-банди). Янги ташкил этилган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 2 йил мобайнида уни тўлашдан озод қилиш тарзида мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга (Солиқ кодексининг 269-моддаси 2-қисми 4-банди).

Солиқ солиш объектлари (Солиқ кодексининг ­266-моддаси):

● кўчмас мулк. Унинг жумласига қуйидагилар киради: ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар (ФКнинг ­83-моддаси);

● муддатида тугалланмаган қурилиш объектлари;

● белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун кўчмас мулкнинг (бинонинг) мўлжалланаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймати йилдаги ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатга кўра қолдиқ қийматларни қўшишдан олинган сумманинг ­1/12 қисми сифатида аниқланади (Солиқ кодексининг 268-моддаси):

Қолдиқ қиймат = [31.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра (бошланғич қиймат – эскириш) + 28.02.2019 йилдаги ҳолатга кўра (бошланғич қиймат – эскириш) + 31.03.2019 йилдаги ҳолатга кўра (бошланғич қиймат – эскириш) + … + 31.12.2019 йилдаги ҳолатга кўра (бошланғич қиймат – эскириш)] / 12 ой айирув имтиёзли объектларнинг ўртача йиллик қиймати,

бунда:

бошланғич қиймат – 0110, 0120, 0111, 0112 (кўчмас мулк молиявий ижарага олинган бўлса), 0180 (кўп йиллик дов-дарахтлар тупроққа экилган бўлса), 0190 (ушбу счётда кўчмас мулк ҳисобга олинган бўлса), 0199 (кўчмас мулк консервация қилинган бўлса ва консервация қилиш тўғрисидаги қарор ВМ томонидан қабул қилинган бўлса) счётларида ҳисобга олинадиган кўчмас мулкнинг бошланғич қиймати;

эскириш – тегишли: 0220, 0211, 0212, 0280, 0290, ­0299-счётларда ҳисобга олинадиган амортизация.

Фаолият юритаётган корхона Жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани 10 январгача солиқ органларига тақдим этади. Кўчмас мулк солиқ тўловчининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида жойлашмаган бўлса, маълумотнома кўчмас мулк жойлашган ердаги солиқ органларига тақдим этилади. Ундан мол-мулк солиғи ҳам жойлашган ери бўйича тўланиши керак (Солиқ кодексининг 271-моддаси).

 

МИСОЛ. 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра бинонинг бошланғич қиймати (0120-счёт) – 8 890 558 сўм, эскириш ­(0220-счёт) – 444 528 сўм (шартли рақам). Кўрсаткичлар ва солиқ ҳисоб-китоби жадвалда келтирилган:

Давр

 

Бошланғич қиймат

 

Эскириш

 

Қолдиқ қиймат

 

1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра (2019 йил январда ўтказилган бўлса, қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда)

 

8 890 558

 

444 528

 

8 446 030

 

Йилига 3%лик ставкада бир ойдаги эскириш:

 

 

22 226,4

 

 

31.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра

 

8 890 558

 

466 754,4

 

8 423 803,61

 

28.02.2019 йилдаги ҳолатга кўра

 

8 890 558

 

488 980,79

 

8 401 577,21

 

31.03.2019 йилдаги ҳолатга кўра

 

8 890 558

 

511 207,19

 

8 379 350,82

 

30.04.2019 йилдаги ҳолатга кўра

 

8 890 558

 

533 433,58

 

8 357 124,42

 

31.05.2019 йилдаги ҳолатга кўра

 

8 890 558

 

555 659,98

 

8 334 898,03

 

30.06.2019 йилдаги ҳолатга кўра

 

8 890 558

 

577 886,37

 

8 312 671,63

 

31.07.2019 йилдаги ҳолатга кўра

 

8 890 558

 

600 112,77

 

8 290 445,24

 

31.08.2019 йилдаги ҳолатга кўра

 

8 890 558

 

622 339,16

 

8 268 218,84

 

30.09.2019 йилдаги ҳолатга кўра

 

8 890 558

 

644 565,56

 

8 245 992,45

 

31.10.2019 йилдаги ҳолатга кўра

 

8 890 558

 

666 791,95

 

8 223 766,05

 

30.11.2019 йилдаги ҳолатга кўра

 

8 890 558

 

689 018,35

 

8 201 539,66

 

31.12.2019 йилдаги ҳолатга кўра

 

8 890 558

 

711 244,74

 

8 179 313,26

 

Қолдиқ қийматлар суммаси (31 январдан 31 декабргача)

 

 

 

99 618 701,19

 

Ўртача йиллик қолдиқ қиймат (12 ойга бўлинган)

 

 

 

8 301 558,43

 

2019 йил учун 2%лик ставкада мол-мулк солиғи

 

 

 

166 031,17

 

Бюджетга тўловлар:

 

 

 

 

кичик корхоналар – йиллик сумманинг 1/4 қисми 25 мартгача, 25 июнгача, 25 сентябргача, 25 декабргача

 

 

 

41 507,79

 

бошқа корхоналар – йиллик сумманинг 1/12 қисми ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай

 

 

 

13 835,93

 

 

Солиқ ҳисоб-китоби йилда 1 марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади (Солиқ кодексининг 271-моддаси 2-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1999 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика