Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 05 / Амалий бухгалтерия

Сотиш учун қуриб, ўзига қолдирди

 

Корхона келгусида сотиш мақсадида қуйи қаватларида савдо-маиший комплекс бўлган кўп квартирали уй қурди. Раҳбарият самарали сотиш мақсадида кўргазма салони (шоурум) ташкил этиш учун бир нечта квартирани қолдиришга қарор қилди.

1. Аввалбошдан сотиш учун қурилган, бироқ кейин шахсий фойдаланиши учун қолдирилган квартираларни асосий воситаларга киритиш мумкинми?

2. Мазкур вазиятда қандай бухгалтерия проводкалари қайд этилади?

 

1

Ҳа, мумкин.

Асосий воситалар – корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар (АВ томонидан 20.01.2004 йилда ­1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 3-банди). Корхона кўргазма салонини ташкил этиш учун фойдаланадиган квартиралар ­5-сон БҲМСнинг 4-бандида белгиланган, уларни асосий воситалар сифатида тан олиш мезонларига жавоб беради. Корхонангиз уларни фойдаланишга киритиш пайтида асосий воситалар сифатида ҳисобга олиши мумкин.

 

2

Сотиш учун мўлжалланган қурилиш объектлари таннархи 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» счётида ҳисобга олинади (Йўриқноманинг 138-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Чунончи, корхона тасарруфида қолдириладиган квартиралар қийматини 2810-счётдан асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларга ўтказиш керак. Тайёр маҳсулотлар таркибидан асосий воситаларга ўтказилган объектларнинг бошланғич қиймати Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ белгиланадиган унинг ишлаб чиқариш таннархига тенг.

Фойдаланишга киритишда қуйидаги проводка қайд этилади:

Дебет 0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»

Кредит 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар».

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 381 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика