Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 05 / Амалий бухгалтерия

Таътилларга харажатлар захираси

 

Лойиҳа ташкилоти барча ходимларнинг йиғилиб қолган таътил пулларини ҳар ой ҳисоблаб, келгуси харажатлар захирасини ташкил этади. Сўнг ходим таътилга чиқаётганда уларни мазкур захирадан ҳисобдан чиқаради.

2018 йилда корхона ЯСТ тўлади, 2019 йилда фойда солиғини тўлайди.

Корхона таътил пулларини тўлаш учун келгуси харажатлар захираларини ҳар ой тўлдириб бориши мумкинми?

Ҳисоб сиёсатида захирадан 5 йил давомида фойдаланилиши қайд этилган бўлса, йил охирида келгуси харажатлар захиралари счётида қолдиқ бўлиши мумкинми?

 

Корхонада бир маромда харажатларга киритиладиган таътил пуллари захирасини ташкил этиш мумкин.

Юридик шахс амалдаги қонунчилик доирасида ҳисоб сиёсати асосида ўз мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб харажатларни бошқариш ҳуқуқига эга.

Амалдаги қонунчиликда, масалан, капитал таъмирлаш учун захира ташкил этиш белгиланган. Бироқ таътил пули учун захира алоҳида тартибга солинмаган. Аммо, бу уни ташкил этиш мумкин эмаслигини англатмайди. Сарф-харажат ва тўловларни бир маромда харажатларга киритиш учун белгиланган тартибда захира қилинган суммаларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборот 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» счётида умумлаштирилади (Йўриқноманинг 372-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Проводкалар:

♦ Харажатлар счётлари дебети – Кт 8910 – ҳисоб сиёсатига мувофиқ таътил пулларини ҳар ой захирага ҳисоблаш;

♦ Дт 8910 – Кт 6710 – таътилга чиқаётган ходимга таътил пулини ҳақиқатда ҳисоблаш ёхуд ишдан бўшаётган ходимга фойдаланилмаган таътил учун компенсация;

♦ Дт 8910 – Кт 6510 – захира счётида ЯИТ суммалари ҳам тўпланган бўлса, таътил пулига ЯИТ ҳисоблаш.

 

Маълумот учун.

24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонун билан 2019 йил 1 январдан Солиқ кодексининг 145 ва 147-моддаларига ўзгартиришлар киритилди. Солиқ солинадиган базани аниқлашда чегирилмайдиган харажатлар рўйхати ёпиқ тус олди – Солиқ кодексининг 147-моддаси 27-банди «бошқа харажатлар» ўз кучини йўқотди. Бошқа чегириладиган харажатлар рўйхати очиқ тусга эга бўлди – Солиқ кодексининг 145-моддасига 62-банд «бошқа харажатлар, бундан ушбу Кодекснинг 147-моддасида кўрсатилган харажатлар мустасно» қўшилди.

 

Эслатиб ўтамиз, захира ташкил этганда унинг суммаларини ўша пайтда амал қилган маошлар, тарифлардан ҳисоблайсиз. Таътил пулининг ҳақиқатда ҳисоб-китоби эса ҳисоблаб чиқариш кунидаги маошдан келиб чиқиб, ушбу маош суммасини бир йилдаги мукофотлар ва қўшимча тўловларнинг 1/12 қисмига оширган ҳолда амалга оширилади (Тартибнинг 1-банди, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова). Йил давомида ЭКИҲ ошиши сабабли ташкил этилган захира маблағга реал эҳтиёжни қондирмайди. Таътил пули захирасини тўплаш ва ундан фойдаланиш технологиясини тасдиқлаётганда буни ҳам инобатга олиш мумкин.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1188 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика