Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 05 / Солиқ солиш

Ҳар бир оборот бўйича алоҳида маълумотлар

 

Ташкилотимиз дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаради, шунингдек уларни улгуржи ва чакана сотади. 1.01.2019 йилдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтдик.

1. Ташкилотимиз ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлса, у бутун фаолиятга татбиқ этиладими?

2. Ҳисобварақ-фактурани қандай расмийлаштириш керак – илгаригидек «ҚҚСсиз» дея қайд этибми?

 

1

Йўқ, ҚҚС бўйича имтиёзлар алоҳида фаолият турларига берилади. Бинобарин, корхонангиз ҚҚС солинадиган ва солинмайдиган оборот ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиши, солиқ солинадиган оборот бўйича солиқ тўлаши керак.

Солиқ тўловчининг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти солиқ солинадиган оборотдир:

● Солиқ кодексининг 208–210-моддаларига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган;

● реализация қилинган жойи Ўзбекистон Республикаси бўлмаган. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш жойи Солиқ кодексининг 202-моддасига мувофиқ белгиланади.

ҚҚС солинадиган оборот – солиқ тўловчининг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти, солиқ солинмайдиган оборот бундан мустасно (Солиқ кодексининг 200-моддаси).

Корхонангиз амалга оширадиган кўрсатилган фаолият турлари орасида дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган шундай воситалар ва буюмлар бўйича оборот ҚҚСдан озод этилади (Солиқ кодексининг ­208-моддаси 13-банди).

Шунингдек протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун мўлжалланган инвентарлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган буюмлар ва инвентарлар ҚҚСдан озод этилган (Солиқ кодексининг ­208-моддаси 5-банди).

Биологик фаол қўшимчалар ва парафармацевтика маҳсулотларини реализация қилиш оборотига ҚҚС бўйича имтиёз берилмайди.

ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган тартиби қўлланмаётган бўлса, фақат солиқ солинадиган оборот бўйича ҚҚСни Солиқ кодексининг ­221-моддасида белгиланган тартибда ҳисобга олиш ҳуқуқи берилади (Солиқ кодексининг ­226-1–226-5-моддалари).

 

2

Ҳисобварақ-фактуралар Солиқ кодексининг 222-моддаси ҳамда Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига (АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ расмийлаштирилади.

Ҳар бир товар тури бўйича солиқ солинадиган ва солинмайдиган оборот мавжуд бўлганда ҳисобварақ-фактурада ҚҚС бўйича маълумотлар акс эттирилади.

Солиқ солинадиган оборот қисмида корхона ҳисобварақ-фактурада ҚҚС ставкаси ва суммасини кўрсатади.

Солиқ солинмайдиган оборот қисмида корхона ҳисобварақ-фактурада ҚҚС суммасини кўрсатмайди ва «Қўшилган қиймат солиғисиз» деган штамп босади (ёзиб қўяди) (Солиқ кодексининг 222-моддаси 6-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1130 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика