Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 05 / Амалий бухгалтерия

Икки баравар ҳақ тўланади ёки ҳақ тўлаган ҳолда отгул берилади

 

Биз байрам куни – 8 декабрда ишладик. Бу кун учун икки баравар миқдорда иш ҳақи тўлаш тўғрисида буйруқ чиқарилди. Бизда иш вақтининг 6 кунлик режими белгиланган. Декабрда – 25 иш ­куни.

Вақтбай меҳнатига ҳақ тўланадиган ва маоши 1 000 000 сўм бўлган ходимга 2018 йил декабрь учун иш ҳақи қандай ҳисобланади?

 

– Байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (МКнинг 157-моддаси).

Ҳисоб-китоб бир ойда белгиланган иш кунлари сонидан келиб чиқиб амалга оширилади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2018 йил декабрда 6 кунлик иш ҳафтасида 25 иш куни белгиланган эди. Сизлар 6 кун ишласангиз, декабрда сўнгги иш куни душанба – 31 декабрь бўлган. Демак, ходимингиз байрам куни – 8 декабрдаги (Конституция куни) ишни ҳисобга олганда 26 иш куни ишлаган.

Байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Бу ҳолда бундай иш учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади (МКнинг 157-моддаси).

Унинг аризасига кўра, мисол учун, 31 декабрда отгул бериш мумкин эди. Шунда байрам кунидаги (8 декабрь) иш ва отгул берилган кун (31 декабрь) учун бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланиши керак эди.

 

1-МИСОЛ. Ходимнинг маоши – 1 000 000 сўм. У 2018 йил декабрда 6 кунлик иш ҳафтасида белгиланган 25 кун ишлади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш заруратига кўра ва раҳбарнинг буйруғи асосида 8 декабрда ҳам ишлади. Яъни декабрда жами 26 иш куни ишлади. Буйруқ билан байрам кунида ишлагани учун икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши белгиланди:

1 000 000 сўм / 25 иш куни х 2 = 80 000 сўм.

2018 йил декабрь учун ходимга жами 1 080 000 сўм ҳисобланди.

 

2-МИСОЛ. Ходимнинг маоши – 1 000 000 сўм. 2018 йил декабрда 6 кунлик иш ҳафтасида – 25 иш куни. Ишлаб чиқариш заруратига кўра ва раҳбарнинг буйруғи асосида 8 декабрь иш куни бўлди. Корхонада байрам кунидаги иш учун икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши белгиланган. Ходим 31 декабрда отгулдан фойдаланмоқчи эканлиги ҳақида ариза берди. Яъни декабрда у 25 иш куни ишлади, иш куни бўлган 31 декабрда эса унга отгул берилди. Бу ҳолда байрам куни учун бир ҳисса миқдорда ҳақ тўланади:

1 000 000 сўм / 25 иш куни х 1 = 40 000 сўм.

2018 йил декабрь учун ходимга жами 1 040 000 сўм ҳисобланди.

 

Наталья КЛЕВЦОВА,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг мутахассиси.

 

Прочитано: 1181 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика