Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 05 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

 

2019 йилнинг январь ойи учун

 

Январь ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 168;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 167;

36 соатлик иш ҳафтасида – 150.


Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 21;

6 кунлик иш ҳафтасида – 25.

 

  2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг айрим турдаги даромадларига энг кам ставка бўйича ЖШДС солиниши бекор қилинди. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси 1-қисми).

  Январь ойи учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 202 730 сўмни (13.10.2018 йилдаги ПФ-5553-сон) ташкил этади.

  Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 202 730 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми).

  2019 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-банди).

  ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадаллари тўлови бекор қилинди (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармоннинг 3-банди «а» кичик банди).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

Ходимнинг январь ойидаги иш ҳақи 1 000 000 сўмни ташкил қилди.

 

Олинган даромадга 12%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

1 000 000 х 12% = 120 000 сўмга тенг.

Мажбурий бадаллар суммаси 1 000 000 х 0,1% = 1 000 сўмни ташкил этади.

Январь ойи учун бюджетга 119 000 сўм (120 000 – 1 000) ўтказилади

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 880 000 сўм (1 000 000 – 120 000) тўланади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

1-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнат ҳақи 1 800 000 сўмни ташкил қилди.

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

1 800 000 – 202 730 х 4 = 989 080 сўмга тенг.

Январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

989 080 х 12% = 118 689,6 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 989,08 сўмни (989 080 х 0,1%) ташкил этади.

Бюджетга 117 700,52 сўм (118 689,6 – 989,08) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 684 310,4 сўм (1 800 000 – 118 689,6) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнат ҳақи 800 000 сўмни ташкил қилди.

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

202 730 х 4 = 989 080 сўмга тенг.

Ходимнинг даромади (800 000 сўм) имтиёз миқдоридан (989 080 сўм) кам бўлганлиги боис январь ойи учун солиқ ҳисобланмайди.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги сабабли ҳисобланмайди.

Ходим қўлига 800 000 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойи учун 1 400 000 сўм тўланган.

Унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 2 600 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (202 730 х 12 = 2 432 760 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 1 567 240 сўмга тенг.

(1 400 000 + 2 600 000 – 2 432 760).

Январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

1 567 240 х 12% = 188 068,8 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 1 567,24 сўмни (1 567 240 х 0,1%) ташкил этади.

Январь ойи учун бюджетга 186 501,56 сўм (188 068,8 – 1 567,24) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 3 811 931,2 сўм (1 400 000 + 2 600 000 – 188 068,8) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойида 1 500 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга 1 2 000 000 сўмлик смартфон совға қилинди.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (202 730 х 6 = 1 216 380 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 2 283 620 сўмга (1 500 000 + 2 000 000 – 1 216 380) тенг.

Январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

2 283 620 х 12% = 274 034,4 сўм.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 2 283,62 сўмга (2 283 620 х 0,1%) тенг.

Бюджетга 271 750,78 сўм (274 034,4 – 2 283,62) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 225 965,6 сўм (1 500 000 – 274 034,4) иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойида 1 500 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 800 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Қуйидагиларга мувофиқ:

♦ Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (202 730 х 4 = 810 920 сўм) чиқариб ташланади;

♦ Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (202 730 х 12 = 2 432 760 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

♦ Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (202 730 х 6 = 1 216 380 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

1 500 000 – 810 920 + 3 000 000 – 2 432 760 + 1 800 000 – 1 216 380 = 1 839 940 сўм.

Январь ойи учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

1 839 940 х 12% = 220 792,8 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 1 839,94 сўмни (1 839 940 х 0,1%) ташкил этади.

Бюджетга 218 952,86 сўм (220 792,8 – 1 839,94) солиқ ўтказилади.

Ходим қўлига 4 279 207,2 сўм (1 500 000 + 3 000 000 – 220 792,8) ­олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

1-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь ойида 800 000 сўм иш ҳақи тўланган.

♦ Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

 

Январь ойи учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

800 000 х 12% = 96 000 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 800 сўмга (800 000 х 0,1%) тенг.

Январь ойи учун бюджетга 95 200 сўм (96 000 – 800) ЖШДС ўтказилади.

Солиқ ушланганидан кейин ходим 704 000 сўм (800 000 – 96 000) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади 1 100 000 сўмга тенг. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 40 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 000 000 сўм ижара ҳақи олади.

♦ Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-4086-сон қарорга 24-илова).

♦ Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 10 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 6 500 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 3 000 сўм белгиланган.

♦ ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 400 000 сўмни (10 000 х 40) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

1 000 000 х 12% = 120 000 сўм.

Январь ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз:

1 100 000 х 12% = 132 000 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 1 100 сўмга (1 100 000 х 0,1%) тенг.

Январь ойи учун бюджетга 130 900 сўм солиқ (132 000 – 1 100) ўтказилади.

Солиқ ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 848 000 сўм иш ҳақи (1 100 000 + 1 000 000 – 132 000 – 120 000) тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1953 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика