Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 05 / Солиқ солиш

Харажат қилинмаса – ҳисобга олинмайди

 

Ижарага олувчилар ижара шартномаларига кўра корхонанинг (МЧЖ, ЯСТ тўловчи, асосий фаолият тури – нотурар жойларни ижарага бериш) ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси ҳақини, шу жумладан ҚҚСни ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида ҳар ойнинг 5-санасигача қоплайдилар. Бизнинг МЧЖ электр энергияси учун ўрта ҳисобда 30 млн сўмдан тўлайди, шундан ҚҚС – 5 млн сўм. Ижарага олувчилар бир ойда ўрта ҳисобда 25 млн сўм электр энергия ҳақини, шу жумладан ҚҚС – 4,066 млн сўмни қоплайдилар.

Проводкалар:

ижарага олувчига ҳисоблагич бўйича электр энергиясини ҳисоблаш – Дт 4891 – Кт 6010;

қарзни акс эттириш – Дт 4010 – Кт 4891;

электр энергияси учун ижарага олувчилардан тушумлар (авансларнинг ҳисобга олиниши) – Дт 6310 – Кт 4010;

қолдиқ (5 млн сўм) – маъмурий харажатларимиз учун электр энергияси – Дт 9420 – Кт 6010.

2019 йил бошидан корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтди.

1. Ижарага берувчи корхонамиз 2019 йилдан бошлаб ТошшаҳарЭТКдан жами ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақлими?

2. Ижарага олувчилар электр энергияси ҳақини қоплаганда қандай проводкаларни акс эттиришимиз керак?

 

1

Ижарага олувчилар ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси ҳақини қопласалар, бу ҳолда Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг ­(3-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда ­2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) V-«Электр энергиясини, коммунал хизматларини, алоқа хизматларни ижарага берувчидан ижарага олувчига беришда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг хусусиятлари» бўлимига амал қилишингиз лозим*. Хусусан, Тартибнинг 48–50-бандларига кўра, агар ижара шартномасига мувофиқ электр энергиясининг қиймати ижара ҳақи суммасига киритилмаган ва ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматлар миқдорида қопланиши лозим бўлса, ижарага берувчи томонидан ижарага олувчи номига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада алоҳида қаторларда қуйидагилар акс эттирилади:

● ижара шартномасига мувофиқ ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда (ижарага берувчи ҚҚС тўловчиси бўлса) ижара ҳақи суммаси;

● ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун ушбу хизматлар қийматига тўғри келувчи ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда қопланиши лозим бўлган сумма.

Шартномага мувофиқ қиймати ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлган электр энергияси учун ижарага берувчи томонидан тўланган (тўланиши лозим бўлган) суммалар ижарага берувчининг харажатлари ҳисобланмайди ва ушбу хизматлар бўйича ҚҚС суммаси ижарага берувчи томонидан ҳисобга олинмайди. Тегишинча, қоплаш суммаси ижарага берувчининг даромади ҳисобланмайди.

Электр энергиясининг ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига қоплаб бериладиган қиймати ижарага олувчининг харажатлари ҳисобланади. Тегишинча, ижарага олувчи ҚҚС тўловчиси бўлса, электр энергияси бўйича ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин. Ижарага олувчига электр энергияси бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун ижарага берувчидан олинган ҳисобварақ-фактура асос бўлиб ҳисобланади.

Хулосалар:

Ижарага берувчи корхонангиз ижарага олувчига у истеъмол қилган электр энергияси ва ҚҚС алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши керак.

Ижарага олувчилар қоплайдиган электр энергияси бўйича ҚҚСни ижарага берувчи ҳисобга олишга ҳақли эмас.

Ижарага берувчи ўз маъмурий эҳтиёжлари учун истеъмол қилган электр энергияси ҳажмидан (5 млн сўмдан) ҳисоблаб чиқариладиган суммадаги ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин.

 

2

Шартли мисол ёрдамида ҳисобварақ-фактура тўлдирилиши ва бухгалтерия проводкаларини кўриб чиқамиз.

 

2018 йил 30 ноябрдаги 11-сон

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

Етказиб берувчи – ижарага берувчи (ҚҚС тўловчи)

 

 

Харидор – ижарага олувчи

 

Товар
(иш, хизмат)лар номи

 

Ўлч. бирл.

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

Акциз солиғи

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

Ноябрь учун ижара ҳақи

 

сўм

 

 

 

100 000 000

 

акциз солиғисиз

 

20%

 

20 000 000

 

120 000 000

 

Ноябрь учун электр энергияси қоплами

 

сўм

 

 

 

20 833 000

 

акциз солиғисиз

 

20%

 

4 167 000

 

25 000 000

 

Жами тўлашга

 

145 000 000

 

                     

 

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига 4-«Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборотлар» иловасининг 0107-«Мол-мулкни оператив ижарага бериш» сатрида корхона 100 000 000 сўм ва ҚҚС – 20 000 000 сўмни кўрсатиши керак.

Бунда ижарага олувчи истеъмол қилган электр энергияси учун ундан олинган қоплаш суммаси (25 000 000 сўм) ижарага берувчининг даромади ҳисобланмайди. Бироқ электр энергиясининг шу қисми учун тўланган ҚҚСни (4 167 000 сўм) ижарага берувчи ҳисобга олиши мумкин эмас.

Проводкалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма
(млн сўмда)

 

Ижара хизматлари кўрсатилди (ҳисобварақ-фактуранинг биринчи сатри)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

100

 

ёки улар учун ижара – бошқа даромад бўлганлар учун проводка

 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

9350-«Оператив ижарадан даромадлар»

 

100

 

Ижара хизматларига ҚҚС ҳисобланди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» ёки 4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

20

 

ТошшаҳарЭТКдан олинган ҳисобварақ-фактурага кўра электр энергияси бўйича умумий сумма
(30 млн сўм) қуйидагиларга тақсимланди:

 

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

 

ижарага берувчи истеъмол қилган (маъмурий харажатлар) (5 000 000 сўм / 120% х 100%)

 

9420-«Маъмурий харажатлар»

 

4 167 000

 

ижарага берувчи истеъмол қилган электр энергияси бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС
(5 000 000 сўм / 120% х 20%)

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

833 000

 

ижарага олувчи истеъмол қилган – ижарага олувчи қоплайдиган электр энергияси суммаси (ҳисобварақ-фактуранинг иккинчи сатри) ҚҚС ажратиб кўрсатилмаган ҳолда акс эттирилди (30 000 000 – 5 000 000)

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

25 000 000

 

 

*ДСҚ ва МВнинг қарори (АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги солиқ ҳисоботи шакллари тасдиқланди.

22 январдан бошлаб ҳисобот шакллари ва тўлдириш тартиби турлича бўлган 14 та илова кучга кирди. 2019 йил учун солиқ ҳисоботи улар орқали тақдим этилади.

2018 молия йили учун солиқ ҳисоботи 2018 йилда амал қилган тартиб ва шаклларга мувофиқ топширилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1244 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика