Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 05 / Солиқ солиш

ҚҚСни ихтиёрий тўлаш ҳақида олдиндан хабардор қилиш керак

 

Ғишт ишлаб чиқарувчи корхона 2018 йилнинг 9 ойи якунларига кўра 2,6 млрд сўмлик оборотга эга. 2018 йил якунлари бўйича обороти 3 млрд сўмдан кам бўлади. Ноябрда 2019 йил 1 январдан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўловчисига айланишимиз ҳақида ДСИдан хабарнома олдик.

Корхона ҚҚСни соддалаштирилган тартибда тўлашга ўтиши ҳақида солиқ органини қанча муддатда хабардор қилиши мумкин?

 

Корхонангиз жорий йилнинг 1 февралигача ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиши ҳақида хабарнома тақдим этиши ҳамда 2019 йил бошидан уни қўллаши мумкин.

Солиқ даври давомида ялпи тушуми 3 млрд сўмдан ошмайдиган юридик шахслар ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқига эга.

Унга ўтиш учун солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига бу тўғрисида ёзма хабарномани қуйидаги муддатларда тақдим этиш зарур:

● 2018 йил якунлари бўйича ялпи тушуми 3 млрд сўмдан ошмаган бўлса – 2019 йилнинг 1 февралидан кечиктирмасдан;

● 2019 йил давомида ялпи тушуми 1 млрд сўмдан ошган ойдан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан;

● ихтиёрий равишда ҚҚСни тўлаш истагини билдирган юридик шахслар – ҳисобот даври бошланишидан 1 ой олдин, янги ташкил этилган юридик шахслар эса, ўз фаолиятини амалга оширишни бошлагунга қадар (Солиқ кодексининг 226-1-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1148 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика