Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 05 / Солиқ солиш

Фойда солиғини ҳисоблаймиз

 

Корхона (МЧЖ) Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан умумбелгиланган солиқларни тўлаши керак. Илгари фақат ЯСТ тўлаганмиз.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи қандай ҳисобланади?

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади (Солиқ кодексининг 163-моддаси).

Солиқ солинадиган база жами даромад билан чегириб ташланадиган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида, Солиқ кодекси 158-моддасининг 2-қисмида, бошқа қонунларда ва ЎзР Президентининг қарорларида, алоҳида ҳолларда эса ЎзР ВМнинг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар ҳамда Солиқ кодексининг 159-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган фойданинг камайтирилиши суммалари инобатга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб белгиланади.

Ўтган солиқ даврларига тегишли, жорий солиқ даврига ўтказилиши лозим бўлган зарарлар мавжуд бўлса, солиқ солинадиган база Солиқ кодексининг 161-моддасига мувофиқ тақсимлаб ўтказиладиган зарарлар суммасига камайтирилади (Солиқ кодексининг 128-моддаси).

Чунончи, Солиқ кодексининг 128-моддаси нормаларидан келиб чиқилса, солиқ солинадиган база қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Солиқ солинадиган база

 

=

 

жами даромад

 

 

чегириб ташланадиган харажатлар

 

 

имтиёзлар ва камайтиришлар

 

 

ўтказиладиган зарарлар суммалари (ўтган даврларда зарарлар мавжуд бўлса)

 

 

Фойда солиғи ставкалари Солиқ кодексининг 159-1-моддасида белгиланган. Солиқ суммаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

Фойда солиғи суммаси

 

=

 

Солиқ солинадиган база

 

х

 

Солиқ ставкаси

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1748 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика