Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 05 / Солиқ солиш

Ресурс ва мулк солиқлари бўйича ҳисоб-китоблар қаерга топширилади

 

Фирманинг асосий фаолият тури – хоналарни ижарага бериш. Хоналар шаҳарнинг ҳар хил туманларида жойлашган.

2019 йилда ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни қаерга топширишимиз керак – кўчмас мулк объектлари жойлашган жойгами ёки фирма рўйхатдан ўтказилган жойга?

 

Ресурс ва мулк солиқлари бўйича ҳисоб-китоблар солиқ солиш объектлари жойлашган ердаги солиқ органларига тақдим этилади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги солиқ органларига тақдим этилади (Солиқ кодексининг 263-моддаси ­3-қисми).

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига тақдим этилади. Агар кўчмас мулк солиқ тўловчининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида жойлашмаган бўлса, ҳисоб-китоб кўчмас мулк жойлашган ердаги солиқ органларига тақдим этилади (Солиқ кодексининг 271-моддаси 2-қисми).

Ер солиғининг ҳисоб-китоби ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига тақдим этилади (Солиқ кодексининг 285-моддаси 1-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1130 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика