Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 05 / «СБХ» – 25 ёшда!

Ахборот маконида ишончли ҳамкор бўлиб

 

«Солиқ ва божхона хабарлари» нашри чиқарилаётганига чорак аср бўлди. Газетанинг илк сони чиққанидан бошлаб бугунги кунгача у ўз ўқувчиларини сақлаб қола олди – бинобарин, бунга эришиш барча босма ОАВга ҳам насиб этавермайди. Газета мамлакатимиз ахборот маконида ўз сўзи ва овозига эга нашрлардан: низоли вазиятларда ундаги материалларга ҳаволалар қилишади, унинг саҳифаларида чоп этилган таҳлилий мақолалар қонун чиқарувчи органлар эътиборидан четда қолмайди. Бугунги кунда газетанинг ўзи ҳам, унинг негизида ташкил этилган norma.uz портали, «Norma» ахборот-ҳуқуқий тизими ҳам расмий бўлмаса-да, долзарб иқтисодий, ҳуқуқий мавзуларни ёритишда давлат манбалари қатори нуфузли мунозара майдонига айланган.

«СБХ», ва умуман «Норма» гуруҳига кирувчи бошқа ахборот ресурсларининг бугунги ҳолати, яқин истиқболдаги режалари ҳақида газетанинг биринчи бош муҳаррири Михаил ПЕРПЕР билдирган фикрлар билан келгуси сонимизда танишасиз.

 

 

БИЗНИ ҚУТЛАЙДИЛАР

 

 

Давлат божхона қўмитаси «Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Налоговые и таможенные вести» газеталари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан газета таҳририятини қизғин муборакбод этади.

Юртимизда божхона соҳасига ихтисослашган ягона нашр сифатида мазкур газетани тизимдаги улкан ўзгаришлар ва янгиликларни тезкор, холис ва чуқур таҳлил асосида ёритиб келаётгани учун ҳамиша қадрлаймиз.

Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини ёритишдаги кўп йиллик фаол ҳамкорлик учун самимий миннатдорчилик билдирамиз.

Жамиятимизда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг дунёқарашини кенгайтириш ва маънавиятини ошириш, божхона иши йўналишида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ҳамда жамоатчилик билан алоқаларимизни яқиндан ташкил этишдаги кўмагингиз беқиёсдир.

Таҳририят журналистлари ва жонкуяр ходимларининг профессионал фаолиятида юксалиш, янги ғоялар ва ижодий парвозлар тилаб қоламиз.

 

Муротжон АЗИМОВ,

Давлат божхона қўмитаси раиси.

 

 

Ҳурматли «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси таҳририяти ходимлари!

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси сизни юбилей – нашрингизнинг 25 йиллиги билан чин дилдан муборакбод этади!

Сиз солиқ қонунчилигини тезкор ёритишда молия, иқтисодиёт, бухгалтерия хизматлари ходимларига биринчилардан бўлиб ёрдамга келгансиз.

Газетангиз энг долзарб молиявий-иқтисодий мавзуларни ёритиб келмоқда. «Солиқ ва божхона хабарлари» материаллари долзарб, қизиқарли эканлиги, ишончли далилларга асосланган ҳолда тайёрланиши боис солиқ тўловчилар орасида муносиб обрў-эътибор қозонган.

Солиқ хизмати органлари билан газета ўртасида амалий муносабатлар ўрнатилганидан, самарали профессионал ҳамкорлик қилиб келаётганимиздан мамнунмиз. Тадбиркорлар, бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари нашрингиз орқали солиқ қонунчилигидаги янгиликлар, солиқ органлари фаолияти натижалари билан тезкор танишиш имкониятига эга. Солиқ саводхонлигини ошириш масаласида қўшаётган ҳиссангизни қадрлаймиз. Ўзбекистонда солиқ ислоҳоти амалга оширилаётган бугунги кунда бу айниқса муҳим аҳамият касб этади.

Кўп йиллик ҳамкорлигингиз, фидокорона меҳнатингиз учун миннатдорчилик билдиришга ижозат бергайсиз! 25 йил давомида эришган ижобий натижаларингизга, тўплаган тажрибангизга таяниб, янада касбий юксалишингиз, муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширишингиз, ўқувчиларингиз сони бундан-да ортишига тилакдошмиз!

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг бутун жамоасига оилавий бахт, саломатлик ва омад ёр бўлсин!

 

Мубин МИРЗАЕВ,

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари.

 

 

 

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси таҳририяти жамоасига!

Молия вазирлиги ижодий жамоани нашрнинг 25 йиллиги билан самимий муборакбод этади!

Газетанинг илк сони чиқа бошлаган пайтдан буён у умуммиллий молиявий-иқтисодий нашрга айланиб улгурди. Унда молия соҳасига оид турли мавзулар: бюджет, солиқ солиш, бухгалтерия ҳисоби, аудит масалалари чуқур ва атрофлича ёритиб келинмоқда. «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси кўплаб раҳбарлар, тижорат ташкилотлари мутахассислари ва тадбиркорларнинг солиқ солиш, бухгалтерия ҳисоби, хўжалик ва меҳнат ҳуқуқи масалалари бўйича маслаҳатчиси, десак муболаға бўлмайди. Газета тадбиркорликни ривожлантириш, солиқ тизими ва бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш, бухгалтерлар ҳамда аудиторларнинг касб маҳоратини оширишга оид долзарб муаммолар муҳокамасида фаол иштирок этмоқда. Профессионал танловлар ва семинарларни ташкил этиш ва ўтказишда ахборот кўмаги кўрсатиб келмоқда.

Молия вазирлиги тадбиркорлар ва бухгалтерларнинг молия ва солиқ соҳасидаги билимларини оширишда кўмак берувчи «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси билан кўп йилдан буён самарали ҳамкорлик қилиб келаётганидан мамнунлигини изҳор этади.

Бутун жамоага янгидан-янги лойиҳаларни амалга оширишда муваффақият тилаймиз, соғлик, фаровонлик, омад ёр бўлсин!

 

Дилшод СУЛТОНОВ,

молия вазири ўринбосари.

Прочитано: 403 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика