Norma.uz

Декабрни кутмасдан техник кўрикдан ўтказинг

 

Корхонага тегишли автомашиналар 2017 йил апрелда режали техник кўрикдан ўтказилган эди. Корхонанинг юридик манзили ўзгарганлиги муносабати билан автомашиналарнинг техник паспортларини алмаштиришимизга тўғри келди. 2017 йил декабрда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга қайта рўйхатдан ўтказганлик учун 120 568 сўм миқдорида ва техник кўрик учун 17 244 сўм миқдорида давлат божи тўладик. 2017 йил декабрда янги намунадаги техник паспортларни олдик.

2018 йил апрелда автомашиналарни режали техник кўрикдан ўтказишимиз керак эдими?

Г.Беглова, бош бухгалтер.

 

Сизнинг ҳолатда транспорт воситалари 2018 йил 1 июлгача техник кўрикдан ўтказилиши керак.

Саволда транспорт воситасининг тури кўрсатилмаган, шу сабабли барча турдаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш даврийлигини эслатиб ўтамиз.

Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак (ВМнинг 31.01.2003 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низом):

Низомнинг ­5-банди кичик бандлари

 

Транспорт воситасининг тури

 

Техник кўрикдан ўтказиш муддати

 

«а»

 

Тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар

 

1 йилда 2 марта

 

«б»

 

Ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари («а» кичик бандда кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)

 

2 йилда 1 марта

 

«в»

 

Ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари («а» кичик бандда кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)

 

1 йилда 1 марта

 

«г»

 

Тиркамалар

 

Транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда

 

«д»

 

Уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида

 

Навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар

 

«е»

 

Ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилганда (қайта рўйхатдан ўтказилганда) («а» кичик бандда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно)

 

Рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб 1 йил ўтгач

 

 

Сизнинг транспорт воситаларингиз қайта рўйхатдан ўтказилганлиги муносабати билан «д» кичик бандга мувофиқ техник кўрикдан ўтказилган. «е» кичик банд бўйича навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш санаси қайта рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 1 йил ўтгач деб белгиланади. Яъни транспорт воситаси 2017 йил декабрда қайта рўйхатдан ўтказилган бўлса, навбатдаги техник кўрик 2018 йил декабрида ўтказилиши керак.

Бироқ юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март – 30 июнда ўтказилади деб белгиланган (Низомнинг 6-банди). Шу муносабат билан амалиётда ДЙҲХХ органлари қайта рўйхатдан ўтказиш муносабати билан ўтказилган техник кўрикни инобатга олмайдилар ва белгиланган муддатда режали техник кўрикдан ўтишни талаб қиладилар.

 

Абдураҳмон Бахтиев,

«Ipar Global» ХК директори.

Прочитано: 862 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика