Norma.uz

Автоижара – нотариал расмийлаштиришсиз

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

√ Улардан бири – «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонун нормаларини такомиллаштиришга доирдир.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинганидан сўнг мутахассис ва олимлар таклифлари асосида пухта ишлаб чиқилди. Қонуннинг қабул қилиниши иқтисодиётни янада ривожлантириш, шаҳар ва қишлоқлар йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, аҳолининг фаровон ҳаётини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш имконини беради.

«Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан жисмоний шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномасини унинг нотариал тасдиқловисиз 1 ой муддатга ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш масалаларини соддалаштиришни назарда тутувчи қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Ҳозирги пайтда шартномани нотариал тасдиқлаш талаб этилади. Сиёсий партиялар фракциялари мамлакатимизда туризмни ривожлантириш бўйича Президент томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда мазкур қонун лойиҳаси нормаларини такомиллаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

 

Манба: norma.uz.

Прочитано: 1108 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика