Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 22 / Юридик маслаҳатлар

Мажбур эмассиз, бироқ тўлашингиз мумкин

 

Ташкилот шаклидаги юридик шахсга юқори турувчи органдан хат келди, унга кўра ишга қабул қилинган ҳар бир янги мутахассисга (30 ёшга тўлмаган) энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида моддий ёрдам тўлаш керак экан. Бироқ буни тасдиқловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кўрсатилмаган. Мазкур масала юзасидан Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилдик, у бундай ҳужжат йўқ дея жавоб берди.

Ҳақиқатан ҳам ёш мутахассисларга 2 ЭКИҲ миқдорида моддий ёрдам тўлашимиз керакми?

О.Дримова.

 

Моддий ёрдам тўлаш ташкилотнинг локал ҳужжатлари (жамоа шартномаси, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом, буйруқ ва ҳ.к.) билан тартибга солиниши керак.

Ёш мутахассисларга моддий ёрдам тўлаш мажбуриятини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.

Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади (МКнинг 153-моддаси ­2-қисми).

Шу тариқа, ташкилот моддий ёрдам тўлашга мажбур эмас. Бироқ у бундай қилишга ҳақли. Бунинг учун локал ҳужжатларда тўлаш ҳолатлари ва унинг миқдори назарда тутилиши лозим.

 

Сабоҳат Султонова, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1089 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика