Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 22 / Юридик маслаҳатлар

Аввал сотиб олиб, кейин сотамиз

 

Биз эҳтиёт қисмларни сотиб олишга шартнома туздик, корпоратив карта билан ҳақини тўладик. Шундан сўнг бизга ҳисобварақ-фактура бердилар.

Ушбу товарни ҳам чакана, ҳам улгуржи сотишимиз мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, қандай жавобгарлик чораси қўлланилади?

Н.Шевченко, бухгалтер.

 

– Ташкилот корпоратив банк пластик картаси билан сотиб олинган товарни ҳам улгуржи, ҳам чакана сотишга ҳақли. Юридик шахслар фаолият юритиш билан боғлиқ харажатларни миллий валютадаги корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин (АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 6-банди).

Товарларни чакана сотишда солиқ органларида рўйхатдан ўтказилган назорат-касса машинаси (электрон тижоратдан ташқари) ва банк карталаридан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича терминал мавжуд бўлиши зарур (Низомнинг 19-банди, ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган).

Товарлар улгуржи сотилганда улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш зарур (407-сон Низомнинг 3-банди).

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 965 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика