Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 22 / Юридик маслаҳатлар

Ҳамма малака оширади!

 

Ташкилот балансида маъмурий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган енгил автомобиль бор. Корхонада ҳайдовчи лавозими йўқ (унга зарурат йўқ). Кўп ҳолларда автомобилни бошқаришга ишончномаси бўлган ходим (директор, бухгалтер, директор ўринбосари) бошқаради. ВМнинг 4.09.2017 йилдаги 693-сон қарорига мувофиқ юридик шахсларнинг барча ҳайдовчилари «Avtotest Report» МЧЖда малака оширишлари ва сертификат олишлари шарт. Адлия вазирлигининг расмий Телеграмм-каналида пайдо бўлган ахборотга кўра, 2018 йил февраль ойининг ўрталарида Адлия вазирлиги тижорат ташишлари билан шуғулланувчи корхоналарнинг ҳайдовчилари малака оширишлари тўғрисида ўзгартириш киритишни таклиф этган.

Ушбу қарорга тузатишлар киритилдими? Агар киритилмаган бўлса, ушбу тузатишлар қанча муддатда қабул қилинишини айтсангиз.

Х.Акмалхонов, кассир.

 

– Фақат тижорат ташишлари билан шуғулланувчи ташкилотларнинг ҳайдовчилари малака оширишлари тўғрисидаги тузатишлар қонун ҳужжатларига киритилмаган.

Сиз тилга олган тузатишлар қанча муддатда киритилиши ва умуман киритилиш-киритилмаслигини олдиндан башорат қилиб бўлмайди, сабаби НҲҲ лойиҳаси эълон қилинмаган.

Малака ошириш мумкин бўлган таълим муассасалари бўйича ўзгартиришлар киритилган. 2018 йил 1 июндан бошлаб ҳайдовчилар нафақат «Avtotest Report» МЧЖ ўқув комплексида, балки бошқа таълим муассасаларида ҳам малака оширишлари мумкин. Давлатга қарашли бўлмаган юридик шахслар бунинг учун таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиши керак (ВМнинг 23.02.2018 йилдаги 139-сон қарори 1-банди).

Эслатиб ўтамиз, корхоналарга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар, автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахслардан ташқари, малака оширишдан ўтиши шарт. Ўтиш муддати 2 йилда 1 мартани ташкил этади (ВМнинг 139-сон қарори 3-банди).

Шу сабабли сизнинг ҳолатда хизмат автомобилини бошқарувчи барча шахслар малака оширишлари лозим.

 

Азим Ажибеков,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 971 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика