Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 22 / Юридик маслаҳатлар

Суд тўғри ҳал қилув қарори чиқарган

 

Кредитор кредитни вақтида тўламади. Банк кредит қарзини суд орқали ундириб олди. Кредит қолдиғи ўз вақтида ундириб олинмаганлиги сабабли кредит қолдиғига фоиз ҳисобланди. Шу муносабат билан қарзни ундириш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қароридан кейин банк ФКнинг 327-моддасига мувофиқ ҳисобланган фоизларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан яна судга мурожаат қилди. Судья ундирув МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси – 14% бўйича амалга оширилишини бизга тушунтирди. Биз эса фоизлар суммасини кредит шартномасига мувофиқ 18% миқдорида ҳисоблаганмиз. Бунинг натижасида банкда сўндирилмаган фоизлар суммасида тафовут юзага келмоқда.

Суд фоизларни қайта молиялаштириш ставкасида ундириш ҳақида ҳал қилув қарорини қабул қилгани тўғрими?

А.Каипов.

 

Ҳа, тўғри, сабаби ФКнинг ­327-моддаси бўйича фоизларни ундириш даъво аризасининг предмети бўлган.

Кредит шартномаси бўйича банк (ёки бошқа кредит ташкилоти) қарз олувчига шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 744-моддаси). Сизда кредит шартномаси бўйича асосий қарз ва фоизларни ундириб олиш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори бор. Бу ҳолда кредит шартномасида кўрсатилган ставкада фоизлар ундирилган.

Қарз олувчи суднинг ҳал қилув қарорини бажармагандан кейин ФКнинг 327-моддасига асосан фоизларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан такроран мурожаат қилгансиз. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар қарздор бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлиги учун (уларни ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида) ундириб олинади. Ўз табиатига кўра ушбу фоизлар кредит шартномаси асосида тўланиши лозим бўлган фоизлардан фарқланади. ФКнинг 327-моддаси бўйича фоизлар пул мажбуриятини бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораси ҳисобланади.

Шу сабабли, суд банк фоизларини ундириш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда даъвогар кредит шартномаси бўйича фоизларни тўлашни талаб қиляптими ёхуд ФКнинг 327-моддаси бўйича пул мажбуриятларини бажармаганлик учун ёки ижрони кечиктирганлик учун жавобгарликни қўллашни талаб қиляптими, шуларни аниқлаши лозим (ОХСПнинг 15.06.2007 йилдаги 163-сон қарори 5, 10-бандлари).

Даъво аризасида ФКнинг 327-моддаси бўйича фоизларни ундиришни сўраганингизни инобатга олган ҳолда суд ушбу фоизларни ундирган. Мазкур фоизлар миқдори кредитор жойлашган ерида мавжуд бўлган МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси билан белгиланади.

 

Сабоҳат Султонова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1291 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика