Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 22 / Юридик маслаҳатлар

Эркин репатриация қилиш ҳуқуқи

 

Чет эллик инвестор – хусусий ташкилот муассиси устав фондига хорижий валютада ҳисса киритган. У муассислар таркибидан чиқаётганда хорижий валютадаги ўз улушининг ҳақиқий қийматини олиши мумкинми?

В.Смелова, бухгалтер.

 

Ҳа, чет эллик муассис хорижий валютадаги ўз улушининг ҳақиқий қийматини олиши мумкин.

Чет эллик инвестор ЎзРдаги инвестиция фаолиятини тўхтатишга ҳақли. Уни тўхтатганидан кейин ўз активларини пул ёхуд натура шаклида ўз мамлакатига эркин репатриация қилиш* ҳуқуқига эга. Маблағларни репатриация қилиш чет эллик инвесторнинг ЎзР ёхуд бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажариш учун зарар етказмаслиги лозим («Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси).

Халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, давлат:

√ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг тўловга қобилиятсизлиги ва банкротлиги;

√ кредит берувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

√ чет эллик инвестор – жисмоний шахс содир этган жиноий қилмиш ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолларида;

√ суд ёки ҳакамликнинг ҳал қилув қарорига мувофиқ маблағларни ўз мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туришнинг бошқа зарурати бўлганда, чет эллик инвесторнинг маблағларини қонун ҳужжатларини камситмайдиган тарзда қўллаш шароитида ўз мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туриши мумкин (Қонуннинг 7-моддаси).

Шу тариқа, чет эллик инвестор хорижий валютадаги ўз улушининг ҳақиқий қийматини олишга ҳақли.

 

Александр Лобанов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 


*Репатриация қилиш – норезидентнинг соф фойдани ушбу фойда олинган давлат ташқарисига (солиқ солингандан кейин) олиб чиқиши.

Прочитано: 913 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика