Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 22 / Жавоб берамиз

Ходимнинг ҳисоблагичига биз масъулмизми?

 

Мажбурий ижро бюроси Адлия вазирлигида 2001 йил 15 майда 1031-сон билан рўйхатга олинган Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан корхонадан ҳар бир ходим кесимида уларнинг яшаш манзили бўйича коммунал хизматлар истеъмоли ҳисоб-китобини олиб бориши, уларнинг ҳисоблагич кўрсаткичини ҳар ой олиб бориб, Бюрога маълумот тақдим этишини талаб қилишга ҳақлими? Аслида бу Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисидаги низомга асосан мазкур бюронинг вазифаси эмасми?

Биз Бюронинг бундай талабини бажаришга мажбурмизми?

Асқад Эргашев, бухгалтер.

 

– Йўқ, мажбур эмассиз.

Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 15.05.2001 йилда 1031-сон билан рўйхатга олинган, кейинги ўринларда – 1031-сон Низом) барча мулкчилик шаклидаги корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан коммунал хизматлар учун ўз ходимлари иш ҳақидан ушланмалар кўринишида тўловни қабул қилиш ходимларнинг ёзма розилигини олган ҳолда амалга оширилиши белгиланган. Ходимларнинг розилигисиз буни бажариш улар ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади.

Агар Мажбурий ижро бюроси (Бюро) томонидан 1031-сон Низом асосида ташкилотингизга ҳар бир ходим кесимида яшаш манзили бўйича коммунал хизматлар истеъмоли бўйича ҳисоб-китобни олиб бориш, уларнинг ҳисоблагич кўрсаткичини ҳар ой юритиб, Бюрога маълумот тайёрлаб бериш талаби қўйилган бўлса, буни асоссиз талаб деб баҳолаш мумкин. Чунки ҳужжатда ташкилотга бу каби функциялар юклатилмаган.

Бюро фақат суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш соҳасида давлат органларидан ва бошқа органлардан, ташкилотлардан ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан зарур ҳужжат ва маълумотларни олиш, шунингдек уларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга (Низомнинг 11-банди «а» кичик банди).

Бинобарин, корхона, унинг ходимлари ёзма равишда мурожаат қилгандагина тегишли ҳисоб-китобларни бажариши, коммунал хизматлар учун иш ҳақидан ушланадиган тўлов суммаларини аниқлаши мумкин.

Шу ўринда қайд этиш керакки, Бюро ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади (Низом, Президентнинг 30.05.2017 йилдаги ПҚ-3016-сон қарорига ­4-илова).

Бироқ, ҳамкорлик икки тарафнинг ўзаро розилигига асосланади, шу билан бирга бу ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қилмаслиги керак. Шундан келиб чиқиб, сиз Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорлик қилиш борасида ихтиёрли эканлигингизни эслатиб қўймоқчимиз.

Бюронинг вазифа ва функцияларига:

√ электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш;

√ истеъмолчиларнинг қарз­дорлиги камайтирилишини таъминлаш;

√ истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўловларнинг ҳар бир истеъмолчига тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобланишини ўрганиш;

√ белгиланган муддатларда истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичларини олиш;

√ уларнинг шахсий варақларига маълумотларни киритиш;

√ энергия ресурсларини истеъмол қилишнинг ойлик ҳажмларини аниқлаш ва бошқалар киради.

Бюро ўзининг функция ва вазифаларини бошқа ташкилотга юклашга ҳақли эмас.

 

Жамолиддин Ваккасов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1094 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-10-08 22:55:55, Гость_Ilyosiddin:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика