Корхона ходимларни грипп вирусидан мавсумий эмлаш мақсадида тиббиёт муассасаси билан шартнома тузишни режалаштиряпти.
Раҳбар ходимларни эмлаш учун тўлаган суммаларга Солиқ кодексининг 179-моддаси 3-бандида назарда тутилган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ солинмайдиган суммалар сифатида қараладими?
С.Курдина,
юрисконсульт.
– Ҳа. Эмлаш ходимларга амбулаторияда тиббий хизмат кўрсатишга киради. Солиқ кодексининг 179-моддаси 3-бандида ЖШДС солинмайдиган даромадлар таркибида ўз ходимларига ва уларнинг болаларига амбулатория тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммалар кўрсатилган. Ходимларга тиббий хизмат кўрсатганлик учун юридик шахслар томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига нақд пулсиз ҳақ тўланган тақдирда ушбу суммалар солиқ солишдан озод қилинади. Шунингдек соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида нақд пул маблағлари ходимга, ходим йўқлигида – унинг оила аъзоларига берилган ёки ходимнинг банкдаги ҳисобварағига киритилган маблағлар ЖШДС солишдан озод қилинади.
Дарина АБУХОВИЧ, «Norma Profi» эксперти.