Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 48 / Амалий бухгалтерия

Аввал солиқ, кейин – ушланма ушлаб қолинади

 

Корхона ходимни ишга қабул қилди. У ходимнинг иш ҳақидан 30%ини суднинг жиноят иши билан боғлиқ ҳал қилув қарори бўйича ушлаб қолиш тўғрисида хабарнома келтирди. Туман ИИБ ходимлари ушланмани ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи суммасидан ушлаш лозим деяптилар.

Суднинг ҳал қилув қарори бўйича иш ҳақининг қайси суммасидан 30% ушланади – ҳисоблаб ёзилганиданми ёки солиқлар ушланганидан кейин қолган иш ҳақиданми?

А.Нажмиддинов,

бош бухгалтер.

 

– Суднинг ҳал қилув қарорига кўра ундирувларни ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш тартиби Меҳнат кодекси (МК), «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун (29.08.2001 йилдаги 258-II-сон, бундан кейинҚонун), шунингдек Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш қоидалари* (бундан кейинҚоидалар) билан тартибга солинган.

МКнинг 164-моддасига мувофиқ, суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун ходимнинг розилигидан қатъи назар, ушланмалар меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади. Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50%идан ортиб кетмаслиги лозим.

Қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолинадиган суммалар миқдори солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (Қонуннинг 65-моддаси; Қоидаларнинг 9-банди).

Шуни ҳисобга олиш муҳимки, муай­ян тўловлардан ушланмалар амалга оширилмайди. Уларнинг рўйхати Қонуннинг 69-моддаси ва Қоидаларнинг 2-банди билан белгиланган:

● майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги сабабли кўрилган зарарни тўлаш суммаларига;

● хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида майиб бўлган (яраланган, шикастланган, контузияга учраган) шахсларга ва мазкур шахслар ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда уларнинг оила аъзоларига тўланадиган суммаларга;

● бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;

● алимент мажбуриятлари бўйича тўланадиган суммаларга;

● меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун тўланадиган суммаларга, шунингдек радиация таъсирига учраган шахсларга ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда тўланадиган суммаларга;

● ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўланадиган нафақа суммаларига;

● дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа суммаларига;

● қисман ҳақ тўланадиган таътил даврида болани парваришлаш учун тўланадиган суммаларга;

● бола туғилиши, қариндошлар вафот этиши, никоҳ тузиш муносабати билан корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан тўланадиган суммаларга;

● хизмат сафари, бошқа жойга ишга ўтказилганлиги, қабул қилинганлиги ёки юборилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;

● меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тариқасида тўланадиган суммаларга.

 

МИСОЛ. 2015 йил октябрь ойи учун ходимга қуйидагилар ҳисобланган: маош – 800 000 сўм, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга моддий ёрдам – 300 000 сўм, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари учун мукофот – 200 000 сўм. Шунингдек корхона ходим яшаётган квартира ижараси учун 500 000 сўм тўлади.

Суднинг ҳал қилув қарори бўйича суд ижрочиси тақдим этган талабномага асосан у иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 30%ини тўлаши шарт.

Ҳисоб-китоб чоғида қуйидагиларни ҳисобга оламиз:

2015 йил январь–сентябрь ойлари учун ходимнинг жами даромади 7 200 000 сўмни, ҳисобланган ЖШДС эса 680 544 сўмни ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга доир моддий ёрдамга ЭКИҲнинг 12 баравари доирасида (12 х 118 400 = 1 420 800 сўм) ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди), у жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киради (Солиқ кодексининг ­178-моддаси 16-банди), демак, унга суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг 307-моддаси);

ходимнинг квартира ижарасига корхона томонидан ҳақ тўланиши ходимнинг моддий наф тарзидаги (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди), ЖШДС солинадиган, бироқ суғурта бадаллари солинмайдиган даромади сифатида қаралади.

2015 йил октябрь ойи учун ижро варақаси бўйича ушланмалар суммаси қуйидагича белгиланади:

1) январь–октябрь ойлари учун ЖШДС суммаси: 875 160 сўм (5 х 10 х 118 400 – 10 х 118 400) х 8,5% + (7 200 000 + 800 000 + 200 000 + 500 000 – 5 х 10 х 118 400) х 17%);

2) октябрь ойи учун ЖШДС суммаси: 194 616 сўм (875 160 – 680 544);

3) октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадали суммаси: 70 000 сўм (800 000 + 200 000) х 7%);

4) ижро варақаси бўйича ушланма 1 535 384 сўм суммасидан (800 000 + 300 000 + 200 000 + 500 000 – 194 616 – 70 000) қилинади;

5) ижро варақаси бўйича ушланмалар суммаси 460 615,2 сўмни (1 535 384 х 30 / 100) ташкил этади.

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

_________________________________________

*Адлия вазирининг АВ томонидан 8.07.2009 йилда 1980-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Прочитано: 2703 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика