Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 48 / Амалий бухгалтерия

Ўзи ишлаб чиқиб, ўзи олиб борди

 

Ишлаб чиқарувчи ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни харидорга ўз транспортида етказиб беради. Етказиб бериш олди-сотди шартномаси доирасида амалга оширилади, унинг учун алоҳида ҳақ ундирилмайди. Транспорт хизматларини кўрсатишга лицензия бор. Транспорт харажатлари реализация қилиш харажатларига киритилган, у бўйича фойда олинмаган. ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база сифатида сотилган товарлар қиймати қабул қилинади.

Олди-сотди шартномаси шартларида назарда тутилган, ўз маҳсулотини харидорга етказиб бериш хизматларини қандай квалификациялаш керак: реализация қилиш харажатлари сифатидами ёки солиқ солинадиган тушум дебми?

Ю.Тўхтабоева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Кўпинча товарларни (шу жумладан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни) сотиш чоғида етказиб берувчи уларни харидорга етказиб беришни ташкил қилади. Унинг товарларни харидор омборига ёки тарафлар олдиндан белгилаган бошқа пунктга етказиб бериш мажбурияти шартномада белгиланиши керак. Бундай шартни олди-сотди шартномасига киритиш имконияти, шунингдек у билан боғлиқ, сотувчининг товарни харидорга бериш мажбуриятини бажариш пайтини белгилаш Фуқаролик кодексининг (ФК) 390-моддаси билан белгилаб қўйилган. Унга кўра, агар шартномада сотувчининг товарни етказиб бериш мажбурияти назарда тутилган бўлса, товарни сотиб олувчига ёки у кўрсатган шахсга топшириш пайтида сотувчининг товарни топшириш вазифаси бажарилган ҳисобланади.

Етказиб бериш олди-сотди шартномасида назарда тутилган ва унга доир харажатлар харидорга олинадиган маҳсулот нархидан ортиқча қўйилмаган бўлса, улар Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган) 2.1.1-бандига мувофиқ реализация қилиш харажатларининг бир қисми ҳисобланади.

9410-«Сотиш харажатлари» ҳисобварағида маҳсулотни сотиш бўйича харажатлар, яъни маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш билан боғлиқ, транспорт воситаларига ортиш, маркетинг билан шуғулланувчи ходимлар ва бўлимларнинг харажатлари ва бошқалар акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9410-ҳисобварақ 9910-«Якуний молиявий натижа» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда ёпилади (Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқноманинг* 405-банди).

Транспорт харажатларини солиқ солинадиган тушум сифатида эътироф этиш хатарига келсак, бунда ФКнинг 356-моддаси қоидаларининг бирини ҳисобга олиш муҳим: шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади. Яъни уларнинг ўзлари етказиб бериш қиймати шартноманинг нархига кириш-кирмаслигини ҳал этишга ҳақлидир. Агар шартнома шартларида товарни тайинланган пунктга етказиб бериш қийматини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган товар нархи белгиланган, у билан боғлиқ алоҳида тўловлар амалга оширилмайдиган бўлса, товар нархи унинг таркибида ҳисобга олинган транспорт харажатлари билан бирга етказиб берувчининг у солиқ тўлайдиган тушумини ташкил қилади. Мазкур ҳолда транспорт хизматлари қиймати ҳужжатларда (олди-сотди шартномаси ва ҳисобварақ-фактурада) алоҳида сатр билан кўрсатилмайди.

Маҳсулот етказиб бериш бўйича транспорт хизматларини солиқ солинадиган тушум сифатида эътироф этиш хатарига йўл қўймаслик учун шартномани тўғри расмийлаштириш лозим. Яъни унда маҳсулотни етказиб берувчи томонидан муайян пунктга етказиб бериш, шунингдек товар нархида унинг қийматини ҳисобга олиш шартларини назарда тутиш лозим. Ушбу ҳолда харидорга ҳисобварақ-фактура тақдим этилганда етказиб бериш хизматлари алоҳида сумма билан ажратилмайди. Етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар маҳсулотни реализация қилиш харажатларига киритилади.

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

 


*21-сон БҲМСга 2-илова (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

Прочитано: 1835 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика