Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 48 / Солиқлар–2016

Ягона порталдаги қонун лойиҳаси: Солиқ кодексига ўзгартиришлар

 

Давлат порталида «2016 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши тўғрисида»ги қонун лойиҳаси* муҳокама қилиняпти.

 

СОЛИҚ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН

Лойиҳада солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар ижросини таъминлаш бўйича чораларга тузатиш киритиш режалаштирилган (Солиқ кодексининг 59-моддаси). Уларга қуйидагиларни киритиш таклиф қилинади:

солиқ органи томонидан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга юбориладиган, солиқ қарзини солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати тугаганидан кейин 3 иш кунидан кечиктирмай узиш талаби;

солиқ мажбуриятларини бажариш муддатлари тугаганидан кейин солиқ қарзларини жисмоний шахсдан (бундан якка тартибдаги тадбиркорлар мустасно) ундириш тўғрисида ариза билан солиқ хизмати органининг судга мурожаати, бундан қарз суммаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган ундиришни мол-мулкка қаратиш учун энг кам миқдордан оз бўлган ҳоллар мустасно.

Агар тегишли талабнома олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ қарзини узмасалар ва агар уни сўзсиз ундириш чораларини қўллаш натижасида солиқ тўловчининг банк ҳисобварақларидан қарз узилмаса, солиқ органлари ундирувни солиқ тўловчига унинг дебиторларидан тегиши лозим бўлган суммага қаратишга ҳақлидир (Солиқ кодексининг 61-моддаси биринчи қисми) деган қоидани якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этиш таклиф этиляпти.

Нафақат юридик шахслар, балки якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам қуйидаги жавобгарлик назарда тутилади: агар талабнома олинган кундан бошлаб ва юқорида саналган чоралар кўрилгандан кейин 30 кун мобайнида ундирувни мол-мулкка қаратиш учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан ошадиган суммада солиқ қарзи узилмай қолса, ундирув солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратилади (Солиқ кодексининг 61-моддаси иккинчи қисми).

 

ҲИСОБВАРАҚЛАР БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ ҲОЛЛАРИГА ТУЗАТИШ КИРИТИЛАДИ

Солиқ органи солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин бўлган ҳолларга тузатиш киритилиши мумкин (Солиқ кодексининг 96-моддаси). Уларнинг рўйхати солиқ тўловчи томонидан камерал назорат натижалари бўйича тафовутлар асосланмаси ёки аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаслиги билан тўлдирилади. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда амалдаги асосланмалар қуйидагилардир:

солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилиш ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритишни рад этиш;

солиқ тўловчининг қайд этилган манзилда бўлмаслиги;

солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот тақдим этилмаслиги.

 

САНКЦИЯЛАРНИ ЮМШАТИШ

Кирим қилинмаган товарларни сақлаш учун санкцияни юмшатиш кўзланяпти. Ушбу ҳуқуқбузарлик кирим қилинмаган товар қийматининг 20%ини ташкил қиладиган жарима солинишига олиб келади. Бугунда у товарнинг бутун қийматига тенг (Солиқ кодексининг 114-моддаси).

 

МОДДИЙ ЁРДАМ УЧУН РЎЙХАТ

Ўзгартиришлар моддий ёрдамни фойда солиғи ҳисоб-китобида солиқ тўловчининг харажатларига киритиш тартибига тааллуқлидир. Чунончи, меҳнат ҳақини тўлаш харажатларига, яъни солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегириладиган рағбатлантириш тусидаги тўловларга Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-бандида кўрсатилмаган моддий ёрдамни киритиш таклиф этилмоқда (Солиқ кодексининг 143 ва 173-моддалари). У ҳам, меҳнатда майиб бўлганлик ёки ходим соғлиғининг бошқача шикастланиши, ходимнинг оила аъзоси вафоти муносабати билан ходимга ёки ходимнинг вафоти муносабати билан оила аъзоларига кўрсатилган моддий ёрдам сингари чегирилмайдиган харажатларга киритилмайди (Солиқ кодексининг 147-моддаси).

Ҳужжатда ходимлар билан юз берган қандай воқеалар ва ҳоллар, шунингдек бажариладиган иш натижалари билан боғланмаган шахсий тусдаги тадбирлар муносабати билан моддий ёрдам кўрсатилиши мумкинлигини аниқлаштириш режалаштириляпти. Уларга бола туғилиши, ходим ёки унинг болаларининг никоҳдан ўтиши киритилади (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди бешинчи хатбошиси). Чунончи, имтиёзли моддий ёрдам кўрсатиш ҳоллари рўйхатини ёпиқ қилиш режалаштириляпти. Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-бандида назарда тутилмаган бошқа ҳолларда эса у Солиқ кодексининг 173-моддаси бўйича рағбатлантирувчи тусдаги тўловларга тенглаштирилади ҳамда унга ЖШДС ва ижтимоий ажратмалар солинади.

 

СОЛИҚ + ПЕНЯ

Лойиҳада аниқлаштирилишича, тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушланмаганда ёки Ўзбекистон халқаро шартномаси қоидалари нотўғри қўлланиб, уни ушламаслик ёхуд тўлиқ ушламасликка олиб келганда республика резиденти ёки Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезиденти бюджетга ушланмаган юридик шахсларнинг фойда солиғи суммаси ва у билан боғлиқ пеня суммасини киритиши шарт (Солиқ кодексининг 165-моддаси).

 

биргаликда ҚАРЗ ОЛУВЧИЛАР ИМТИЁЗ ОЛАДИЛАР

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга ошираётган қурувчи шахслар оладиган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва солиқ солинадиган бошқа даромадларига ЖШДС солмаслик имтиёзини қурувчи шахсларнинг биргаликда қарз олувчилар бўладиган оила аъзолари даромадларига ҳам татбиқ этиш таклиф этиляпти (Солиқ кодексининг 179-моддаси).

 

НОРЕЗИДЕНТЛАР УЧУН МУДДАТЛАРГА ТУЗАТИШ КИРИТИЛАДИ

Лойиҳада Солиқ кодексини республикадаги фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган жисмоний шахслар – Ўзбекистон норезидентларига ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар ҳамда даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотлар тақдим этиш муддатини белгилайдиган норма билан тўлдириш назарда тутилади. Ушбу маълумотлар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартигача берилади (Солиқ кодексининг 187-моддаси).

 

АВИАХИЗМАТЛАР – ҚҚСсиз

Ўзгартиришларда белгиланишича, ҳаво кемаларига (нафақат чет эл ҳаво кемаларига), хизмат кўрсатиш юзасидан бевосита Ўзбекистон аэропортларида ва унинг ҳаво бўшлиғида амалга ошириладиган хизматлари, шу жумладан аэронавигация хизмати, ҚҚС солишдан озод этилади (Солиқ кодексининг 208-моддаси).

 

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРАНИНГ ШАКЛИ – ТАНЛОВИНГИЗГА

Кодексга ўзгартиришларда ҳисобварақ-фактурани қоғоз шаклида ҳам, электрон тарзда ҳам тузиш имконияти мустаҳкамланади (Солиқ кодексининг ­222-моддаси).

 

ОРТИҚЧА ТЎЛАНГАН ҚҚСни ҚАЙТАРИШ ТЎҒРИСИДА ЎЗ ВАҚТИДА АРЗ ҚИЛИНГ

Лойиҳада ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот ҳисобидан ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини банк ҳисобварағига қайтариш тўғрисида аризани солиқ тўловчи тақдим этиши учун муддат – 12 ой белгиланган. Қайтариш йўлларининг навбатлилиги сақланган. Ариза бериш муддати ортиқча сумма ҳосил бўлган ҳисобот даври тугаши билан ҳисоблана бошлайди (Солиқ кодексининг 227-моддаси).

 

АКЦИЗНИНГ СОЛИҚ ДАВРИ ҚИСҚАРТИРИЛАДИ

Лойиҳада акциз солиғи бўйича солиқ даврини чоракдан ойга ўзгартириш назарда тутилмоқда. Унинг ҳисоб-китоби солиқ органларига ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади. Акциз солиғини тўлаш ана шу муддатларда амалга оширилади, жорий тўловлар эса бекор қилинади (Солиқ кодексининг ­238–240-моддалари).

 

ОЛГАНИНГИЗ ТЎҒРИСИДА ИМЗО ЧЕКИНГ

Лойиҳада солиқ органларининг солиқ тўловчига имзо чектириб ёки уларни олганлик далили ва санасини тасдиқлайдиган бошқа усул билан ҳар йили 1 майдан кечиктирмай жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш тўғрисида тўлов хабарномасини топшириш мажбурияти назарда тутилади (Солиқ кодексининг 277, 293-моддалари).

 

НОТУРАР ЖОЙ УЧУН – ЮРИДИК ШАХСНИНГ СТАВКАЛАРИДА

Лойиҳада жисмоний шахсларга тегишли бўлган нотурар жойлар бўйича улардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари ставкаларини қўллаш тартибини мувофиқлаштириш режалаштирилган. Улар бўйича мол-мулк солиғи юридик шахсларнинг ставкалари бўйича тўланиши боис, нотурар жойлар банд этган ер участкаларига ҳам юридик шахслар учун белгиланган ер солиғи ставкаларида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 291-моддаси).

 

КИЧИК БАЗАДАН ЖОРИЙ СОЛИҚЛАР ОЛИНМАЙДИ

ЯСТ тўлашга ўтмаган, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлардан озод этилган микрофирмалар ва кичик корхоналар, ушбу солиқ бўйича солиқ солинадиган база ҳисобот даврида ЭКИҲнинг 200 бараваридан ошмаган тақдирдагина уларни тўламасликка ҳақли бўладилар (Солиқ кодексининг 300-моддаси).

 

ЯИТ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА ҲАР ОЙДА ҲИСОБОТ БЕРИЛАДИ

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот даврини бир ой қилиб белгилаш назарда тутилмоқда (Солиқ кодексининг 309-моддаси). Яъни улар бўйича ҳисоб-китоб ҳар ойда ортиб борувчи якун билан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади. Йил якунлари бўйича эса муддат ўзгартирилмайди ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддати билан чекланади. ЯИТ ва суғурта бадалларини ҳар ойда тўлаш муддатига ҳам тузатиш киритилади: энди у кейинги ойнинг 25-кунигача узайтирилади.

Республикада фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи Ўзбекистон норезидентлари йиллик ҳисоб-китобни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартигача тақдим этишлари керак бўлади (Солиқ кодексининг 310-моддаси).

 

РАҲБАР БЎЛСАНГИЗ – СУҒУРТА БАДАЛЛАРИНИ ТЎЛАНГ

Деҳқон хўжалигининг раҳбари учун бир йилда ЭКИҲнинг 4,5 бараваридан кам бўлмаган суммада мажбурий суғурта бадалларини жорий этиш режалаштириляпти. Хўжаликнинг бошқа аъзолари учун эса уларни худди шу миқдорда ихтиёрий тўлаш тартиби сақланган (Солиқ кодексининг 311-моддаси).

 

БОЖСИЗ СУДЛАШИШ

Лойиҳада умумий юрисдикция судларида давлат божини тўлашдан озод қилинадиган шахсларнинг рўйхати кенгайтирилган (Солиқ кодексининг 329-моддаси). Улар жумласига қуйидагилар кириши эҳтимолдан холи эмас:

қонун ҳужжатлари билан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги қурувчи билан шартнома бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши буюртмачиси вазифалари зиммасига юкланган юридик шахс – ушбу қурилиш масалалари бўйича якка тартибдаги қурувчилар билан низоларни ҳал этиш тўғрисидаги даъволар бўйича;

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилишига имтиёзли кредитлар бериш зиммаларига юкланган тижорат банклари – ушбу қурилиш учун берилган имтиёзли ипотека кредитлари бўйича қарз олувчиларнинг кредиторлик қарзини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича.

 

Қонун лойиҳасида бир қатор бошқа ўзгартиришлар ҳам мавжуд. Бунда шуни ёдда тутиш жоизки, лойиҳа келишув босқичида турибди, шу боис ҳам у ўзгартирилиши, тузатилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Ирина АХМЕТОВА, Елена ЕРМОХИНА, «Norma Profi» экспертлари.

 


*Қаранг: https://my.gov.uz/ru/getPublicServise/332?item_id=363&action=view

Прочитано: 2921 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика