Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 17 / Хўжалик юритиш қоидалари

Импорт операциялари: муддати кечиктирилган дебиторлик қарзи мавжудми?

Қандай ҳолларда норезидент билан қайта суғурта қилиш шартномаси (импорт контракти) тузиш пайтида муддати кечиктирилган дебиторлик қарзи вужудга келиши мумкин?

АЖ бухгалтери.

 

– Фуқаролик кодексининг (ФК) 959-моддасига мувофиқ суғурта шартномаси бўйича суғурталовчи ўз зиммасига олган суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлаш хавфи унинг томонидан тўлиқ ёки қисман бошқа суғурталовчида (суғурталовчиларда) у билан тузилган қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталаниши мумкин. Қайта суғурта қилиш шартномасига, агар қайта суғурта қилиш шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, тадбиркорлик хатарини суғурталашга нисбатан қўлланадиган ФКнинг 52-«Суғурта» боби қоидалари қўлланади. Қайта суғурта қилиш шартномасини тузган суғурталовчи суғурта шартномаси (асосий шартнома) бўйича ушбу охирги шартномада суғурта қилдирувчи ҳисобланади.

Қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қайта суғурталовчи шартномада шартлашилган ҳақ (қайта суғурта қилиш мукофоти) эвазига қайта суғурта қилдирувчига (ёки унда кўрсатилган бошқа шахсга) қайта суғурта қилиш шартномасида белгиланган қайта суғурталанувчининг вазифаси билан боғлиқ харажатларнинг ҳаммаси ёки бир қисмини суғурта қилиш шартномасида белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш мажбуриятини олади. Унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

унинг мобайнида қайта суғурта қилдирувчи суғурта пулини тўлаш мажбуриятига эга бўлган қайта суғурта қилиш даври;

● қайта суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш муддати.

Солиқ кодексининг 222-моддасига мувофиқ суғурта хизматларини топшириқ шартномаси ва (ёки) суғурта полиси орқали расмийлаштириш ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар ҳисобланади. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти амалга оширилган санада ҳисобварақ-фактура ёзиб берилади. Бинобарин, қайта суғурта қилиш (топшириқ) шартномаси ҳам суғурта бўйича хизматлар кўрсатиш далилини (мажбуриятини) тасдиқлайдиган ҳужжатдир.

Қайта суғурта қилиш операцияларини амалга ошираётганда амалдаги қонун ҳужжатларида, қайта суғурта қилиш шартномасидан ташқари, бошқа ҳужжатларни тузиш назарда тутилмаган. Айни унинг асосида норезидентлар томонидан Ўзбекистон резидентларига қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатилади. Ана шу сабабли ҳам бундай шартномалар асосида муддати кечиктирилган дебиторлик қарзи далилларини белгилаб бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, Импорт операциялар бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тўғрисида низомнинг (ВМнинг 13.03.1996 йилдаги 95-сон Қарорига 1-илова) 25-бандига мувофиқ шундай меъёр ўрнатилганки, унга кўра товарларнинг республикага келтирилиши ва эркин муомалага чиқариш режимига расмийлаштирилиши, импорт контрактлари бўйича ишларнинг бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши ёки улар учун тўланган пул маблағларининг қайтарилиши таъминланмаганлиги қуйидаги ҳолларда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва республика Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимотига оид битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда – импорт контрактларида белгиланган товарларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) муддатлари тугагандан кейин;

бошқа импорт контрактлари бўйича – тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кун ўтгандан кейин тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарздорлиги ҳисобланади.

Тўлов амалга оширилган санадан кейин импорт қилувчи корхона томонидан белгиланган муддатлар мобайнида ваколатли банкка божхона хизматларининг товарларнинг Ўзбекистон ҳудудига келтирилганлиги тўғрисида тегишли белгилари қўйилган карточка, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича эса – инвойслар, ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган ишларнинг далолатномалари тақдим этилмаган тақдирда, ваколатли банклар импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ органларига 10 кун муддатда тегишли ахборот юборадилар. Бу Низом Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2014 йилдаги 199-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган. Ҳозирги вақтда импорт операциялари бўйича амалдаги қонун ҳужжатларида «муддати кечиктирилган дебиторлик қарзи» тушунчаси расшифровка қилинмайди.

 

Шарофиддин РЎЗМЕТОВ,

эксперт.

Прочитано: 2267 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика