Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 17 / Хўжалик юритиш қоидалари

Кредитга сотишга муддатдан кечикканлик ҳисобланмайди

Корхонамиз мебель ишлаб чиқаради. Аҳолининг истеъмолга оид эҳтиёжларини харид қилинган товарларга бўлиб-бўлиб ҳақ тўлаш шарти билан товар истеъмол кредити шартномаси бўйича қондиришни режалаштиряпмиз.

Биз бўлиб-бўлиб тўлаш муддатини 90 кундан кўп қилиб белгилашга ҳақлимизми?

МЧЖ бухгалтери.

 

– «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонуннинг (6.05.2006 йилдаги ЎРҚ-33-сон) 5-моддасига мувофиқ, товар истеъмол кредити сотиб олинган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш тарзида истеъмолчига бериладиган кредитдир. Бугунги кунда уни исталган нуфузли савдо тармоғида мебель, маиший техника, заргарлик тақинчоқлари, электроника ва бошқа товарларга расмийлаштириш мумкин.

Баъзилар банк тақдим этадиган молиявий истеъмол кредити билан тўғридан-тўғри савдо шохобчаси ёки ишлаб чиқариш корхонасида расмийлаштириладиган товар истеъмол кредити ўртасидаги фарқни ҳали тушунишмайди. Иккинчи ҳолатда кредит ташкилоти эмас, балки истеъмол товарларини ишлаб чиқарувчи корхона ёки реализация қилувчи ташкилот кредитор бўлиб ҳисобланади. Савдо битимини тузиш чоғида кредит тақдим этилади.

Товар истеъмол кредитининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардир:

пировард истеъмолчини кредитлаш билан боғлиқ бўлган кредитор ва қарз олувчи ўртасидаги муносабатлар, ­яъни бундай кредит фуқароларнинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш воситаси ҳисобланади ва улар фақат келажакда, етарлича маблағ жамғариб эришиши мумкин бўлган муайян неъматлар олинишини жадаллаштиради;

реализация қилинаётган товарнинг нархига одатда банк фоизидан паст бўлган кредитдан фойдаланганлик учун фоизни киритиш;

бир томондан талабнинг кўпайиши, турмуш даражасининг ошиши ва бошқа томондан товарлар ва хизматлар реализациясининг жадаллашиши.

«Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, бундай кредит истеъмол кредити берадиган ташкилот томонидан белгиланган уни бериш қоидаларига мувофиқ истеъмол кредити шартномаси бўйича тўловлилик, муддатлилик ва таъминланганлик шартлари билан берилади. Истеъмол кредити бериш қоидаларида кредиторлар мустақил равишда, ўз молиявий аҳволларидан келиб чиқиб, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинган товар учун тўловлар жадвали ва муддатларини белгилайдилар.

Истеъмол кредити шартномасида товарлар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиш учун товар юклаб жўнатилгандан кейин 90 кундан ортиқ тўлаш муддати белгиланиши мумкин. Бундай ҳолда кредитга олинган товарга ҳақ тўлашда у юклаб жўнатилгандан кейин 90 кун ўтгач вужудга келган қарз муддати кечиктирилган дебиторлик қарзи деб ҳисобланмайди. Айни шу сабабли ЎзР Президентининг «Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг (12.05.1995 йилдаги ПФ-1154-сон) 4-бандида назарда тутилган санкциялар мазкур ҳолда қўлланмайди.


Шарофиддин РЎЗМЕТОВ,

эксперт.

Прочитано: 3036 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика