28.09.2016
Праздник мудрости, знания, труда
Все мы проходим свои университеты, и на жизненном пути каждого встречаются такие наставники, которых мы и зовем своими Учителями с большой буквы. Во все времена на учителей возлагалась огромная роль – научить молодое поколение самому главному и помочь определиться с ценностями человеческой жизни. Именно учитель закладывает основы мировоззрения новому поколению, а значит, участвует в формировании общества завтрашнего дня, определяет, каким оно будет. Он несет своим ученикам не только знания, но и отдает часть своей души. Словом, учитель должен быть творцом, и у него нет права на ошибку! далее...»» |
21.09.2016
Уй-жой бузилаётганда зиён кўрмаслик учун
Бугунги кунда бутун Ўзбекистон бўйлаб йўллар кенгайтирилмоқда, янги бино ва иншоотлар қад кўтармоқда ва шу билан бирга эски уй-жойлар бузилмоқда. Бундай вазиятда унинг эгалари нима қилишлари керак? далее...»» |
21.09.2016
Бартер қилинганмиди?
МЧЖ (сотувчи) ва ХК (харидор) 2016 йил мартда 10 млн сўмлик ноозиқ-овқат товарларининг олди-сотди шартномасини туздилар. Шартнома шартларига кўра харидор шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 банк куни давомида сумманинг 100%ини олдиндан тўлаши керак эди, бу мажбуриятни у ўз вақтида бажарди. Сотувчи олдиндан ҳақ тўланган кундан бошлаб 20 календарь кун давомида товарни бериши керак эди. 2016 йил май ойининг бошида харидор сотувчига товарни олган кундан бошлаб 7 кундан кечиктирмай уни етказиб бериш талаб қилинган талабнома юборди. Сотувчи импорт қилувчи етказиб беришни кечиктирганлиги сабабли унда товар йўқлигини айтди. Сотувчи товар ўрнига харидорнинг автотранспорт воситаларини таъмирлаш хизматларини кўрсатишни таклиф қилди. Харидор бунга рози бўлди ва томонлар тегишли битимни имзолаган ҳолда воз кечиш кўринишида ушбу операцияни расмийлаштирдилар. 2016 йил июнь ойида харидор яна сотувчига талабнома билан мурожаат қилди. Бу гал у битимни бекор қилиш ва товарни етказиб беришни ёхуд тўланган 10 млн сўмни қайтаришни талаб қилди. Харидорнинг фикрича, умидсиз бартер битими содир этилган. Сотувчи томонлар имзолаган воз кечиш битими бартер битими ҳисобланмаслигини айтиб, буни рад этди. Сотувчининг важ-далилларига қўшилмаган харидор 2016 йил июль ойида воз кечиш ҳақидаги битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва 10 млн сўмлик суммадаги зарарларни қоплаш, давлат божи – 1 432 640 сўм* ва 7 200 сўм почта харажатларини қоплаш ҳақидаги даъво билан хўжалик судига мурожаат қилди. далее...»» |
21.09.2016
Ҳақиқий бўлмаган битимнинг оқибатлари
МЧЖ (буюртмачи) ва ХК (ижрочи) 2016 йил мартида 100 млн сўмлик шартнома тузишди. Шартномага кўра буюртмачи у имзоланган кундан бошлаб 5 банк куни мобайнида шағал тайёрлаш учун қайта ишлаш асосида хом ашё бериши ва ишга ҳақ тўлаши, ижрочи эса хом ашёни қайта ишлаши ва буюртмачига топшириши керак эди. Бинобарин шартномада ижрочи қайта ишлаган шағалнинг бир қисмини ўзида ишга ҳақ тўлаш ҳисобига қолдириши назарда тутилди. 2016 йил май ойида буюртмачини текшириш пайтида назорат қилувчи органлар текшириш далолатномасида қонунчилик талаблари, хусусан, Президентнинг 9.08.1996 йилдаги ПФ-1504-сон Фармонининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бартер асосида маҳсулот етказиб бериш контрактларини тузишни тақиқлайдиган 4-банди талаби бузилганлигини кўрсатдилар. Буюртмачи ижрочига қайта ишланган шағалнинг унда қолган 10 млн сўмлик қисмини қайтариш талаби билан мурожаат қилди. Ижрочи агар буюртмачи унинг иши учун 10 млн сўмни тўласагина товарни қайтариб беришга тайёрлигини билдирди. Ижрочининг важ-далилларига қўшилмаган буюртмачи 2016 йил май ойи охирларида хўжалик судига шартномани ҳақиқий эмас деб топиш, ижрочининг 10 млн сўмлик шағал қисмини қайтариши, шунингдек давлат божи (1 432 640 сўм*) ва почта харажатларини (7 200 сўм) ундириш даъвоси билан мурожаат қилди. Суд жараёнида ижрочи буюртмачидан 10 млн сўм бажарилган иш учун, 100 минг сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисида қарши даъво тақдим этди. далее...»» |
21.09.2016
Фармацевтика саноати ривожланмоқда
Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда фармацевтика саноатини ривожлантириш, дори сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган тадбир ўтказилди. далее...»» |
21.09.2016
Қайд варағи ҳақиқий эмас
Мен Ўзбекистон фуқаросиман, эски паспорт бўйича РФда пропискадан чиқарилганман. Тошкентда 2017 йил февралигача вақтинча пропискам бор. Ўзбекистон Элчихонасида паспортимни биометрик паспортга алиштирдим. Вақтинча пропискадан ўтганлигим ҳақидаги қайд варағи қўлимда. Тошкентга учиб келишим билан яна рўйхатдан ўтишим зарурми? далее...»» |
21.09.2016
Паспорт ўрнига яшаш гувоҳномаси
Мен РФ фуқаросиман, Тошкентда доимий равишда яшайман, пенсия оламан, ҳозирча кетиш ниятим йўқ. Тошкентда ўз квартирам ва доимий пропискам бор, қандай қилиб яшаш гувоҳномасини олишим мумкин? далее...»» |
21.09.2016
Ўзбекистонни танлайман
Мен бошқа давлат фуқаросиман. Ўзбекистонда доимий яшаб, унинг фуқаролигини олмоқчиман. Бунинг учун нима қилишим керак? далее...»» |
21.09.2016
Қандай қилиб экспортчи бўлиш мумкин
ЯСТ тўловчиси бўлган микрофирма (ХХТУТ бўйича коди – 16513) кредитга сотиб олинган янги технологик ускунада (5 йил ўтмаган) иккиламчи хом ашёдан шиша идиш (озиқ-овқат банкалари, бутилкалар ва парфюмерия флаконлари) ишлаб чиқаради. Экспортга ишлаб чиқаришни режалаштиряпмиз. Ушбу саволларимизга жавоб берсангиз: 1. Экспорт нимадан бошланади? 2. Товарни экспорт қилиш учун қандай ҳужжатларни қайси органларга тақдим этиш зарур? Экспорт контрактлари қаерда ва қандай рўйхатдан ўтказилади? 3. Экспортга қайси валютага сотиш керак? 4. Муваффақиятли экспорт қилганимизда бизга қандай солиқ солинади? далее...»» |
21.09.2016
Таътилда ҳам байрам ҳисобга олинади
Бу йил Ўқитувчи ва мураббийлар куни (1 октябрь) шанба кунига тўғри келади, у календарда дам олиш куни деб белгиланган. Бу кун менинг таътил давримга тўғри келар экан. Ташкилотимизда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Бу кун йиллик меҳнат таътилимга қўшимча сифатида қўшиладими? Агар қўшилмаса, қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида? далее...»» |
21.09.2016
Рағбатлантириш тарзидаги тўловлар – иш берувчининг хос ҳуқуқи
Мени пенсионер сифатида ёзнинг 2 ойига ишдан бўшатдилар. Ижодий олий ўқув юрти ходими сифатида кўп йил ишлаганим учун устама оламан. Сентябрдан мени яна ишга таклиф этдилар. Агар ишдан бўшаганимдан ишга қабул қилинган пайтимгача 2 ойу 3 кун ўтган бўлса, кўп йил ишлаганлик учун устама олишга ҳақли бўламанми? далее...»» |
21.09.2016
Жазоланганлар рағбатлантирилмайди
Апрель ойида меҳнат мажбуриятларимни ўз вақтида бажармаганлигим учун ҳайфсан эълон қилинди. Июнь ойида барча ходимлар қатори ҳеч қандай чегирмасиз мукофот олдим. Июль ойида ички меҳнат тартиби қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Мустақиллик куни муносабати билан барча ходимлар мукофотланган август ойида эса мендан мукофотнинг 50%и ушлаб қолинди. 1. Июль ойида ички меҳнат тартиби қоидаларига киритилган ўзгартиришлар апрель ойида чиқарилган ҳайфсанга нисбатан амал қиладими? 2. Иш берувчи меҳнат борасида жазоланиши сабабли ходимни давлат байрами муносабати билан бериладиган мукофотдан маҳрум қилишга ҳақлими? 3. Мени июнда мукофотдан маҳрум этмай, августда 50%ини ушлаб қолган иш берувчининг ҳаракатларини қандай баҳолаш мумкин? далее...»» |
21.09.2016
Директор бўлмоқчиман...
Ходим асосий иш жойида ходимларни танлаш бўйича менежер сифатида расмийлаштирилган. Ўриндошлик асосида микрофирмага директор бўлиб ишга кирмоқчи. Фирма айланмаси катта эмас, собиқ директор ойига 2–3 кун ишлаган. Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомда эса бир вақтнинг ўзида иккита раҳбарлик лавозимида ишлаш тақиқланиши қайд этилган. Бироқ ходимларни танлаш бўйича менежер лавозими раҳбарлик лавозими деб ҳисобланмайди. Ўриндошлик асосида директор бўлиб ишга кирса бўладими? Бу қонунбузарлик ҳисобланмайдими? далее...»» |
21.09.2016
Лицензияни ташувчи олади
Биз вагонларни мулк қилиб сотиб олдик ва уларда юк ташимоқчимиз. Маҳаллий темир йўлда ташиш ўз эҳтиёжлари учун амалга оширилганда лицензияланиши керакми? далее...»» |
21.09.2016
Жамоатчилик назорати – демократия кўзгуси
Пойтахтимизда «Жамоатчилик назорати – давлат бошқарувида иштирок этишнинг шакли сифатида: миллий амалиёт ва халқаро тажриба» мавзуида халқаро семинар бўлиб ўтди. далее...»» |
21.09.2016
Трансферт нархларни тартибга солиш: халқаро тажриба
«СБХ»нинг ўтган сонида трансферт нархларнинг тушунчаси ва улардан ўзаро алоқадор шахслар томонидан солиқларни тўлашдан қочиш учун фойдаланиш ҳолатлари ҳамда бундай ҳолатга қарши курашиш учун трансферт нархларни назорат қилишни ҳуқуқий тартибга солишнинг аҳамияти тўғрисида фикр юритган эдик. Бугунги мақоламизда трансферт нархларни тартибга солиш бўйича халқаро ташкилотлар фаолияти ҳамда баъзи давлатларнинг мазкур соҳадаги қонунчилиги тўғрисида фикр юритилади. далее...»» |
21.09.2016
Текин улуш
МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг (хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона) иккита муассиси бор. Улардан бири – норезидент юридик шахс ўз улушини иккинчи муассис – ЎзР резиденти бўлган жисмоний шахсга текинга бермоқчи. Натижада резидент жисмоний шахс 100 фоизли улуш билан ягона муассисга айланади. Норезидент юридик шахс МЧЖдаги улушини резидент жисмоний шахсга текинга берганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
21.09.2016
Қарз автомобиль билан қопланса
МЧЖнинг ягона муассиси (Ўзбекистон резиденти) устав капиталини 272 000 000 сўмдан 10 000 000 сўмгача камайтирди. МЧЖ (ЯСТ тўловчиси) муассис олдида қарздор бўлиб қолди. Унга бу қарзни асосий воситалар (автомобиль) билан, қолдиғини пул билан тўлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Автомобилнинг баланс қиймати – 49 224 758,6 сўм. Жамғарилган эскириш – 8 204 126,4 сўм. 1.08.2016 йилдаги ҳолатга кўра қолдиқ қиймати – 40 200 219,56 сўм. 1. Устав фонди камайтирилиши натижасида МЧЖ муассиси олдидаги қарзни қоплаш учун автомобилларни қандай баҳолаш керак? 2. Бу ҳолда МЧЖ ва жисмоний шахсга қандай тартибда солиқ солинади? 3. Автомобилларни нотариусда қайта расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ким зиммасига олиши керак? Уларнинг миқдори қанча бўлади? далее...»» |
21.09.2016
Жисмоний шахснинг барча даромадларини ҳисоботда акс эттиринг
МЧЖ (ЯСТ тўловчиси) ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун шахсий мол-мулкни олди-сотди шартномалари бўйича жисмоний шахслар – ЎзР резидентларидан мунтазам равишда сотиб олади. Ҳужжатлар пакети: шартнома, жисмоний шахснинг паспорти нусхаси ва СТИР йиғилади. Мол-мулк олингандан кейин қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланади (чунки жисмоний шахсда ҳисобварақ-фактура йўқ). Амалда харидор ҳисобланамиз, жисмоний шахслар эса етказиб берувчилардир. Фойдаланишда бўлган шахсий мол-мулкни сотиб олишимиз сабабли пулни уларнинг шахсий пластик карталарига ўтказамиз, ЖШДС солмаймиз. Корхона фойдаланишда бўлган шахсий мол-мулкини сотиб оладиган жисмоний шахслар бўйича ҳисобот топшириши зарурми? Агар зарур бўлса, қандай ҳисоботни қайси муддатда топшириши керак? далее...»» |
21.09.2016
ЭКИҲ ўзгарганда савдо йиғими
Алкоголли маҳсулотнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи юридик шахс ДСИга Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китобини топширади. Ушбу Ҳисоб-китобда йиғим суммаси энг кам иш ҳақига каррали миқдорда ойма-ой акс эттирилади. Маълумки, ушбу йиғимнинг бир қисми, масалан 5%и рухсат гувоҳномасини берганга, қолган қисми, яъни 95%и эса ДСИга ўтказилади. 1. ДСИга топшириладиган Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китобидаги йиғим ставкасида 5 ЭКИҲ (шаҳарлардаги йиғим миқдори) кўрсатилиши керакми ёки 4,57 ЭКИҲ (йиғимнинг 95%и)? 2. Биз йиғимнинг белгиланган суммасини олдиндан тўлаб, Ҳисоб-китобни топширдик. ЭКИҲ ўзгарганда аниқлаштирилган Ҳисоб-китобни қайта топшириш ва йиғим суммасида юзага келган фарқни тўлаш керак бўладими? далее...»» |