Norma.uz
Публикации
25.07.2018 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
25.07.2018 Қўшничилик ҳақини бузиб
Қўшнимиз катта юк машинасини бошқаради. Баъзан машинани уйнинг ён бўйидаги майдончада қолдиради. Бундай машиналарни уйга туташ ҳудудга қўйиш мумкинми?
далее...»»
25.07.2018 Эвакуаторчига ишониб топширса бўладими
Эвакуатор ходими қандайдир махсус ҳужжатларга эга бўлиши керакми?
далее...»»
25.07.2018 Суғурта пулини олиш учун
Амаким йўналишли таксида кетаётганда жароҳатланди. Ҳозир йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи барча корхоналарга ўз жавобгарлигини суғурталаш мажбурияти юклатилишидан хабарим бор. Суғурта тўловларини олиш учун у қаерга мурожаат қилиши лозим?
далее...»»
25.07.2018 Тонировкалашга рухсат беришни таклиф этмоқдалар: 16,5 млн сўмдан ортиқ ҳақ тўлашга тўғри келади
ҚҲТБТ порталида «Тонировкаланган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокама қилинди.
далее...»»
25.07.2018 Шартномада қайд этилган
Биз квартирани сотдик. Шартномада уни бўшатиш муддати – битим расмийлаштирилгандан кейин 30 кун ўтгач деб аниқ белгилаб қўйилган. Квартирада ҳеч ким прописка қилинмаган. Харидорларимиз квартирани илгарироқ бўшатишимизни талаб қилишаяпти. Шундай қилишга ҳақлимилар?
далее...»»
25.07.2018 Немис тажрибаси
Германия, Беларусь ва Латвиядан келган кўчмас мулкни профессионал бошқариш бўйича халқаро экспертлар бизнинг уй-жой соҳасидаги ходимлар учун энг қимматли бўлган тажрибалари билан ўртоқлашиш мақсадида ташриф буюрдилар. Хатога йўл қўймасдан, уларнинг тажрибасини идрок қилиб ва ўзимизда қўллаб кўриб, синалган йўлдан боришимиз, бу билан мақсадга тезроқ эришишимизни кўзладилар. Собиқ Иттифоқ маконидаги бир қатор мамлакатлар ушбу тажрибани ўрганиб, уни миллий шароитларига мослаштирганларидек, биз ҳам худди шу йўлни танламоғимиз даркор. Ой давомида 2 турда ўтказилган «Қозоғистон ва Ўзбекистонда уй-жойларни профессионал бошқариш» Pro House лойиҳаси доирасида Тошкентда бўлиб ўтган семинарларда бошқарувчиларимиз ушбу тажриба билан танишиш имконига эга бўлдилар. Уни «Шарқий Европада уй-жой хўжалиги» (WO, Берлин ш.) ташаббуси Евроиттифоқ молиявий кўмагида амалга оширмоқда. Немис томонидан – Европа уй-жой ва кўчмас мулк таълим маркази (ЕВZ) ҳамда Германия кўчмас мулк бошқарувчиларининг мувофиқлаштирувчи иттифоқи (DDIV), бизнинг томондан – Ўзбекистон уй-жой фондини профессионал бошқарувчи ва унга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар уюшмаси ҳамкорлар ҳисобланади. Ўзбекистон УКХ соҳасини ислоҳ қилиб, уй-жой соҳасидаги қонунчиликни янгилаётганлиги инобатга олинса, бу айни вақтида юз берган ҳодисадир. Шу сабабли семинарлар мавзуси ислоҳотда белгиланган устувор вазифалар билан ҳамоҳанг бўлди. Яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулкни бошқариш бўйича халқаро экспертларнинг Ўзбекистон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев билан учрашуви ушбу тажриба бизга қўл келиши борасида умид уйғотди. УКХ вазирлиги раҳбари мутахассисларга янги уй-жой қонунчилигини ишлаб чиқишда иштирок этишни таклиф қилди.
далее...»»
25.07.2018 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
25.07.2018 Шартларга риоя қилинганда тўловлар талаб қилинмайди
Қозоғистонлик ҳамкорлар минтақавий конференцияда иштирок этиш учун ўзларининг микроавтобусларида келишмоқчи. Шу транспорт билан Самарқандга туристик саёҳат уюштириб, муқаддас қадамжоларга ташриф буюришмоқчи. Буни божхонада қандай расмийлаштириш керак? Бунинг учун ҳақ тўлаш зарурми?
далее...»»
25.07.2018 Хизмат сафарида сарфланган бензин қандай ҳисобга олинади
Ижтимоий буюртмага кўра лойиҳани бажариш учун бюджетдан 100 000 000 сўм олинган. Лойиҳага жалб этилган ходимлар хизмат автомобилида вилоятларга хизмат сафарларига чиқдилар. Хизмат автомобилидан фойдаланиб хизмат сафарига чиққанда ёқилғи харажатлари қандай ҳисобдан чиқарилади? Агар хизмат сафари харажатларига ҳисобдан чиқарилса, уларни қаерда кўрсатиш керак – аванс ҳисоботидами ёки моддий ҳисоботда?
далее...»»
25.07.2018 Бу – деҳқонга берилган ер
МЧЖ деҳқон хўжалигидан 0,5 гектар ер майдонини ижарага олиб, ўз ҳисобидан иссиқхона қурмоқчи. Икки корхона томонидан ижара шартномаси расмийлаштирилган. МЧЖнинг бу хатти-ҳаракатлари қайси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади?
далее...»»
25.07.2018 ЯИТ ставкаси ким учун пасайтирилди
2018 йил 1 июндан нодавлат нотижорат ташкилотлари учун 15%дан кўп бўлмаган миқдордаги ЯИТ ставкаси белгиланди. 1. 15%дан кўп бўлмаган ставка деганда нима тушунилади? 2. 2018 йил июнь ойи учун ҳисоботда ЯИТ суммаси қандай акс эттирилади?
далее...»»
25.07.2018 Занжир узилган бўлса
Ягона буюртмачи хизмати Мудофаа вазирлиги объектларини капитал қуриш ва таъмирлашни режалаштириш, бошқариш ва техник кузатиш фаолиятини амалга оширади. ВМнинг фармойишига мувофиқ Академия объектларида «Трест-12» МЧЖ пудрат ташкилоти (ҚҚС тўловчи) қурилиш ишларини олиб бормоқда. Жалб этилган ёрдамчи пудрат ташкилоти ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Ёрдамчи пудрат ташкилоти материаллар ва ускуналарни ҚҚС билан сотиб олади ҳамда ¬ «Трест-12» МЧЖ ҳисобварақ-фактурани 240 сўмга (1 200 х 20%) оширган ҳолда қўяди, сабаби ёрдамчи пудратчи таннархни 1 200 сўм деб ҳисоблайди. Бу қурилиш қимматлашишига олиб келмоқда. Шу тўғрими?
далее...»»
25.07.2018 Солиқ оқибатлари юзага келмайди
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Республика инкассация хизмати» ДУКнинг вилоят бошқармаси Президентнинг 4.05.2018 йилдаги ПҚ-3694-сон қарорига асосан аҳолига пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар тўлаш учун Халқ банки филиалларига нақд пулни ташиш бўйича бепул хизмат кўрсатади. Бепул ташишда ҚҚС ва ДМЖга ажратмалар қандай ҳисобланади?
далее...»»
25.07.2018 Флеш-ташувчи ва роялти
Корхона киришни назорат қилиш тизими учун лицензион интеграцион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи билан USB-флеш-ташувчини ўз эҳтиёжлари учун норезидентдан (Туркия) сотиб олиб, Ўзбекистон ҳудудига импорт қилди. Дастурни ҳисобга олганда флеш-ташувчи қиймати – 260 АҚШ доллари. Божхонада тозалаш амалга оширилган, барча йиғимлар, божлар ва солиқлар, шу жумладан ҚҚС тўланган. Конвертация бўлмаганлиги сабабли шу пайтгача етказиб олувчи олдидаги қарзни узмадик. Импорт контрактида лицензион дастурни янгилаш ва уни ишчи ҳолатда тутиб туриш учун келгусида тўловлар тўланиши назарда тутилмаган. 1. Корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун хорижий ташкилотдан сотиб олинган ва Ўзбекистонга импорт қилинган лицензион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўлов роялтига кирадими? 2. Роялти тарзида олинган норезидентнинг даромадларига қанча миқдорда солиқ солинади? Солиқ солиш мақсадида роялти суммасини қандай аниқлаш мумкин? 3. Тўлов манбаида норезидентнинг даромадларидан фойда солиғини бюджетга қайси пайтда тўлаш лозим? 4. Флеш-ташувчини божхонада тозалаш чоғида импорт қилинаётган товарнинг бутун қийматидан солиқ тўланган бўлса, роялтидан ҚҚС тўланадими?
далее...»»
25.07.2018 Ишлаб чиқаришдаги ҳисоб: тайёр маҳсулотни реализация қилиш
Маҳсулотни реализация қилиш – ишлаб чиқариш фаолиятининг энг муҳим кўрсаткичи. Зеро маҳсулот тайёрлашга сарфланган маблағлар айланмаси айнан реализация қилиш билан якунланади. Уни реализация қилиш натижасида ишлаб чиқарувчи корхона янги ишлаб чиқариш циклини тиклаш учун зарур айланма маблағларга эга бўлади. Ишлаб чиқариш корхонасидаги маҳсулот тузилган шартномаларга мувофиқ уни юклаб жўнатиш ёки ўз савдо бўлинмаси орқали сотиш йўли билан реализация қилиниши мумкин.
далее...»»
25.07.2018 Якунлар чиқарилди, вазифалар белгиланди
Давлат божхона қўмитасининг навбатдаги Ҳайъат мажлиси видеоселектор шаклида ўтказилди. Унда марказий аппарат, ҳудудий божхона бошқармалари, ¬«Тошкент-АЭРО» ИБК, Олий ҳарбий божхона институти ва Миллий кинология маркази раҳбарияти ҳамда ходимлари иштирок этди.
далее...»»
25.07.2018 Ички кийимлар контрабандага «қалқон» бўла олмади
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимларининг зийраклиги туфайли сифатсиз дори воситаларининг республикамизга кириб келиши олди олинди. Бу шубҳали дорилар қурбонига айланиши мумкин бўлган қанчадан-қанча беморни «чалкаш даволаш»дан сақлаб қолинди дегани.
далее...»»
25.07.2018 Божхонада олиб қўйилган товарлар нима қилинади
Тошкентда охирги ойлар мобайнида турли жойларда Санкт-Петербург божхоначилари томонидан РФ ҳудудида мусодара қилинган товарларнинг (Финляндия ва Беларусда ишлаб чиқарилган чарм куртка ва пойабзалларнинг) сотуви тўғрисидаги эълонлар ёпиштирилган. Суд қарорига кўра буларнинг ҳаммаси Россия мулк идорасининг ҳудудий бошқармаси эгалигига ўтган ва эндиликда «фуқаролик савдо хизмати» ушбу товарларни Ўзбекистон ҳудудида арзонлаштирилган нархда сотмоқда. Тутуриқсиз эълон. Шунга қарамай, шаҳарнинг бир қанча жойларида чарм ўрнини босувчи материалдан тайёрланган туфли ва курткаларни одамлар икки баравар қиммат нархда сотиб олишган. Товарларни божхона хизмати қандай мусодара қилади? Ўзбекистон қонунчилигига биноан мусодара қилинган товарлар қандай реализация қилиниши мумкин? Бизда Санкт-Петербург божхонаси билан ҳамкорлик битимлари ўрнатилганми?
далее...»»
25.07.2018 Муаммолар юзма-юз ҳал этилди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан Тошкент туманидаги 15-ўрта мактабда ташкил этилган учрашувда «Навоий» чегара-божхона пости яқинида яшовчи аҳоли ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
далее...»»
Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика