31.07.2018
Беспошлинные почтовые посылки: новые нормы
Постановлением Президента N ПП-3873 от 19.07.2018 г. одобрены меры по обеспечению контроля товаров, поступающих на территорию Республики Узбекистан в адрес физических лиц в международных почтовых и курьерских отправлениях.Беспошлинные почтовые посылки: новые нормы далее...»» |
25.07.2018
«Яшил» йўлак: 30 млн сўмлик тиббий буюмлар йўли тўсилди
Самарқанд халқаро аэропортида «Домодедово–Самарқанд» йўналишидаги авиарейс билан учиб келган республикамиз фуқароси О.Ш. «яшил» йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида ундан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишида махсус рухсатнома талаб қилинадиган товарлар бор-йўқлиги оғзаки сўралди. Фуқаро бундай товарлар йўқлигини айтганидан сўнг унга тегишли бўлган багаж сумкаси холислар иштирокида текширилди. далее...»» |
25.07.2018
54 та кондиционер! «Шахсий фойдаланиш учун»ми?!
Маълумки, жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб жисмоний шахсларга автойўл (йўловчи) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда 300 АҚШ доллари миқдоридаги товарларни божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилди. Бу «имкониятлар муҳити»дан фойдаланиб қолмоқчи бўлган уддабуронлар ҳам дарҳол топилди. далее...»» |
25.07.2018
«Яшил»дан юрсанг – ишончни оқла
Мамлакатимиз қонунчилигига биноан 2018 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича «яшил» ва «қизил» йўлаклар тизими жорий этилган. Бу тизим, шубҳасизки, Самарқанд халқаро аэропортида ҳам ишламоқда. далее...»» |
25.07.2018
Таклиф – тадбиркордан, ечим – машварат билан
Президентимизнинг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (5.10.2016 йилдаги ¬ПФ-4848-сон) асосида ташкил этилган Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. далее...»» |
25.07.2018
Алкоголь ишлаб чиқариш ва сотиш: бизнесни нималар кутмоқда
ҚҲТБТда Президентнинг 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон қарори асосида ишлаб чиқилган давлат раҳбарининг «Виночилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинди (муҳокама 23.06.2018 йилда тугаган). далее...»» |
25.07.2018
Бутун кўчмас мулкка солиқ солинг
Масъулияти чекланган жамият – ЯСТ тўловчи 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади. 2017 йилдан буён фойдаланишда бўлган қуйидаги асосий воситалар: ерни ташқи ободонлаштириш объектлари, бинолар, иншоотлар, узатиш мосламалари, машина ва ускуналар, мебель, компьютер ускуналари, бошқа асосий воситалар мавжуд. Қандай турдаги асосий воситалардан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлаш лозим? далее...»» |
25.07.2018
Норезидент даромадлари
МЧЖнинг асосий фаолият тури – улгуржи савдо. Ходимлардан бири – ЎзР норезиденти, Белоруссия фуқароси. У билан меҳнат шартномаси тузилган. Унинг даромадларидан қандай солиқларни тўлаш керак? далее...»» |
25.07.2018
Экспорт операциялари ҳисоби: нималарга эътибор қаратиш лозим
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ташқи бозорларда ўз маҳсулотларини сотиш ва хизматлар кўрсатишга йўналтирилган кичик корхоналар улушини ошириш имконини беради. Ташқи иқтисодий фаолият чет эллик ҳамкорлар билан мамлакат ҳудудида ва хорижда операциялар бажаришни назарда тутади. Ушбу фаолият доирасида савдо, сервис, инвестиция операциялари амалга оширилади, ташкилотлар устав капиталига ҳиссалар киритилади, ижара расмийлаштирилади ва ҳ.к. Ушбу мақолада «Norma» эксперти товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини ҳисобга олиш ва унга солиқ солиш хусусиятлари ҳақида тушунтириш беради. далее...»» |
25.07.2018
Солиқ тўловчининг тақвими
юридик шахслар учун далее...»» |
25.07.2018
Қандай расмийлаштирсангиз, шундай тўлайсиз
Ходимларимиздан бири касалхонада ётди. Даволаниш тугагандан кейин у келгусида даволаниши учун зарур дори воситалари ёзилган тиббий хулосани тақдим этди. Шу хулоса асосида ходим дори-дармонларни харид қилиш учун моддий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилди. Дори воситаларини олишга моддий ёрдамга ЖШДС солинадими? далее...»» |
25.07.2018
Аванс тўловлари ушланмайди
Корхона (ЯСТ тўловчиси) экспорт билан шуғулланади, тушум чет эл валютасида келиб тушади, фаолияти – лицензияланмайдиган. Улгуржи савдога лицензия олишни режалаштирмоқдамиз. Лицензия олингандан кейин банк экспорт бўйича тушумдан 5%лик аванс тўловларини бюджетга ундирадими? далее...»» |
25.07.2018
Имтиёз йўқотилади
Жорий йилда ШЖБПҲга бадалларни ихтиёрий равишда ўтказиб келган ишлаётган пенсионер мазкур пулларни шу йилнинг ўзида олиш ҳуқуқига эгами? далее...»» |
25.07.2018
Муассислар учун ЖШДС
Муассис чиқиб кетаётганда корхона унинг устав капиталидаги улушини ўзи сотиб олди. Энди корхона мазкур улушни қолган муассислар – жисмоний шахслар ўртасида бепул тақсимламоқчи. Устав фондидаги корхонанинг улушидан текинга олинган улушга қайси ставкада ЖШДС солинади? далее...»» |
25.07.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
«Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» далее...»» |
25.07.2018
Озиқ-овқат бозорларида савдо шохобчаларини онлайн-аукцион орқали ижарага олиш мумкин бўлади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқ-овқат товарлари бозорларида турғун савдо шохобчалари ва савдо жойларини тақсимлашни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. далее...»» |
25.07.2018
Жарималар ҳозирча ундирилмаяпти
МЧЖ балансида енгил автомобиль бор. ВМнинг 4.09.2017 йилдаги 693-сон қарорига мувофиқ юридик шахсларга тегишли автомобиллар ҳайдовчилари кейинчалик тегишли сертификатни олиш билан бирга малакасини ошириб бориши керак. ВМҚда белгиланишича, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб автомобилни мазкур сертификатсиз бошқарганлик учун маъмурий жавобгарлик юкланмоқда. Юридик шахснинг енгил автомобилини сертификатсиз бошқараётган ҳайдовчига нисбатан қандай маъмурий жавобгарлик жорий этилади? Ташкилотга нисбатан ҳам жарималар қўлланиладими? далее...»» |
25.07.2018
Суд қарори ижро этиш учун мажбурий
2017 йил сентябрда менинг айбим билан ЙТҲ содир бўлганди. ДЙҲХХ ходимлари баённома тузишди. Мен кўрсатилган суммани дарҳол бериб, жабрланувчига зарарни ўз ҳисобимдан қоплаб бергандим. Суд қарорига кўра мен 1 ЭКИҲ миқдорида жарима тўлаб, жабрланувчининг зарарини қоплашим керак эди. Суғурта компаниясига мурожаат қилмадим. Декабрь ойида Мажбурий ижро бюросидан суд қарори бажарилмагани тўғрисида хат келди. Менинг тушунтиришларимдан кейин улар жабрланувчининг даъвоси йўқлиги ҳақида аризани сўрашди. Жабрланувчи Бухоро шаҳрида яшагани туфайли уни топиб бўлмади. 2018 йил 25 майда МИБдан яна хат келди. 30 майда мен МИБга жабрланувчининг даъвоси йўқлиги тўғрисидаги аризани тақдим этдим. Шундан кейин МИБнинг давлат ижрочиси маъмурий суднинг қарорини кечиктириб бажарганим учун менга ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида талабнома тақдим этди. далее...»» |
25.07.2018
Меҳнат инспекциясига келишувларсиз текширув ҳуқуқи берилиши мумкин
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазаси механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. далее...»» |
25.07.2018
Пенсияга ҳам устама борми?
Сайёр учрашувлар ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мурожаатлари таҳлили ўз натижасини бермоқда. Хусусан, Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси доирасида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ишловчи пенсионерларнинг барчасига тўлиқ миқдорда пенсия тўлашни таклиф этмоқда. «Пенсия иши»нинг янги сонида шу ҳақда ўқинг. Ўқувчиларнинг саволларига «Норма маслаҳатчи» эксперти ва Пенсия жамғармаси мутахассисларининг жавоблари ҳам шу ерда. далее...»» |