Norma.uz
Публикации
08.10.2019 Паспорт ўрнига маълумотнома
Ўғлим Ўзбекистон фуқароси. Қозоғистонда ишлашга кетгани ва у ерда доимий яшаш пропискаси билан яшаш гувоҳномаси олганлиги муносабати билан ўз квартирасидан пропискадан ўчишига тўғри келди. Ўзбекистон халқаро паспортини олаётганда олдин берилган паспортни олиб қўйишди. Унинг ўрнига маълумотнома беришди. Қозоғистонда яшаш гувоҳномасини олган Ўзбекистон фуқаросидан миллий паспорти олиб қўйилиши ва халқаро паспорт берилиши тўғрими?
далее...»»
08.10.2019 Миграция хизматининг интерактив хизматлари
Янги сайт ишга туширилди. Вазифаси – Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, Ўзбекистонда бўлиш ҳамда мамлакатдан четга чиқиш учун визаларни расмийлаштириш тартиби билан таништириш ва маълумот бериш, деб хабар қилади UZINFOCOM.
далее...»»
08.10.2019 Паспортни тақдим этинг
Паспортимни йўқотиб қўйдим. Унинг ўрнига маълумотнома беришди. Автомобилни нотариусда расмийлаштиришда маълумотномани қабул қилишмади, паспортни сўрашди. Бироқ паспортни қайтадан олишга 6 ойча вақт кетиши мумкин. Нотариус ҳақми?
далее...»»
08.10.2019 Корпоратив таътил
Ходимлар ёзги таътилга чиқишни сўраб раҳбариятга мурожаат қилишди. МЧЖ директори ходимларни йиллик ҳақ тўланадиган таътилга чиқаришга қарор қилди. Штатда ўриндошларни ҳисобга олган ҳолда 7 киши бор. Барча ходимлар бир вақтда ҳақ тўланадиган йиллик таътилга чиқиши мумкинми?
далее...»»
08.10.2019 Ногиронликни ТМЭК белгилайди
Корхона ўтга чидамли буюмларни ишлаб чиқаради. Ходим 2018 йил сентябрдан касаллик варақасини очтирган. Ташҳис – ёпиқ турдаги сил касали. 2019 йил 6 августда ходим касаллик варақасини тақдим этди. Олд тарафининг пастки қисмидаги «Ишга тушади» бўлимида унга 1 йиллик муддатга II гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги кўрсатилган. Бундан кейин касаллик варақалари тақдим этилмаган. Ходим эса ишга келмаган. Ишга келмаган, касаллик варақасини топширмаган ходимни қайси санадан ишдан бўшатиш мумкин? У қандай ҳужжатларни тақдим этиши керак?
далее...»»
08.10.2019 Пенсияга чиқишдан олдин ишдан бўшатиш мумкин эмас
Пенсия ёшига яқинлашиб қолган ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?
далее...»»
08.10.2019 Реконструкция учун рухсатнома
Бир зинапоя майдончасида 2 та квартирага эгамиз. Яшаш учун қулай бўлишини кўзлаб, иккала квартирани биттага расмийлаштирмаган ҳолда таянч бўлмаган туташ девордан эшик очиб, бирлаштирмоқчимиз. Кўп қаватли уйдаги кўп квартирали уйнинг 2 та квартирасини бирлаштириш учун махсус рухсатнома олиш зарурми?
далее...»»
08.10.2019 Қуриш ҳуқуқи
Ён қўшним 3 қаватли бино қурмоқда. Оқибатда 1-қаватдан кўриниш ёпилиб қолаётир. Бино мулкдори қўни-қўшниларнинг розилигисиз турар жой ёнида қурилиш ишларини олиб боришга ҳақлими?
далее...»»
08.10.2019 Хусусий қудуқ: сув сарфи ҳисоби
Корхона ишлаб чиқариш мақсадларида ижарага бериладиган бино ва иншоотларга эга. Электр энергияси ва сув тез-тез ўчиб қолиши туфайли ишлаб чиқариш жараёни тўхтаб қолади, бу эса рентабелликка салбий таъсир кўрсатяпти. Шу муносабат билан сув қудуқларини бурғулашга қарор қилинди. Шунингдек ижарага олувчига ушбу сувдан фойдаланиш таклиф этилиши режалаштирилмоқда. Қудуқлар бурғулангандан кейин сувдан фойдаланиш ҳисобини қандай юритиш керак? Сувни ўлчайдиган асбоблар ўрнатилиши зарур бўлса, уларни рўйхатдан ўтказиш (пломбалаш) лозимми, қайси ваколатли орган рўйхатдан ўтказади?
далее...»»
08.10.2019 Инсофсиз рақобат аломатлари
Банк жисмоний шахслар учун МЧЖ Товарлар ва хизматлар халқаро таснифлагичининг 36-тоифаси бўйича ўз хизматларида фойдаланадиган ном билан янги омонат турини жорий этди. Ўз хизмати (товар белгиси) учун МЧЖдаги сингари номдан фойдаланишга оид банкнинг ҳаракатлари ҳуқуқбузарлик ҳисобланадими?
далее...»»
08.10.2019 Тоза ғилдираклар
Қурилиш майдонларидан чиқадиган машиналарни ювиш шартми?
далее...»»
08.10.2019 ЭРИ қўл имзосига тенг бўлиши шартлари
МЧЖ фаолият соҳаси – онлайн-таълим. Жисмоний шахснинг электрон ҳисобварақ-фактурадаги электрон рақамли имзоси қонуний ҳисобланадими?
далее...»»
08.10.2019 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
08.10.2019 Лицензия бўйича олиб кириш
Ташкил этилаётган МЧЖнинг устав капиталига соф қуйма олтин (валюта қимматликлари) киритмоқчимиз. Соф қуйма олтинни божхонада расмийлаштириш, унга солиқ солиш (ҚҚС, акциз ва ҳ.к.), баҳолаш тартиби қандай?
далее...»»
08.10.2019 Экспортга печенье
Ундан тайёрланган қандолат маҳсулотлари (вафли, печенье, қоқ нон) ишлаб чиқарувчи хусусий фирма ўз маҳсулотини экспорт қила оладими? Экспортда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади?
далее...»»
08.10.2019 Божхона брокерининг парвози ва инқирози
Солиқларни тўламаслик билан боғлиқ кескин муаммони кўтариб чиққан таҳририятимизга қилинган мурожаатини А.Васильева* шундай деб атаган. Мулоҳазали, баҳс-мунозарали мазкур мурожаат таҳририятимизни вазиятни яхшилаб ўрганиб чиқишга, божхона хизмати вакиллари, божхона брокерлари, ТИФ иштирокчиларининг бу борадаги фикрларини билишга ҳамда «чўрт кесар» муаллиф ўртага ташлаган муаммо бўйича баҳс юритишга ундади.
далее...»»
08.10.2019 Ҳаммаси учун битта
Корхона ўз маҳсулоти – бир нечта комплектлардан ташкил топган йирик габаритли асбоб-ускунани юклаб жўнатади. Асбоб-ускуна битта фурага сиғмаганлиги сабабли бир нечта фураларда олиб чиқилади. Шунга қарамай, битта ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Бу автотранспортни кузатиб боришда баъзи мураккабликларни келтириб чиқаради, сабаби юкка доир илова ҳужжатлари (ҳисобварақ-фактура) барча ҳайдовчида ҳам мавжуд эмас. Бир нечта автомобилда ташиладиган юкларнинг барча туркумига битта товар-транспорт юкхатини ёзмасдан, уларни ҳар бир автотранспорт воситасига алоҳидадан ёзса бўладими?
далее...»»
08.10.2019 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи мисоллар ва ҳисоб-китобларда
Ушбу тавсияда «Norma» МЧЖ экспертлари асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар объектлари бўйича амортизация ажратмаларини қачон ва қандай ҳисоблаш ҳамда бухгалтерия ҳисобида акс эттиришни тушунтирадилар.
далее...»»
08.10.2019 Кирим қилинмаган мол-мулк ҳисобга қандай қабул қилинади
МЧЖ шаклидаги корхона 2017 йилда очилган. 2019 йилдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган. 2017 йилда ягона муассис фаолият юритиш учун зарур бўлган турли моддий қимматликларни ўз маблағига олди. Қимматликларнинг ҳаммаси кирим қилинмаган, лекин фойдаланиляпти. Улар орасида қиммат турадиган ускуна (АВ) ва қиймати анча сумма чиқадиган турли ТМҚ (хўжалик анжомлари) бор. Ҳозир ушбу мол-мулкни текин олинган мол-мулк сифатида кирим қилмоқчимиз ёки уни устав фондини ошириш ҳисобига киритмоқчимиз. 1. Аввалги даврларда олинган моддий қимматликлар жорий солиқ даврида қандай кирим қилинади? 2. Кирим қилинмаган мол-мулк аниқланганда молиявий ҳисоботни (баланс) қайта топширмаса бўладими?
далее...»»
08.10.2019 АВ сотилганда нархининг арзонлашиши
Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Унинг балансида ¬2013–2014 йилларда ишлаб чиқарилган «Матиз» русумли 3 та автомобиль бор, улар корхонанинг асосий воситалари ҳисобланади. Ҳисоб сиёсатида асосий воситаларни қайта баҳолашнинг индекс усули назарда тутилган, улар 1.01.2019 йилга қайта баҳоланган. 1.07.2019 йилги ҳолати бўйича уларнинг қолдиқ қиймати 85 млн сўмни ташкил этади. 2019 йил июлда раҳбарият автомобилларни сотишга қарор қилди, уларнинг бозор нархини аниқлаштириш учун баҳоловчи компания таклиф этилди. Мустақил баҳоловчилар уларни 50 млн сўмга баҳолашди. Баҳоловчи компания автомобилларни қолдиқ қийматидан паст нархга баҳолаганда, уларнинг нархини сотишдан олдин арзонлаштириш лозимми?
далее...»»
Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика