08.08.2016
Импорт – и у перекупщика импорт
Предприятие – участник Программы локализации. В качестве одного из компонентов в производстве планируется использование приобретенного у местного поставщика импортного сырья. Этот поставщик предоставит предприятию ГТД ИМ-40 и калькуляцию следующего содержания: 1) таможенная (контрактная) цена по ГТД – 1 000 000 сум.; 2) НДС по импорту – 200 000 сум.; 3) таможенное оформление – 2 000 сум.; 4) торговая наценка (20%) – 240 400 сум.; итого – 1 442 400 сум. Можно ли при расчете уровня локализации в случае покупки импортного сырья у местного поставщика его торговую наценку (20%) исключить из импорта и отнести к местным затратам? Или вся сумма будет считаться импортным сырьем? далее...»» |
08.08.2016
Приватизация в Узбекистане – новые возможности для инвестиций
Узбекистан последовательно осуществляет реформы по созданию благоприятного климата для привлечения иностранных инвестиций в экономику страны. далее...»» |
03.08.2016
Иш жадвали: тўлиқсиз кун
Ходим уни тўлиқсиз иш кунига (ярим ставкага) ўтказишимизни сўраяпти. Ходимга рад жавоби берса бўладими? Ўтказишга розилик бериш қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади ва ўтказиш ҳақидаги буйруқ мазмуни қандай бўлиши керак? далее...»» |
03.08.2016
Қачон бошқа ишга ўтказиш мумкин?
Техник ходим (офис фарроши) корхона бухгалтериясига ҳомиладор эканлиги ҳақида маълумотнома олиб келиб, уни енгилроқ ишга ўтказишни сўраяпти. Бироқ ҳозир бизда бошқа ҳеч қандай бўш иш жойи йўқ ва бўлиши ҳам даргумон. Бу вазиятда қандай йўл тутишимиз мумкин? далее...»» |
03.08.2016
Иш вақтидан ташқари ишнинг ҳам меъёри бор
Бир нечта ходим ҳисоб даврида (12 ой) 215 соат (ҳар бири) давомида иш вақтидан ташқари ишлаган. Бу қонунбузарлик ҳисобланадими? Агар ҳисобланса, қандай жазони ва кимга нисбатан қўллаш мумкин? далее...»» |
03.08.2016
Меросни бўламиз
1/3 улушига мен эгалик қиладиган уйда яшайман. Бу уй ота-онамдан қолган. Акам ва опам билан уйга биргаликда эгалик қиламиз. Улар алоҳида яшашади. Акам ўз улушини беришни талаб қиляпти. Бунинг учун эса уйни сотиш керак. Бу ҳолда мен уйсиз қоламан, уйни сотгач, турар жой олишга кўзим етмаяпти. Опам ҳам уй сотилишини истамаяпти. Акам бизнинг розилигимизсиз уйни ёки ўз улушини бегона кишиларга сота оладими? Бу ҳақда қонун ҳужжатларида нима дейилган? далее...»» |
03.08.2016
Ўз манфаатларимни қўшнимга ишониб топшириш мумкинми?
Жисмоний шахснинг фуқаролик судида бошқа жисмоний шахс манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоялаш имконияти ҳақида далее...»» |
03.08.2016
Бизнинг айвон эса қишда ҳам иссиқ
Истеъмолчилар қўшимча иситиладиган майдон учун ҳақ тўлашлари шарт далее...»» |
03.08.2016
Тежамкор лампалар: қулай ва фойдали
Аммо одамлар заҳарланмаслиги учун улар ишлатиб бўлингандан кейин утилизация қилиниши керак далее...»» |
03.08.2016
Коррупция – тараққиётга таҳдид солувчи иллат
Хоразм вилояти божхона бошқармасида Жиноят ишлари бўйича вилоят суди билан ҳамкорликда «Коррупцияга қарши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гарови» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бошқарма шахсий таркиби иштирокида бўлиб ўтган тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Казаков коррупция ва унинг мудҳиш оқибатлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. далее...»» |
03.08.2016
Ҳимоя учун 16 та медаль
Ашхободда Европа ва Марказий Осиё минтақавий озон тармоғининг йиллик учрашуви доирасида божхона ва ҳуқуқни қўлловчи органлар ходимларини озон қатламини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Европа ва Марказий Осиёнинг мукофоти билан тақдирлашнинг тўртинчи тантанали маросими бўлиб ўтди. далее...»» |
03.08.2016
Дала ҳовлига солиқ: ставкаси ва ҳисоб-китоби
Чирчиқ шаҳридаги боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудида дала ҳовлим ва Тошкент вилояти Қибрай туманида уй-жойим бор. Мол-мулк солиғи ва ер солиғи қандай ҳисобланади? Тошкент вилоятининг кўрсатилган ҳудудларида 2016 йилда ушбу солиқларнинг қандай ставкалари амал қилади? далее...»» |
03.08.2016
Солиқ мажбуриятлари мерос сифатида ўтади
Квартира 1972 йилда эрнинг номига олинган эди. У оила боши эди. 2003 йилда у вафот этди. Хотини ва иккита фарзанди қолган. Мерос бўйича хотини ва иккала фарзандига ҳужжатлар топширилди. Хотини пенсионер. Бир фарзанди Тошкентда яшайди, иккинчиси эса пропискадан чиқарилган ва Россияда яшайди. Агар квартира бир нечта меросхўрга тегишли бўлса, мол-мулк солиғини ким ва қандай қилиб тўлаши керак? далее...»» |
03.08.2016
Участка олдингизми – солиқни дарҳол тўланг
2008 йилда туман ҳокими жисмоний шахс эгалик қилиши учун ер участкасини тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилди. Мазкур қарор ушбу участкада уй-жой қуриш учун берилган эди. Жисмоний шахс 2016 йилда ерга эгалик қилишга расман ордер олди. Туман солиқ органидагилар мазкур жисмоний шахс ер солиғини ерга ордер расман олинган 2016 йилдан эмас, балки 2008 йилдан тўлаши шарт деб ҳисоблайдилар. Солиқ инспекциясининг базасида ерга эгалик қилиш даври 2016 йилдан деб кўрсатилган, солиқ инспекцияси инспектори эса 2008 йилдан ер солиғини ҳисоблаб берди. Жисмоний шахс қайси пайтдан ер солиғини тўлаши керак: ҳоким ер участкасини тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилган кунданми ёки ер участкаси ордерга кўра жисмоний шахсга расман бириктирилган санаданми? далее...»» |
03.08.2016
Объект мақомидан келиб чиқасиз
2016 йил май ойида солиқ инспекциясидан даромад солиғи бўйича қарзимни дарҳол узишим кераклиги ҳақида билдиришнома келди. Солиқ идорасидагилар кетма-кет келадиган 12 ой ичида 2 та кўчмас мулк объекти сотилганда солиқ ундирилишини айтдилар. 2015 йил февраль ойида дала ҳовлидаги участкани, ўша йил июнь ойида эса квартирани сотганман. Бунда дала ҳовлидаги участкада яшаш учун мўлжалланган ҳеч қандай иморат мавжуд эмас. Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-бандида 12 ойлик давр ичида 2 та уй-жой реализация қилиниши ҳақида сўз борган. Дала ҳовлидаги участкамизда уй-жой, чироқ, газ, сув, сув ҳовузи ва ҳаммом бўлмаган. У 600 м2 майдонни эгаллаган деярли бўш ер бўлган. Ерда фақат 10 йил олдин уй қуришни мўлжаллаб қазилган фундамент (фундамент ҳам ёпилмаган – четларига бетон қуйилган чуқур) ва 2 х 7 метрлик ёғоч сарой қурилган. Дала ҳовлининг давлат нархи бўлмагани ёки биринчи бўлиб сотилгани учун квартирани сотиш нархи билан унинг инвентаризация қиймати ўртасидаги фарқдан 8,5%лик ставкада солиқ ундирдилар. Бетонланган чуқур ва ёғоч саройга эга бўлган ер участкаси Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-бандида сўз юритилган уй-жойга кирадими? Агар кирмаса, ушбу объектни қандай тавсифлаш мумкин? Квартира дала ҳовлидан кейин сотилгани ва фақат у уй-жой деб ҳисобланиши жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солишда инобатга олинадими? далее...»» |
03.08.2016
Ишлаб чиқаришдаги брак: тузатамизми ёки ҳисобдан чиқарамизми
Бизнинг МЧЖ пайпоқ буюмларни ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. ЯСТ тўловчиси ҳисобланамиз. Ишлаб чиқариш жараёнида чиқиндилар ҳосил бўлади: тўқув аппаратларида ишлаганда – чала тўқилган пайпоқ кўринишида техник брак, узилган ип ўрамлари; кеттель машиналарида – кеттеллаш чоғида ҳар жуфт пайпоқдан тахминан 2 г тўқилган ҳалқа кўринишидаги чиқиндилар; брак қилинган пайпоқлар чиқади. Чиқиндилар ҳисобини қандай қилиб тўғри ташкил этиш мумкин? Уларнинг қайси бири қайтариладиган чиқиндилар ҳисобланади, уларни қайси нархда омборга кирим қилиш керак (1090)? далее...»» |
03.08.2016
Иш ҳақи қариндошининг фойдасига ўтказилса...
Корхонамиз ходимаси ўз иш ҳақидан сўндириш ҳисобига холаваччасининг тиббий хизматлар (санаторий), коммунал хизматлар ҳақини шартнома бўйича пул ўтказиш йўли билан тўлашни сўради. Ходимамизнинг корхонамизда ишламайдиган қариндошларига кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлашимиз мумкинми? Бу ҳолда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш лозим? Ушбу операцияни қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттириш керак? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
03.08.2016
Нафақа кўпроқ ҳисобланиши керак
Мен тўқимачилик корхонасининг бўяш цехида ишлаганман. 2016 йил 1 апрелдан реконструкция ўтказилиши муносабати билан корхона фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилди. 2016 йил 1 майдан 3 сентябргача ҳомиладорлик ва туғиш таътилида (126 кун) бўламан. Нафақа ҳисоб-китобини кўрганимда унинг суммаси маошимдан эмас, балки энг кам иш ҳақидан (130 240 сўм) ҳисоблаб чиқарилганини билдим. Реконструкция ўтказилиши муносабати билан корхона фаолияти тўхтатиб турилганда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа қандай ҳисобланади? далее...»» |
03.08.2016
Мақсадсиз имтиёзлар ҳисоби: хатоларни тузатамиз
Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан божхона тўловлари бўйича мақсадли ва мақсадсиз имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш кераклигини тушунтириб берсангиз. Ўзгартиришлар киритилгунча корхона бухгалтериясида божхона тўловлари бўйича қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қайд этилган: олиб кирилган ТМЗга (2014 йил январидан 12 июнгача) – Дт 1010–Кт 6991 – 100,0 млн сўм (божхона тўловлари БЮДнинг 47-сатрида: ҚҚС, бож ва акциз); олиб кирилган ТМЗга Дт 6991–Кт 8840. 2014 йил 15 июндан йил охиригача: Дт 1010–Кт 6991 – 1 000,0 млн сўм (божхона тўловлари БЮДнинг 47-сатрида: ҚҚС, бож ва акциз); Дт 6991–Кт 8840. Ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан божхона тўловлари бўйича бўшаган суммалар балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттириладими? Юқоридаги бухгалтерия ёзувларини (2014–2015 йиллар учун) қандай қилиб тузатиш зарур? далее...»» |
03.08.2016
ЯСТ: ортиқча тўловни қандай қайтариш мумкин
Корхона улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензияга эга. Амалда металл конструкцияларни ишлаб чиқаради, улгуржи савдо билан шуғулланмайди. Лицензия бизга фақат ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжларимиз учун сотиб олинган товарларни реализация қилганда зарур бўлади. Улгуржи савдога лицензия олингандан кейин ДСИ банкка билдиришнома юборди. Энди тушумнинг барча суммаси (ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулот учун олдиндан тўлов, қайта ишлашга берилган хом ашёдан маҳсулотни тайёрлаш хизматлари учун олдиндан тўлов, товар мавжуд эмаслиги муносабати билан қарз, бўнак тўловларининг қайтарилган суммаси) бўнак тўловларини ушлаб қолган ҳолда махсус ҳисобварақ орқали ўтади. Шу муносабат билан бизда қуйидаги саволлар юзага келди: 1) улгуржи савдога лицензия олган ишлаб чиқариш корхонасига Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом татбиқ этиладими; 2) ЯСТнинг тўланган суммаларини қандай қилиб қайтаришимиз мумкин; 3) иккинчи компаниямиз (худди шундай ишлаб чиқариш корхонаси) учун улгуржи савдога лицензия олиш ниятидамиз, юқоридаги муаммоларга тўқнаш келмаслик учун қандай йўл тутишимиз керак? далее...»» |