Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 31 / Солиқ солиш

ЯСТ: ортиқча тўловни қандай қайтариш мумкин

 

Корхона улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензияга эга. Амалда металл конструкцияларни ишлаб чиқаради, улгуржи савдо билан шуғулланмайди. Лицензия бизга фақат ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжларимиз учун сотиб олинган товарларни реализация қилганда зарур бўлади. Улгуржи савдога лицензия олингандан кейин ДСИ банкка билдиришнома юборди. Энди тушумнинг барча суммаси (ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулот учун олдиндан тўлов, қайта ишлашга берилган хом ашёдан маҳсулотни тайёрлаш хизматлари учун олдиндан тўлов, товар мавжуд эмаслиги муносабати билан қарз, бўнак тўловларининг қайтарилган суммаси) бўнак тўловларини ушлаб қолган ҳолда махсус ҳисобварақ орқали ўтади.

Шу муносабат билан бизда қуйидаги саволлар юзага келди:

1) улгуржи савдога лицензия олган ишлаб чиқариш корхонасига Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом татбиқ этиладими;

2) ЯСТнинг тўланган суммаларини қандай қилиб қайтаришимиз мумкин;

3) иккинчи компаниямиз (худди шундай ишлаб чиқариш корхонаси) учун улгуржи савдога лицензия олиш ниятидамиз, юқоридаги муаммоларга тўқнаш келмаслик учун қандай йўл тутишимиз керак?

Ш.Дониёров,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

1. Фикримизча, улгуржи савдога лицензия олган ишлаб чиқариш корхонаси ЯСТ бўйича бўнак тўловларини тўлаши керак эмас. Мазкур тартиб фақат улгуржи савдо корхоналарига нисбатан қўлланиши керак. Бу ҳақда газетамизда бир неча бор сўз юритганмиз. Бироқ солиқ органлари Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 14.01.2010 йилда 2065-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 2065-сон Низом) II бўлимига амал қилиб, улгуржи савдога лицензия олган барча ташкилотларни, мазкур фаолият тури асосий фаолият ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигидан қатъи назар, ЯСТ бўйича бўнак тўловлари ундириладиган корхоналарнинг банкларга юбориладиган рўйхатларига киритадилар. Ушбу жуда кенг тарқалган ҳолат 2065-сон Низомда қайд этилмаганлиги сабабли шундай бўлади. Банклар ДСИнинг ушбу билдиришномаларига асосан рўйхатларга киритилган корхоналарга махсус ҳисобрақамлар очадилар, амалга оширилаётган фаолият турларидан қатъи назар, уларга 2065-сон Низомнинг 12-бандида саналган маблағлардан бошқа барча маблағлар келиб тушади ва ЯСТ бўйича бўнак тўловлари ушланади.

Айрим ҳолларда 2065-сон Низом Солиқ кодексининг 350-моддаси ­4-қисми ҳисобга олинмасдан қўлланиши сабабли зиддиятли вазият юзага келмоқда, унга кўра солиқ солиш мақсадида савдо корхоналари жумласига савдо фаолияти ўтган ҳисобот йили якунлари бўйича асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар киради. Қонун ҳужжатларидаги ушбу қарама-қаршилик бартараф этилишига умид қиламиз.

Сизнинг ҳолатда ушбу давр учун йиллик ҳисоботни топширганингиздан кейингина улгуржи савдо корхоналари рўйхатидан (сиз автоматик равишда қайд этилган) «чиқа оласиз», унинг натижаларига кўра корхонангизнинг асосий фаолият тури аниқланади.

2. Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ қарзини қуйидаги кетма-кетликда узиш ҳисобига ҳисобга олиниши керак:

1) солиқнинг мазкур тури бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига;

2) бошқа турдаги солиқлар бўйича қарзни узиш ҳисобига;

3) бошқа турдаги солиқлар бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига;

4) мазкур солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига;

5) бошқа турдаги солиқлар бўйича келгуси тўловлар ҳисобига.

2, 3 ва 5-бандларда назарда тутилган ҳолларда ортиқча тўланган солиқни ҳисобга олиш солиқ тўловчининг ёзма аризаси асосида давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида хулоса тақдим этилган тақдирда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади. Ортиқча тўланган солиқ суммасини мазкур солиқ тури бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига ҳисобга олиш давлат солиқ хизмати органи томонидан мустақил равишда солиқ тўловчининг аризасисиз амалга оширилади, солиқ тўловчи бу ҳақда ҳисобга олиш амалга оширилган кундан эътиборан 3 кунлик муддатда ёзма равишда хабардор этилади.

Солиқ кодексининг 56-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисобга олиш амалга оширилганидан кейин ортиқча тўланган солиқларнинг қолган суммаси солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш орқали қайтарилиши керак. Ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш давлат солиқ хизмати органи қайтариш учун солиқ тўловчининг ёзма аризаси асосида хулоса тақдим этган тақдирда, қайтариш тўғрисидаги ариза топширилган санадан эътиборан 30 иш куни ичида тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 56–58-моддалари).

ЯСТнинг навбатдаги чораклик ҳисоб-китобини топширгандан кейин, мазкур солиқ бўйича шахсий ҳисобрақам карточкасида ҳисоблаб ёзилган солиқ, бюджетга ўтказилган суммалар ва ортиқча тўлов суммаси акс этганда ортиқча тўланган солиқни қайтариш ҳақида ариза берган маъқул.

3. Сиз иккинчи ишлаб чиқариш компаниянгиз учун улгуржи савдога лицензияни олишингиз мумкин. Бунда, биринчи ҳолатда бўлганидек, банк ундан «улгуржи» лицензия олинган биринчи календарь йил тугагунча ЯСТ бўйича бўнак тўловларини ушлайди.

 

Неля ВАЛИНИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2138 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика