Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 31 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Ўз манфаатларимни қўшнимга ишониб топшириш мумкинми?

 

ёки

Жисмоний шахснинг фуқаролик судида бошқа жисмоний шахс манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоялаш имконияти ҳақида*

 

Судда вакиллик қилишнинг анъанавий процессуал-ҳуқуқий институти ҳақида юридик адабиётлар ва ОАВда кўп ёзишади. Бироқ суд амалиётининг кейинги йилларида, айниқса судлар фуқаролик ишларини кўришида жисмоний шахс ҳуқуқий жиҳатдан даъвогар, жавобгар ёхуд учинчи шахсга вакиллик қилиш имкониятига эга ёки эга эмаслиги ҳақидаги саволлар тез-тез юзага келмоқда.

 

Келинг, судда вакиллик қилишни тартибга соладиган Фуқаролик процессуал кодекс (ФПК) нормаларини кўриб чиқамиз. Унинг 50-моддаси 1-қисмига кўра, фуқаролар ўз ишларини судда шахсан ва ўз вакиллари орқали юритишлари мумкин. Фуқаронинг ишда шахсан қатнашуви уни шу иш бўйича вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.

ФПКнинг 52-моддасида шартнома бўйича (ихтиёрий) вакилликка биноан ишонч билдирувчи ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича судда иш юритишни вакилга топшириши назарда тутилган. Қуйидагилар шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил бўла оладилар: адвокатлар; насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ёки ён шажара бўйича қариндошлар, шунингдек эр (хотин) ёхуд унинг қариндошлари; юридик шахсларнинг ходимлари шу юридик шахсларнинг ишлари бўйича; нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари шу ташкилотлар аъзоларининг ишлари бўйича; қонунга биноан бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари; биргаликда иштирок этувчилардан бири бошқа иштирокчиларнинг топшириғи бўйича; ишни кўраётган суд томонидан ишда жисмоний шахсларнинг вакиллари сифатида қатнашишга рухсат берилган шахслар (ФПКнинг 52-моддаси 2-қисми ­1–7-бандлари).

Судда иш юритиш бўйича вакил сифатида профессионал фаолият билан фақат адвокатлар шуғулланиши мумкин.

Юқорида санаб ўтилган тоифадаги вакилларнинг охиргисига тўхталиб ўтсак. Бундай вакил аввалги бандларда санаб ўтилган шахслар (адвокатлар, қариндошлар ва ҳ.к.) тоифасига кирмайди.

Муаллифга маълум бўлганидек, одатда жисмоний шахсларни суд амалиётига жисмоний шахсларнинг вакиллари сифатида ишда иштирок этишга қўймайдилар, буни улар адвокат ёки томонларнинг қариндошлари эмасликлари билан асослайдилар. Бу билан, аслини олганда, ФПКнинг 52-моддаси 2-қисми 7-бандини кўздан қочирадилар ёки кўришни истамайдилар. Зеро унга кўра ишни кўраётган суд томонидан ишда жисмоний шахсларнинг вакиллари сифатида қатнашишга рухсат берилган шахслар шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил бўла оладилар. Рухсат бериш масаласини кўришда, муаллифнинг фикрича, суд ФПКнинг 55-моддасига асосланиши лозим, унга кўра қуйидагилар судда вакиллик қилиши мумкин эмас:

1) вояга етмаган шахслар;

2) васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар;

3) судьялар, прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар, улар қонуний вакил (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) сифатида, шунингдек, тегишли суд, прокуратура, суриштирув ва тергов органининг вакили сифатида қатнашган ҳоллар бундан мустасно.

Агар фуқаролар ушбу тоифалардан биронтасига тўғри келмаса, суд уларнинг у ёки бу томон ёхуд учинчи шахс вакили бўлишларига рухсат бериши керак.

Судда иш юритиш бўйича вакил сифатида профессионал фаолият билан фақат адвокатлар шуғулланиши мумкинлиги ҳақидаги ФПКнинг 52-моддаси 3-қисмига келсак, бу адвокатлар, ушбу модданинг 2-қисми 2–7-бандларида санаб ўтилган бошқа шахслардан фарқли равишда, уларда кўрсатилган бошқа шахслар (адвокат бўлмаган шахслар) судда вакили бўла оладиган барча юридик ва жисмоний шахсларнинг вакиллари бўлишга ҳақли эканликларини англатиши керак. Бу адвокат бўлмаган жисмоний шахслар, масалан, ўзлари ишламайдиган юридик шахсларнинг ёки ўзлари аъзоси бўлмаган нотижорат ташкилотларининг вакили бўлишга ҳақли эмасликларини ҳам англатади. Бироқ, юқорида қайд этилганидек, улар ушбу Кодекснинг 52-моддаси 2-қисми 7-бандида сўз бораётган жисмоний шахсларнинг (томонларнинг ёки учинчи шахсларнинг) вакиллари сифатида ишда қатнашишларига рухсат берилиши керак.

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online» эксперти.

 



*Ушбу материалда қонуний вакиллик ҳақида сўз бормаётганлиги сабабли муаллиф унинг хусусиятларини (ФПКнинг 51-моддасини) кўриб чиқмади.

Прочитано: 2014 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика