16.08.2017
Тўлиқ иш
Ходимни 0,5 ставкадан тўлиқ ставкага қандай ўтказиш мумкин? далее...»» |
16.08.2017
Ихтисослигим бўйича ишламоқчиман
НТМнинг 2 та муассиси бор: 1-муассис – директор; 2-нчиси – маълумоти бўйича руҳшунос, якка тартибдаги тадбиркор. Иккинчи муассис ишга жойлашмасдан туриб руҳшунослик хизматларини кўрсата оладими? Зеро у ташкилот фойдаси учун ишлаб, бунда иш ҳақи олмаслиги мумкин. Ёки у умумий асосларда ишга жойлашиши шартми? НТМга расман ишга жойлашган тақдирда буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин, ахир у ЯТТ ҳам ҳисобланади-ку? Ўриндошлик асосидами? далее...»» |
10.08.2017
Такрорий инструктаж: ўтказиш даврийлиги
Ходимлар билан даврий инструктажни ҳар чоракда эмас, балки Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларни текширишни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом асосида 6 ойда бир марта ўтказиш мумкинми? далее...»» |
10.08.2017
ФҲШ: иш ҳажмини муддат белгилайди
Компанияда фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга асосан хизматлар кўрсатувчи жисмоний шахслар бор. Уларни лозим даражада расмийлаштириш мақсадида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани тузиш муддати юзасидан қонуний чекловлар мавжудлиги хусусида тушунтириш берсангиз. Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани тузиш муддатини 3 ой этиб чеклаш қонунийми? далее...»» |
03.08.2017
Ишдан бўшайми ёки қисқартиришларини кутайми?
30.06.2017 йилда, жума куни корхона қайта ташкил этилиши ҳақида мени огоҳлантириб, ўз хоҳишимга кўра (17.07.2017 йил, душанба кунидан) ариза ёзишимни сўрадилар, 1 ой учун пуллик компенсация тўлашни ваъда қилдилар. Бу қонунга тўғри келадими? далее...»» |
03.08.2017
Ишга ҳам жойлашди, компенсация ҳам олди
Ходимни штати қисқартирилганлиги ҳақида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантирдик. У 31 июлгача ишлаши керак эди. Бироқ у бошқа иш топиб, қисқартириш муддатидан аввал кетмоқчи. Иш ҳақи ва фойдаланилмаган таътил учун компенсациядан ташқари унга қандай тўловлар ҳисоблаб ёзилиши керак? Бошқа иш топишга улгурган бўлса, унга 2 ой учун ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш зарурми? далее...»» |
03.08.2017
Ишлаб бермасдан кетмоқчи
Ишдан бўшамоқчи бўлган пенсионер ишдан бўшаши ҳақида ариза ёзиб, 2 ҳафта ишлаб бермаслиги мумкинми? далее...»» |
25.07.2017
Хатоларни тузатиш лозим
Меҳнат дафтарчасида ишга қабул қилганлик тўғрисидаги ёзув хато равишда «Тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар» саҳифасига қайд этилган. Меҳнат дафтарчаси 1982 йилда берилган ва ўзбек тилида тўлдирилган. Меҳнат дафтарчасининг тақдирлашлар ҳақидаги бўлимига хато равишда киритилган ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги ёзувни бекор қилиш зарурми? далее...»» |
25.07.2017
Бир неча касбда ишлаганлик учун ҳақ тўлаш шарт
Компания (ЯСТ тўловчи) ходимлари штати катта эмас. Маъмуриятда: директор, кадрлар бўйича ходим ва бош бухгалтер. Директор бандлиги сабабли нақд пул: иш ҳақининг бир қисми ва хизмат сафари харажатларини олиш учун банкка бора олмайди, бош бухгалтер эса банкда иш ҳақи олишга ҳақли эмас. Қўшимча ҳақ белгиламаган ҳолда кассир вазифасини буйруқ билан кадрлар бўйича ходим зиммасига юклаш мумкинми? далее...»» |
25.07.2017
Биринчи таътил
Ходимга биринчи йили 6 ой узлуксиз ишлагунига қадар йиллик ҳақ тўланадиган таътил бериш мумкинми? далее...»» |
25.07.2017
Меҳнат стажини электрон ҳисобга олишга 2 босқичда ўтилади
Вазирлар Маҳкамасининг 4.07.2017 йилдаги 462-сон қарори билан Жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини электрон ҳисобга олишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди. далее...»» |
27.06.2017
Пенсияга чиқиш чоғидаги тўловлар
Ошпаз пенсияга чиқди. Мазкур корхонадаги умумий иш стажи 13 йилни ташкил этади. Унинг таъкидлашича, ишлаган ҳар бир йили учун компенсация олиши лозим. Аслида корхона унга фойдаланилмаган таътил учун компенсация, кўп йил ишлаганлиги учун қўшимча ҳақ, шунингдек ишдан бўшатиш чоғида тўланадиган нафақани тўлади. Корхона ушбу ходимга яна қандай компенсация ёки қўшимча ҳақ тўлаши керак? далее...»» |
27.06.2017
Ходим дам олиши керак
Ходим 2009 йилдан бери ишлайди, навбатдаги йиллик таътилга атиги 1 марта, бунинг устига 12 иш кунига чиққан. Тўғри тушунган бўлсам, фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни у фақат меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда пул кўринишида олиши мумкин. Умуман олганда, бу таътиллар «куядими» ёки йўқми? далее...»» |
27.06.2017
Таътилга чиқиш ва ундан қайтиш фақат буйруқ асосида
Ходим 20 кунга (2017 йил 19 майдан 7 июнгача) иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш учун ариза ёзди, буйруқ расмийлаштирилди. Бироқ у олдинроқ – 2017 йил 30 майда қайтишга қарор қилди. Ходимнинг ташаббуси билан ҳақ тўланмайдиган таътилдан эртароқ қайтиши тўғрисида буйруқни расмийлаштириш зарурми? далее...»» |
27.06.2017
Компенсация тўланади
Корхона ходими билан тузилган меҳнат шартномаси унинг ташаббусига кўра бекор қилинмоқда. У иш вақтида 4 турдаги таътилдан фойдаланган: йиллик асосий таътил – 15 иш куни (МКнинг 134-моддаси); қўшимча таътил – меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган иш учун бериладиган 12 иш куни (МКнинг ¬137-моддаси); қўшимча (ижтимоий) таътил – 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бор аёл сифатида 3 кун (МКнинг 232-моддаси); бир марталик таътил – корхонада 15 йилдан ортиқ ишлаган меҳнат фахрийси сифатида 1 кун (ушбу имтиёз тармоқ келишуви ва жамоа шартномасида назарда тутилган). Меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда қандай таътиллар учун компенсация тўлашимиз керак? далее...»» |
27.06.2017
Ички ўриндошликни расмийлаштирамиз
Ташкилотимиз штатида атиги 10 киши бор, шу жумладан бош бухгалтер 0,5 ставкада ишлайди. Бухгалтер ёрдамчисини ишга олдик, у кассир вазифасини ҳам бажаради. Ушбу лавозимни Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори 16-бандига асосан «Бош бухгалтер ёрдамчиси/кассир» дея номлашга қарор қилдик. Бундай лавозимни белгилашимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, у ходимларнинг қайси тоифасига киради ва Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори (ММСК) бўйича қандай кодга эга бўлади? далее...»» |
27.06.2017
Меҳнат дафтарчаси тўлди. Янгисини олайми?
Ходимимизнинг меҳнат дафтарчаси саҳифалари тугаб қолди, унга навбатдаги ёзувни қайд этиш керак. Меҳнат дафтарчасига қўшимча варақ олиш учун хат билан меҳнат биржасига мурожаат қилдим. Менга айни пайтда қўшимча варақ йўқ, янги меҳнат дафтарчасини олиб, биринчи варағини йиртиб олиш, иккинчи варағида эса «Қўшимча варақ» деб ёзиб, келгусида фойдаланиш керак дея ёзма жавоб бердилар. Меҳнат дафтарчаси тўлганда ундаги ёзувларни қўшимча варақда эмас, балки янги меҳнат дафтарчасида давом эттириш тўғрими? далее...»» |
13.06.2017
Қачон таътил ўрнига компенсация олиш мумкин
2 йил учун фойдаланилмаган меҳнат таътилини олаётган ходимга унинг энг кам муддатидан ортиқ кунлар учун компенсация бериш мумкинми? далее...»» |
13.06.2017
Қонунга кўра бўлинмайди
МКнинг 146-моддасига мувофиқ, ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бунда таътилнинг бир қисми 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим. Ходимнинг розилигига кўра меҳнат таътилининг узлуксиз қисмини қисмларга бўлиш мумкинми? далее...»» |
13.06.2017
Сменали иш: нимадан бошлаш лозим
Ишлаб чиқариш фирмаси айрим ходимларни сменали иш графигига, яъни икки сутка ўтказиб бир сутка ишлаш тартибига ўтказмоқчи. Қолган ходимлар ҳафтасига 5 кун ишлайдилар. 1. Сменали иш графигига ўтишни қандай қилиб ҳужжатли расмийлаштириш мумкин? 2. Табелда ишланган соатларни (кунларни) қандай қайд этиш керак? далее...»» |