Norma.uz

Таълим: ота-она ва ўқитувчи масъулияти

 

Биз техника асрида яшаяпмиз. Телефон, интернет, гаджетлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг ҳар жабҳасига, шу жумладан таълим соҳасига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Бу таъсир эса ҳам ижобий, ҳам салбий бўлмоқда.

 

Ўқув жараёнида компьютер техникаси, тасвирий усуллардан фойдаланиш, фильмлар кўрсатиш ва ҳ.к. таълим сифатини янада ошириш имкониятини яратади.

Шу билан бирга интернетда ёшлар онг-тафаккурига, руҳиятига салбий таъсир кўрсатувчи маълумотлар – маданиятсизлик, ахлоқсизлик, ваҳшийлик, шавқатсизликни тарғиб қилувчи маълумотлар, тасвирлар деярли чекланмаган ҳолда ва миқдорда берилмоқда. Фарзандларимизнинг комил инсон бўлиб етишишида жаҳон ­миқёсида интернетда бериладиган маълумотларга чеклов ўрнатиш, тартибга солиш фурсати келгандай кўринади.

Боламизни илк бор мактаб остонасига қўлидан ушлаб, яхши ниятлар билан, ўқимишли, зиёли бўлсин деб олиб келамиз. Асраб-авайлаймиз, ҳар куни бирга дарс қиламиз, қисқаси, ҳар куни назорат қиламиз. Лекин шу назоратни бола юқори синфларга ўтганда таққа тўхтатамиз.

Кўпчилик ўқувчиларимиздан ота-онангиз сиздан уй вазифангизни бажардингизми деб сўрашадими, деб қизиққанимизда аксарияти «йўқ» деб жавоб беришади. Болага ота-онанинг назорати сусайдими, у бошқа томондан «тарбия» ола бошлайди. Бола то илм даргоҳини тугатгунча ота-она назорат қилиши керак.

Фикримизча, таълим тизимида ўқитувчи билан ота-она ўртасида дўстона муносабатни ўрнатиш керак. Айрим ота-оналарни мактабга чақирганда, дарров ўқитувчидан айб излашади. Бола тарбияси ва унинг ўқишга муносабати ҳақида гап кетганда ота-она ҳам ўқитувчига ёрдам бериши керак, чунки қарс икки қўлдан чиқади. Ота-она фарзандининг уй вазифаларини бажаришини текшириши, дарсларни ўзлаштириши билан қизиқиши, ойда бир маротаба синф раҳбари, керак бўлса, фан ўқитувчиларидан маълумотни, албатта юзма-юз учрашиб олиб туриши керак.

Таълим тизимига ҳар бир ўқитувчи ўзининг ҳар бир ўқувчиси ота-оналари билан исталган ўзаро қулай келишилган пайтда фарзандининг ўқиши юзасидан мулоқот олиб бориши кераклиги қоидасини киритиш лозим. Бунда умумтаълим мактабларида ҳар бир ўқувчининг яшаш манзили, ота-онасининг телефон рақамлари ҳақида маълумотлар базасидан фойдаланиш мумкин. Ота-оналарда ҳам ўз фарзандига таълим бераётган ўқитувчи ҳақида маълумотлар бўлиши керак.

 

Зулфия Отахонова,

1-Республика тиббиёт коллежи кимё фани ўқитувчиси.

Прочитано: 2169 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика