Norma.uz

70 – ундан ортиқ эмас

 

Йўлларда транспорт ҳаракатланиши чоғида тезлик режими фарқланадими?

 

– Ҳа, албатта. Аҳоли пунктларида тезликни соатига 70 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланиш мумкин.

Тўғри, йўл шароитлари юқори тезликда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлайдиган ҳолларда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, ДЙҲХХ билан келишилган ҳолда, тезлик режимини оширишга ваколатлидир. Бундай йўлларда тегишли йўл белгиларини ўрнатилади (ЙҲҚнинг 78-банди).

Аҳоли пунктларидан ташқарида:

√ енгил автомобилларга ва рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига тезликни соатига 100 километрдан оширмасдан;

√ шаҳарлараро қатнайдиган автобусларга ва микроавтобусларга тезликни соатига 90 километрдан оширмасдан;

√ бошқа автобуслар, тиркамали енгил автомобиллар, мотоцикллар, рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан;

√ тиркамали юк автомобилларига тезликни соатига 70 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Юкхонасида одам ташиётган, шунингдек болалар гуруҳини ташкилий ташиётган автомобиллар ҳайдовчилари ҳар қандай йўлларда тезликни соатига 60 километрдан оширмасликлари керак.

Механик транспорт воситаларини шатакка олганлар учун рухсат этилган тезлик – соатига 50 километрдан ортиқ эмас.

Хавфли, оғир вазнли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, шунингдек ташкилий жамланмада ҳаракатланаётган транспорт воситаларига ДЙҲХХ билан келишилган тезликдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади (ЙҲҚнинг 80-банди).

 

Мавзувий сонни мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.

 

Прочитано: 1536 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика