Norma.uz

Муддатидан аввал чақириб олинса

 

Ташкилот ходими айни пайтда МКнинг 146-моддасига мувофиқ унга берилган таътилнинг қолган, бўлинмайдиган қисмидан (12 иш куни) фойдаланмоқда. Ишлаб чиқариш заруратига кўра ташкилот раҳбарияти МКнинг 147-моддасига мувофиқ ходимга таътилдан чақириб олинишини расмийлаштиришни таклиф қилди. Ходим бунга рози бўлди.

Ходим қисмларга бўлинмайдиган таътилдан фойдаланаётган бўлса, уни чақириб олиш мумкинми?

С.П.

 

Ходим розилик берган бўлса, мумкин. Мазкур ҳолда 146 ва ­147-моддалар ўртасида зиддият юзага келмайди. Ходим таътилдан фойдалана бошлаган ва, тегишинча, иш берувчи унинг бир қисми – камида 12 иш кунини бериш мажбуриятини бажарган.

Одатда, ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бунда таътилнинг бир қисми 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим (МКнинг 146-моддаси).

Шу тариқа, 15 иш кунилик стандарт таътил қуйидагича қисмларга бўлиниши мумкин: 12 иш куни (бир қисми) ва ходимнинг хоҳишига кўра қолган 3 иш кунини исталганча қисмларга бўлиш (иккинчи қисми).

Ушбу норма ходим учун ҳам, иш берувчи учун ҳам таътилни қисмларга бўлиш мажбуриятини назарда тутмайди. Буни фақат ходимнинг хоҳишига кўра қилиш мумкин. Ходим буни истамаса, умумий қоидага кўра 15 иш кунилик таътил олишга ҳақли.

Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади (МКнинг 147-моддаси). Бунда ходим таътилнинг фойдаланилмай қолган қисмидан маҳрум бўлмайди. Чақириб олиш муносабати билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки МКнинг 143-моддаси 5, 6 ва 7-қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши керак.

Чақириб олиш тўғрисидаги буйруқда ходимга таътилнинг қолган қисми бериладиган вақт кўрсатилган бўлиши, шунингдек иш ҳақи қайта ҳисобланиши лозим.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

 

Прочитано: 1548 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика