Norma.uz

Қайта ташкил этишда таътил олиш ҳуқуқи

 

Иш берувчи ташкилот бошқа ташкилотга қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилаётган бўлса, ходимларга таътил қандай тартибда берилади? Қўшиб олинаётган ташкилот ходимларига фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация тўлаш зарурми ёки қўшиб олинаётган ташкилотнинг таътиллар жадвалига биноан таътил бериш керакми?

Г.Л.

 

 

– Корхона мулкдори алмашганда, худди шунингдек корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади (у ишни давом эттиришдан бош тортмаган бўлса).

Янги мулкдор корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир (МКнинг 100-моддаси 2-қисми 6-банди). Корхонанинг бошқа ходимлари билан эса, меҳнат шартномаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда бекор қилиниши мумкин (МКнинг 98-моддаси).

Шу тариқа, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ташкилот ходимлари билан меҳнат шартномалари бекор қилиниши учун асос бўла олмайди.

Қўшиб олишда бир юридик шахс бошқа юридик шахснинг таркибига киради, тегишинча, у юридик шахс сифатидаги фаолиятини тўхтатади. Бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади (ФКнинг 49, 50-моддалари).

Ходимнинг йиллик ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқини берувчи стажи меҳнат шартномаси тузилган кундан у бекор қилинган пайтгача ҳисоблаб чиқарилади (МКнинг 142, 143-моддалари).

Бинобарин, меҳнат шартномаси бўйича бутун иш даври мобайнида ходимнинг йиллик ҳақ тўланадиган, унга берилиши керак бўлган барча таътил кунларидан фойдаланиш ҳуқуқи сақланади. Қайта ташкил этишгача тузилган таътиллар жадвали ўз кучида қолади, шу сабабли ходимлар унда белгиланган муддатда таътилга чиқишлари керак.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

 

Прочитано: 1396 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика