Norma.uz

Чет эллик мутахассис ишлаганда...

 

Корхона ўз ишлаб чиқариш фаолиятини олиб бориш жараёнида хорижлик мутахассисларга эҳтиёж сезганлиги боис Туркия фуқароларини доимий ва вақтинчалик асосларда ишга қабул қилади ва уларга Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигидан меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномасини олади. Айтинг-чи, ушбу мутахассисларни Ўзбекистондаги бошқа корхоналар ҳам ишга қабул қила оладими? Бунинг учун бошқа корхоналар ҳам шундай тасдиқномани олишлари шартми?

А.Эргашев, бухгалтер.

 

– Айнан сизга берилган рухсатнома ва шу асосда хорижий фуқаро номига берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномаси билан бошқа корхонага ишга қабул қилиш ёки ўтказиш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланишга рухсатнома (кейинги ўринларда – Рухсатнома) бошқа иш берувчиларга берилиши ва рухсатномага асосан жалб қилинаётган хорижлик ишчилар бошқа иш берувчи билан меҳнат муносабатларига киришишлари мумкин эмас (АВ томонидан 1996 йил 20 ноябрда 285-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 46-банди, кейинги ўринларда – Йўриқнома). Чунки Рухсатнома ҳамда тасдиқнома якка тартибда бериладиган ҳужжат бўлиб, ундан фақатгина у кимнинг номига берилган бўлса, шу юридик шахс фойдалана олади.

Рухсатнома бланкасида Рухсатнома берилган иш берувчининг номи ва манзили, ишга жалб қилинаётган хорижлик шахс қайси давлат фуқароси эканлиги, фаолиятининг тури кўрсатилади. Шунингдек, тасдиқномада ҳам хорижлик ишчи ҳамда ишга қабул қилган юридик шахснинг номи кўрсатилган бўлади (ВМнинг 19.10.1995 йилдаги 408-сон қарорига 2-илованинг 13-банди, кейинги ўринларда – Низом).

Агар бошқа корхона ва ташкилотлар сизнинг корхонангизда меҳнат фаолиятини олиб бораётган хорижлик ходим билан меҳнат муносабатларига киришиш ниятида бўлсалар, улар Низомга мувофиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига Рухсатнома олиш учун ариза (Йўриқномага ­1-илова) билан мурожаат қиладилар.

Олинган Рухсатнома асосида иш берувчи чет эл фуқароси билан, агар у биринчи ишга қабул қилинган корхона билан меҳнат шартномасини бекор қилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш тўғрисида меҳнат шартномаси тузади.

Шундан сўнг иш берувчи ёки у ишонч билдирган шахс хорижлик мутахассиснинг меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқнома олиш учун Йўриқноманинг 12-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда Агентликка мурожаат қилади.

 

Жамолиддин Ваккасов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 144 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2017-11-17 14:12:09, Гость_:
"Ягона дарча" марказига мурожаат килинади

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика