|
14.04.2020
Розиликни олмасдан ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариш мумкинми
Бугунги вазиятда кўриб турилганидек, иш берувчи билан ходим ўртасидаги муносабатлар ноанъанавий тус олиб бормоқда. Лекин қонун ҳужжатларида бундай муносабатларни ҳал этиш йўл-йўриқлари баён этилган. Buxgalter.uz да юзага келаётган саволларга юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ жавоб берди: далее...»» |
|
08.04.2020
Мунтазам «касал» бўладиган ходимни қандай ишдан бўшатиш мумкин
Ходим ярим йил олдин ишга жойлашган, бироқ ишга чиқмаяпти. Касаллик варақаларини мунтазам тақдим этаяпти. 2019 йил 30 декабрда компаниянинг ички тартиб қоидалари тасдиқланган, уларга асосан ходимнинг иш жойида 3 соат мобайнида бўлмаслиги меҳнат вазифаларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Ходим 3 январдан бугунги кунга қадар иш жойида бўлмаган. 2020 йил 4 февралда меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун ходим ишдан бўшатилгани тўғрисида хабарнома юборилган, бироқ у 13 январда очилган ва яна давом эттириладиган касаллик варақасини жўнатган. Иш берувчи бундай ходимни қандай ишдан бўшатиши мумкин? далее...»» |
|
08.04.2020
ЯММТга қандай маълумотлар киритилади
АЖ шаклидаги, давлат улушига эга бўлмаган юридик шахс ишга қабул қилаётган ходимларининг аввалги иш жойлари ҳақидаги маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга киритиши зарурми? далее...»» |
|
08.04.2020
Қоғоз меҳнат дафтарчаларини юритиш шартми?
Меҳнат дафтарчаларини юритиш бўйича йўриқнома талабларини бажариш лозимми ёки маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга киритишнинг ўзи етарлими? далее...»» |
|
08.04.2020
Қисман ҳақ тўланадиган таътил қандай расмийлаштирилади
Карантин чоралари муносабати билан корхонада иш тўхтатилган. Бўш туриб қолинган вақт учун ходимларга ўртача иш ҳақини сақлаб қолишнинг молиявий жиҳатдан имконияти йўқ, улар эса ўзларига иш ҳақи сақлаб қолинмаган ҳолда бериладиган таътил тақдим этиш тўғрисида ариза ёзишдан бош тортишмоқда. Ушбу вазиятда ходимларга таътилни расмийлаштириш ва уларга, айтайлик, МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида ҳақ тўлаш мумкинми? далее...»» |
|
08.04.2020
Қандай қилиб ходимларни тўлиқсиз иш вақтига ўтказиш мумкин
Меҳнатга ҳақ тўлашни илгариги даражада сақлаб қолиш учун пул етарли бўлмаса ва шу билан бирга ўз ходимларини сақлаб қолишни хоҳласа, иш берувчи қандай йўл тутиши лозим? Ходимларнинг бир қисмини тўлиқсиз иш вақтига ўтказиш мураккаб аҳволдан чиқиш йўли бўлиши мумкин. Бунда меҳнат қонунчилигининг барча талабларига риоя қилиш лозим. Саволларга юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ жавоб берди. далее...»» |
|
31.03.2020
Эҳтиёт чорасидан келиб чиқиб…
Ходимларни ўта йирик миқдордаги ўғирликда қўлга олишди. Бирининг иши терговда. Ушланганлиги тўғрисида ҳужжатлар мавжуд эмас. Иккинчи ходимни топиша олмаяпти. Учинчи ходимни ушлашган, у ҳам терговда – маълумотнома бор. Ўғирлик қилиб, иши терговда бўлган икки нафар ҳамда бирига нисбатан тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган ходимларни ишдан бўшатиб юборса бўладими? Агар бўшатиб бўлмаса, табелда қандай ёзув киритайлик? далее...»» |
|
31.03.2020
Таътилдаги таътил: ҳужжатли расмийлаштириш
Ходимага 1.02.2019 йилдан 31.01.2020 йилгача бўлган иш даври учун 2020 йилнинг 3 февралидан 29 февралига қадар 24 иш кунилик меҳнат таътили берилган. 24.02.2020 йилдан унга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасига биноан 126 календарь кунлик ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил расмийлаштирилди. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг бошланиши жорий йиллик меҳнат таътилига тўғри келган тақдирда, ходима ҳомиладорлик таътилига қайси санадан чиқарилади? далее...»» |
|
31.03.2020
Куну тун режимида ишлаганда иш вақти ҳисоби
Корхонада навбатчилик жадвали асосида куну тун ишланади. Ҳар бир навбатчиликдан кейин суткалик ҳисобот тузилади, унга кўра оператор эрталабки соат 8 да смена ва нефть маҳсулотлари қолдиқларини қабул қилади, бир сутка ишлагандан сўнг кейинги куннинг соат 8 ида ҳисобот топширади. Навбатчиликлар жадвалида фақатгина навбатчилик куни кўрсатилади. Табель эса 6 иш кунилик иш ҳафтаси ҳисобидан келиб чиқиб, ҳафтасига 40 соат деб тўлдирилади. Амалдаги куну тун ишлаганлик, навбатчиликлар жадвали ва меҳнатга ҳақ тўлашда номувофиқликлар бўлмоқда. Агар жадвал ҳақиқатда ишланган вақт бўйича тўлдирилса, ҳафтасига 40 соатдан кўп вақт ишланган бўлиб чиқмоқда. Яна жадвал бўйича навбатчилик қилаётган битта оператор билан бирор бахтсиз ҳодиса юз бериб қолган вазият юзага келиши мумкин. Лекин табелда унда ҳақиқатда дам олиш куни қайд этилган бўлади. Навбатчиликлар жадвали, табелни тўлдириш ва меҳнатга ҳақ тўлашни норматив ҳужжатларга амалда қандай мувофиқлаштирса бўлади? далее...»» |
|
31.03.2020
Ички меҳнат тартиби қоидалари: қандай танишиб чиқилади
МЧЖ ички меҳнат тартиби қоидаларини (ИМТҚ) қабул қилди. ИМТҚ билан танишиб чиқилганда ходимлар танишув варақасига имзо қўйишлари мумкинми ёки журнал юритиш шартми? ИМТҚ билан меҳнат шартномасида танишиб чиқиш қонунийми («Ички меҳнат тартиби қоидалари ва лавозим йўриқномаси билан танишдим»). далее...»» |
|
30.01.2020
Корхона қайта ташкил этилганда меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар
Бош бухгалтер 1-сонли фирмада меҳнат дафтарчаси бўйича, 2-сонли фирмада ҳисоб-китоб бухгалтери бўлиб ўриндошликда ишлайди. Октябрь ойида 1-сонли фирма 2-сонли фирмага қўшилди. Бош бухгалтер 2-сонли фирмада ўзи ўриндошликда шу лавозимда ишлаганидек, ҳисоб-китоб бухгалтери лавозимида ишлашга розилик билдирди. Бу ҳолда ҳужжатларни қандай тўғри тўлдириш ва меҳнат дафтарчасида ёзувлар қилиш керак бўлади? далее...»» |
|
30.01.2020
Меҳнат шартномасини тузаётганда тиббий кўрикдан ўтиш
Корхонада дори-дармон препаратлари ишлаб чиқарилади. Ходимларни ишга қабул қилиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинади: 1) наркологик диспансердан маълумотнома; 2) психоневрологик диспансердан маълумотнома; 3) флюорография билан бирга тиббиёт дафтарчаси; 4) 086-шакл бўйича маълумотнома; 5) ВИЧ-ОИТС мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома; 6) С гепатити мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома. Дори-дармон препаратларини ишлаб чиқаришга ишга қабул қилишда шахслардан қандай маълумотномаларни талаб қилиш зарур? Бу қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган? далее...»» |
|
30.01.2020
Қоровулнинг иш графиги қандай тузилади
Корхона кун ора соат 23.00 дан 8.00 гача ишлаш режими билан икки нафар қоровулни ишга қабул қилмоқчи. Байрам кунлари ишлаганлик учун ҳақ икки баравар, тунги вақтдагисига – бир ярим баравар тўланади. Бундай иш учун меҳнат қонунчилигида қандай иш режими ва сменалар графиги назарда тутилган? далее...»» |
|
29.01.2020
Ички ўриндошлик: расмийлаштиришдаги ўзига хос хусусиятлар
Ходимни ўзининг асосий мажбуриятларидан озод қилмаган ҳолда вакант лавозимга вақтинча ўтказиш мумкинми? далее...»» |
|
29.01.2020
Касаллик бўйича нафақа олиш учун асос
Ходим бир ой давомида ишхонада бўлмади. Табелда «Номаълум сабабларга кўра келмади» деб ёзилди. Келгуси ойда унинг қариндоши ходимнинг онкология ва радиология бўлимида даволангани тўғрисида касаллик тарихидан кўчирма нусхасини келтирди, лекин касаллик варақасини бергани йўқ. Касаллик варақаси бўлмаган ишга келмаган ходимга фақатгина касалхонанинг кўчирмаси асосида компенсация тўлаш мумкинми? далее...»» |
|
29.01.2020
Қисқартиришда компенсация тўловлари
Қисқартиришга тушган ходим 2 ой олдин огоҳлантирилди ва унга мавжуд вакант жой таклиф этилди. У ёзма равишда вакант жойдан ҳам, 2 ой ишлаб беришдан ҳам воз кечди. Унга тўланиши лозим бўлган ҳақлар ҳисобланган ҳолда қисқартириш тўғрисида буйруқ чиқарилди. Ишдан бўшатилгандан кейин 5-куни ходим меҳнат биржасида рўйхатга турди ва маълумотнома келтирди. Корхона унга ўртача ойлик маошида ҳақ тўлаши керак. Меҳнат биржаси томонидан берилган маълумотнома асосида корхона қўшимча тўловга буйруқ чиқариши керакми ёки ҳақ тўлаш учун уни бухгалтерияга топширишнинг ўзи етарли бўладими? далее...»» |
|
29.01.2020
2020 йилги жамоа шартномаси: нималар ўзгарди
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ва аъзолик ташкилотларининг таклифлари асосида 2020 йил учун жамоа шартномасининг янгиланган Умумий макети ишлаб чиқилди (https://kasaba.uz/ru/razrabotan-obshhij-maket-kollektivnogo-dogovora-na-2020-god/). далее...»» |
|
20.12.2019
Ўқиш учун таътилни расмийлаштирамиз
Ходима Тошкент университетининг сиртқи бўлимига ўқишга кирди. Унга (МКнинг 256-моддаси) 2019 йил 25 ноябрдан бошлаб 30 кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқиш учун таътил берилиши лозим. 1. Ўқиш учун таътил ҳақини ҳисоблаш тартиби қандай? Иш ҳақи барча устамалари билан сақланадими ёки аввалги 12 ой учун ўртача иш ҳақи ҳисобидан таътил пули ҳисобланадими? 2. Бунда табель қандай тўлдирилади? далее...»» |
|
20.12.2019
Иш вақтидан ташқари иш ёки юкламанинг ортиши
Дорихоналар тармоғида талабалар соат 16.00 дан кейин иккинчи сменада 0,5 ставкада ишлашмоқда. Баъзида машғулотлардан озод пайтларида хоҳишларига қараб кўпроқ ишлашлари ҳам мумкин. Масалан, 16.00 дан 20.00 гача – бу уларнинг ярим ставкадаги иш вақти. 20.00 дан кейин жойлашган манзилига қараб 22.00 ёки 23.00 гача ишлашлари мумкин. Кейин дорихона ёпилади. 1,0 ставкада бўлганлар учун 8 соатлик иш кунидан кейин ишланган вақт иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади. 0,5 ставкада ишлайдиган дорихона ходимлари учун иш вақтидан ташқари соатларни қандай тўғри белгилаш мумкин? Бу табелда қандай акс эттирилади? далее...»» |
|
20.12.2019
Шартнома шартлари ўзгармайди
Ташкилот почта манзили ўзгарганда меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш лозимми? далее...»» |
