МЧЖ ички меҳнат тартиби қоидаларини (ИМТҚ) қабул қилди.
ИМТҚ билан танишиб чиқилганда ходимлар танишув варақасига имзо қўйишлари мумкинми ёки журнал юритиш шартми?
ИМТҚ билан меҳнат шартномасида танишиб чиқиш қонунийми («Ички меҳнат тартиби қоидалари ва лавозим йўриқномаси билан танишдим»).
- Иш берувчи ходимларнинг компания локал ҳужжатлари билан танишиб чиқишининг ўзи учун энг қулай усулини мустақил тарзда танлаши мумкин.
Ишга қабул қилинаётган шахсларни ички тартиб қоидалар билан меҳнат шартномаси тузилишидан олдин таништириб чиқишни тавсия қиламиз. ИМТҚ билан таништирув қай тарзда қайд этилишини ўзингиз танланг, бу масала қонунчиликда белгиланган эмас. Ягона талаб шуки, ходим имзо чеккан ҳолда улар билан танишиб чиққан бўлиши керак (МК 4-м.).
Амалиётда ходим қуйидагиларга шахсан имзо чеккан ҳолда танишиб чиқишининг жараёнини қайд этишнинг бир нечта усуллари мавжуд:
♦ ҳужжатга тикиладиган, бевосита ИМТҚга илова қилинадиган бланкаларга;
♦ ИМТҚ билан танишиш журналига;
♦ якка тартибдаги танишув варақаларида. Уларда ходимларга тааллуқли бўлган компаниянинг барча локал ҳужжатлари билан танишганлик тўғрисида белгилар қўйиб чиқилади. Бинобарин, имзоларни варақада эслатиб ўтилган барча локал ҳужжат номининг қаршисига қўйишни тавсия этамиз;
♦ меҳнат шартномасида у имзоланаётганда, лекин қўшимча равишда – «ИМТҚ билан танишдим» сатрида.
Валерия Ляндрес,
кадрлар бўлими ходими.