Norma.uz

Таътилдаги таътил: ҳужжатли расмийлаштириш

 

Ходимага 1.02.2019 йилдан 31.01.2020 йилгача бўлган иш даври учун 2020 йилнинг 3 февралидан 29 февралига қадар 24 иш кунилик меҳнат таътили берилган. 24.02.2020 йилдан унга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасига биноан 126 календарь кунлик ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил расмийлаштирилди.

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг бошланиши жорий йиллик меҳнат таътилига тўғри келган тақдирда, ходима ҳомиладорлик таътилига қайси санадан чиқарилади?

 

– Меҳнат таътили тугашининг санасидан қатъи назар, ҳомиладорлик ва туғиш таътили вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасига мувофиқ  таътилнинг бошланиш пайтидан – 2020 йилнинг 24 февралидан 28 июнига қадар расмийлаштирилиши лозим.

Меҳнат таътилида бўлган ходима вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини олаётганда меҳнат таътилини узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эгадир (МК 145-м.).

Сизнинг ҳолатингизда ходима унга берилган меҳнат таътилининг 6 иш кунидан фойдаланмаётир.

Ходима билан келишувга мувофиқ қуйидаги вариантларни танлаш мумкин:

2020 йилнинг 29 июнидан 4 июлига қадар унга 6 иш кунилик фойдаланилмаган меҳнат таътилини бериш ва кейин 5 июлдан бошлаб болани парваришлаш таътили берилади (МК 234-м.). Лекин бу билан унинг болани парваришлаш таътили қисқаради ва нафақа олиш ҳуқуқи кейинроқ вужудга келади. Ходима 6 иш кунига тенг бўлган нафақанинг озгина қисмидан маҳрум бўлади;

♦ меҳнат таътилининг фойдаланилмаган кунларини бола парваришлаш таътили тугагандан кейинги ва ишга қайтадиган вақтига кўчириш;

♦ таътилнинг кўрсатилган фойдаланилмаган кунлари унинг қўшимча қисмига киради (15 иш кунидан ортиқ фойдаларилган), сабаби ходима амалда таътилининг 18 иш кунидан фойдалангандир. Шунинг учун ходиманинг хоҳишига кўра, улардан кейинчалик фойдаланиш ҳуқуқисиз ушбу кунларни пуллик компенсацияга алмаштириш мумкин (МК 134, 151-моддалари);

  агар ходима болани парваришлаш таътилидан фойдаланишни истамаса, у ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагандан кейин ишга тушиш ва меҳнат таътилининг фойдаланилмаган кунларини олиш ҳуқуқига эга бўлади (МК 145-м.).

Туғиш қийин кечган ёки 2 ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда ходимага туққанидан кейинги таътилнинг қисми 70 календарь кунгача узайтирилади (МК 233-м.). Шу тариқа кўрилаётган вазиятда декрет таътилининг тугаш санаси 14 календарь кунга ўзгартирилади ва 2020 йилнинг 12 июлига қадар давом этади. Бундай ҳолда меҳнат таътили фойдаланилмаган қисмининг бошланиш ва тугаш ҳамда болани парваришлаш таътилининг бошланиш саналари тегишли  тарзда ўзгаради.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлинган давр йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киради (МК 142-м.). Шу туфайли айни вазиятда болани парваришлаш таътили бошланишидан олдин ходима 2020 йилнинг 1 февралидан 28июнига қадар (ёки ҳужжат билан узайтирилган тақдирда 2020 йил 12июлига қадар) бўлган иш даври учун тўлиқ 5 ой учун 10 иш кунилик мутаносиб вақтда таътил олиш ҳуқуқига эга бўлади. 15 календарь кундан камни ташкил этувчи 29 июндан 12июлгача бўлган давр (туғиш қийин кечганда) чиқариб ташланади ва таътил пулини ҳисоб-китоб қилишда эътиборга олинмайди.

Таътилнинг кўрсатилган 10 иш кунлари ходиманинг хоҳишига кўра натурада тақдим этилиши керак.

 

Диққат!

Кейинчалик таътилнинг фойдаланилмаган қисмига бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги маълумотларни «йўқотиб» қўймаслик учун барча вазиятларни Т-2 шаклида акс эттириб қўйинг.

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар бўлими ходими.

Прочитано: 595 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика