Ташкилот почта манзили ўзгарганда меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш лозимми?
– Йўқ, меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш шарт эмас.
Ташкилот почта манзилининг ўзгариши (меҳнат шартномасига асосланган аниқ иш жойи эмас) меҳнат шартларининг ўзгариши ҳисобланмайди ва бунда ходимларнинг розилиги талаб этилмайди.
Компания реквизитлари ўзгарганда ходимларнинг меҳнат шартномасига амалдаги реквизитлар кўрсатилган маълумотномани илова қилишни тавсия этилади, бу кейинчалик архив органларининг ишида ёрдам беради. Почта манзили ўзгарганидан кейин янги ишга қабул қилинаётганларнинг меҳнат шартномаларига янги маълумотлар киритилиши лозим.
Валерия Ляндрес,
кадрлар хизмати ходими.