|
15.11.2019
Сайёҳлар товарларни солиқсиз олиб чиқадилар
Мамлакатимизга сайёҳлар оқими тобора ортиб бормоқда. Бу юртимизда сўнгги йилларда жадал амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ижобий натижасидир. Республикамизнинг хорижий сайёҳлар учун жозибадорлигини янада ошириш йўлида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар жумласига, фикримизча, улар учун (мамлакатга ташриф буюрган бошқа шахсларга ҳам) «Tax free» тизимининг жорий қилинишини киритиш мумкин. далее...»» |
|
15.11.2019
Фақат ЭИЗ иштирокчилари учун имтиёзлар
Компаниямиз ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Божхона юк декларациясининг 45-устунида кўрсатилган 2019 йил февралда Хитойдан импорт қилинган металл рулонлар қиймати 2,7 баравар ошириб ҳисобланган ва ушбу нархдан ҚҚС суммаси чиқарилган. Корхонамиз эркин иқтисодий зона иштирокчиси бўлганлиги сабабли ҚҚС ҳисобга олинган ва «0» деб қайд этилган. Зарур талабларни бажара олмаётганлигимиз сабабли ЭИЗдан чиқмоқчимиз. Имтиёзлар бекор қилинса, ҚҚСни 2,7 баравардан юқори миқдорда тўлаймизми? Божхона юк декларациясини қайта расмийлаштириш учун нима қилишимиз керак? далее...»» |
|
15.11.2019
1 октябрдан ҚҚС – 15%
1. Импорт шартномаси бўйича товар 1 октябргача ИМ-70 режимида олиб кирилган, у 1 октябрдан кейин ИМ-40 режимига расмийлаштирилди. Унга 15%лик ҚҚС қўлланиладими? 2. Августда тузилган импорт шартномаси бўйича бутловчи буюмларни октябрда олиб кирдик, бироқ ой охиригача божхонадан ўтказишга улгурмасак керак. Сертификатни расмийлаштириш лозим. Биз қайси ойдан ҚҚС тўловчиси ҳисобланамиз? далее...»» |
|
15.11.2019
Импорт божининг янги ставкалари: таққослама таҳлил нимани кўрсатмоқда
2019 йил 28 октябрда Савдо-саноат палатасида Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарорининг (2.10.2019 йилдаги ПҚ-4470-сон) мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритиш бўйича брифинг бўлиб ўтди. далее...»» |
|
01.11.2019
Имтиёзлар – ТИФ ТН коди бўйича
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ташкилот (МЧЖ) йўловчиларни шаҳар йўловчи ташиш транспортида (автобусда) ташийди, шунингдек юридик шахслар билан тузилган шартномаларга мувофиқ ходимлар ва туристларни ташиш бўйича хизматларни кўрсатади. Ташкилот ҳаракатланувчи таркибни янгиламоқчи, бунинг учун Хитойдан янги автобуслар олиб келмоқчи ($ 50 000 дан 20 та автобус). Бу мақсадда банкдан кредит оляпмиз. Автобуслар божхонадан ўтаётганда ҚҚС тўлашимиз керак бўладими? Шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчиларни ёки туристларни ташиш учун автобусларни олиб келишга бирор-бир имтиёз борми? Автобуслардаги ўриндиқларнинг сони аҳамиятга эгами? ҚҚС тўлангудек бўлса (бу сумма эса биз учун салмоқли бўлади), уни йил давомида бўлиб-бўлиб тўлашимиз мумкинми? ҚҚСдан ташқари божхонада яна қандай тўловларни тўлашимиз керак бўлади? далее...»» |
|
15.10.2019
Ташқи савдо балансидаги сальдони баҳолаш мезонлари
Экспорт ва импорт операциялари ўртасидаги нисбат ҳар бир мамлакатнинг салоҳият даражасини белгилаб беради. Газетамизнинг аввалги сонларида (30.04.2019 йилдаги 18 ва 14.05.2019 йилдаги 20-сонлари) биз ташқи савдо балансида ижобий сальдога эришишнинг Россия ва Германия тажрибаларини кўриб чиққан эдик. Бугунги мақоламизда сўз ташқи савдо балансидаги сальдони баҳолаш мезонлари хусусида боради. далее...»» |
|
15.10.2019
Божхонада багаж билан…
Давлат божхона қўмитасида Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликда халқаро экспертлар иштирокида миллий амалий семинар ташкил этилди. далее...»» |
|
15.10.2019
Экспорт назорати: мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими
Бугунги глобаллашув жараёнларида жаҳон бозорлари муттасил интеграциялашиб бормоқда. Экспорт-импорт операциялари мисли кўрилмаган миқёсда ривожланмоқдаки, савдо-сотиқ каттаю-кичик мамлакатлар манфаатларини бирлаштирмоқда. далее...»» |
|
15.10.2019
АКТ билан қуролланиб...
ДБҚда бўлиб ўтган матбуот анжуманида бугунги кунда божхона хизмати органлари қай турдаги энг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланганлиги, уларнинг тадбиркорлар манфаатига хизмат қилиши билан бир вақтда, хавфни бошқариш соҳасидаги имкониятлари хусусида сўз борди. Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Анвар ¬Асамов журналистларни ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар билан таништирди. далее...»» |
|
15.10.2019
Поклик – божхоначининг сифати
Сирдарё вилоят божхона бошқармасида божхона ходимларининг ота-оналари, турмуш ўртоқлари, яқин қариндошлари иштирокида «Ходимлар ўртасида содир этилаётган салбий ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари, тизимда коррупция ва тамагирликка қарши курашиш» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. далее...»» |
|
15.10.2019
Ишчи гуруҳ муаммоларни жойида ўрганди
Маълумки, мамлакатимизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш бўйича ягона тизимни яратишга жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. далее...»» |
|
15.10.2019
Мен нима дейману, қўбизим нима дейди
Бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасини либераллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, ташқи иқтисодий фаолият, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига имкон қадар қулайликлар яратиш, ички бозорни сифатсиз ва контрафакт маҳсулотлардан ҳимоя қилишга қаратилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бироқ, айрим уддабуронларнинг божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, фаолият юритишни эркинлаштиришга қаратилган қонун ҳужжатларидан ўзига «туйнуклар» топиб олишаётгани ачинарли ҳолдир. далее...»» |
|
11.10.2019
Экспорт назорати: мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими
Бугунги глобаллашув жараёнларида жаҳон бозорлари муттасил интеграциялашиб бормоқда. Экспорт-импорт операциялари мисли кўрилмаган миқёсда ривожланмоқдаки, савдо-сотиқ каттаю-кичик мамлакатлар манфаатларини бирлаштирмоқда. далее...»» |
|
11.10.2019
АКТ билан қуролланиб...
божхона органларида жорий этилган интерактив хизматлар тадбиркорлар манфаатига хизмат қилмоқда далее...»» |
|
10.10.2019
Йўловчилар ўртасида ҳуқуқий тарғибот: вокзалдан вагонгача
Мамлакатимиз Ҳукуматининг жорий йил бошида бўлиб ўтган меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига кетаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида самарали тушунтириш ишларини ташкил қилишга бағишланган мажлиси талабларидан келиб чиқиб, давлат божхона хизмати органлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. далее...»» |
|
10.10.2019
Ўзбекистон-Хитой: божхона соҳасида ҳамкорлик
Мамлакатимизга ташриф буюрган Хитой Халқ Республикаси Бош божхона маъмурияти бошлиғи ўринбосари Ли Го бошчилигидаги делегация 2019 йил 13 май куни Давлат божхона қўмитасида бўлди. далее...»» |
|
10.10.2019
ДБҚ делегациясининг араб мамлакатларидаги музокаралари
Президентимизнинг жорий йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришда янги босқични бошлаб берди. Халқаро эксперт-таҳлил доираларида катта нуфузга эга «The Diplomat» журналида эълон қилинган мақолада Ўзбекистон янги стратегик муҳим алоқалар ўрнатаётгани, мамлакатимиз раҳбари илк босқичда Марказий Осиё давлатлари, сўнг Россия, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, европалик бир қатор йирик давлатлар, Жанубий Корея каби қудратли мамлакатлар билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйгач, араб дунёсини ҳам муҳим ҳамкорликка чорлади, деб қайд этилади. далее...»» |
|
08.10.2019
Имтиёз – рўйхатга кўра
Қурилиш билан шуғулланадиган фирмалар учун ёғоч-тахта материалларини олиб келишда ноль даражали ставка белгиланган ҳужжат бор эди. Ушбу қоида ўз кучида қолдими? У қандай товарларга (ТИФ ТН кодларига) нисбатан қўлланилади? далее...»» |
|
08.10.2019
Битим тарафларининг ўзаро боғлиқ бўлиши шартлари
Божхона қийматини аниқлаш чоғида битим иштирокчилари – сотиб олувчи ва сотувчи ўзаро боғлиқ шахслар эканлигини рўкач қилиб, божхоначилар биринчи усулни қўллашдан бош тортдилар. Қандай ҳолларда тарафлар ўзаро боғлиқ шахслар деб ҳисобланади? Битим иштирокчилари бундай шахслар эмаслигини исботласак, биринчи усулдан фойдалана оламизми? далее...»» |
|
08.10.2019
Вақтинча олиб киришда ҳуқуқларни ўтказиш
Транспорт воситаси номига расмийлаштирилган шахс (РФ фуқароси) Ўзбекистон ташқарисида даволанмоқда. Ишлаб чиқариш заруратига кўра автомобилдан фойдаланмоқчимиз. Вақтинча олиб кириш режимида расмийлаштирилган автомашинадан эгасидан бошқа ким ишончнома асосида фойдаланиши мумкин? Бу қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган? далее...»» |
