Norma.uz

Импорт божининг янги ставкалари: таққослама таҳлил нимани кўрсатмоқда

 

2019 йил 28 октябрда Савдо-саноат палатасида Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПҚ-3818-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарорининг (2.10.2019 йилдаги ПҚ-4470-сон) мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритиш бўйича брифинг бўлиб ўтди.

 

Унда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ушбу қарорни қабул қилишга сабаб бўлган омиллар ва кутилаётган натижалар юзасидан батафсил ахборот берди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қарор миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини қўллаб-қувватлаш, инновацион ривожланиш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, қулай инвестиция муҳитини шакллантириш мақсадида қабул қилинган. Қарор билан импорт божининг янги ставкалари тасдиқланди.

Брифингда Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари М.Салиев иштирок этиб, мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти юзасидан кўргазмали тарзда батафсил тушунтиришлар берди.

Таъкидланишича, Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги 11 293 та товар позицияларидан:

7261 та товар позицияси ўзгаришсиз қолган;

2 730 тасига – божхона божи ставкалари жорий этилди;

1 096 тасига – божхона божи ставкалари оширилди;

208 тасига – божхона божи ставкалари пасайтирилди.

Киритилган ўзгаришлар натижасида импорт божхона божининг ўртача арифметик ставкаси 8%ни ташкил этади.

Анжуманда журналистларга бож ставкалари бўйича киритилаётган ўзгаришларнинг ички истеъмол талабига таъсири, бож ставкаларининг хорижий давлатларнинг бож ставкалари билан таққослама таҳлили ҳақида батафсил ахборот берилди.

Бож ставкаларига киритилган ўзгаришлар юзасидан энг кўп импорт қилинаётган товар позициялари мисолида берилган тушунтиришлар ҳам журналистларда мавзу юзасидан аниқ таассуротларни шакллантирди.

Яна бир муҳим жиҳатни унутмаслик керак – МДҲ мамлакатлари ҳудудидан олиб кириладиган товарлар учун Эркин савдо зонаси тўғрисидаги халқаро шартномага мувофиқ импорт божхона божи ундирилмайди.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида республикага импорт қилинаётган тўловга тортиладиган товарларнинг 50 фоизи эса айнан МДҲ давлатларига тўғри келган. Масалан, кундалик турмушимизда энг кўп истеъмол қилинадиган кунгабоқар ёғи ва ун мисолида мавзуга ёндашамиз.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида республикамизга қиймати 114,9 млн АҚШ долларини ташкил қилувчи 139,9 минг тонна кунгабоқар ёғи импорт қилинган. Шундан атиги минг долларлик ёғ бошқа хорижий давлатлардан келтирилган. ҚҚС ставкасининг 5 фоизга пасайтирилганини инобатга олсак, МДҲ давлатларидан олиб келинаётган кунгабоқар ёғи арзонлашади.

Гарчи ушбу товарга нисбатан импорт божи 5%га оширилган бўлса-да, МДҲга аъзо давлатлардан бошқа мамлакатлардан олиб кириладиган кунгабоқар ёғининг (ҚҚСнинг 5%га туширилгани ҳисобига) нархи атиги 0,75%га ошишини кутиш мумкин.

Ёки мавзуга ун мисолида ёндашсак, ҳисобот даврида Ўзбекистонга қиймати 61 млн АҚШ долларини ташкил қилувчи 345,8 минг тонна ун импорт қилинган. Импорт ҳажмининг 99,9%и МДҲ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади.

Ушбу товар учун импорт божхона божи ставкаси 5%га оширилди, бироқ ҚҚС ставкаси 5 фоизга пасайтирилгани ҳамда импортнинг асосий қисми МДҲ мамлакатларидан амалга оширилиши натижасида уннинг ўртача нархи 5%га пасайишини кузатиш мумкин.

2019 йилнинг 9 ойи давомида энг кўп импорт қилинган товарлар таҳлил қилинганда, божхона тўловларининг умумий ставкаси ўртача 27,19%ни ташкил этди.

2020 йил 1 январдан жорий этиладиган импорт божи ставкалари ҚҚСнинг 15%га туширилиши билан ҳисоб-китоб қилинганда бу кўрсаткич 26,88%ни ташкил этиб, 2019 йил 1 октябрга қадар бўлган умумий ставкага нисбатан 0,31%га пасайиши кузатилди.

 

Ҳусан Тангриев,

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати бош инспектори.

 

Прочитано: 362 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика