Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 24 / Божхона

Ташқи савдо балансидаги сальдони баҳолаш мезонлари

 

Экспорт ва импорт операциялари ўртасидаги нисбат ҳар бир мамлакатнинг салоҳият даражасини белгилаб беради. Газетамизнинг аввалги сонларида (30.04.2019 йилдаги 18 ва 14.05.2019 йилдаги 20-сонлари) биз ташқи савдо балансида ижобий сальдога эришишнинг Россия ва Германия тажрибаларини кўриб чиққан эдик. Бугунги мақоламизда сўз ташқи савдо балансидаги сальдони баҳолаш мезонлари хусусида боради. 

 

Жаҳон мамлакатларининг ўзаро интеграцияси ривожланиб бораётган бугунги глобаллашув даврида Ўзбекистоннинг ташқи савдо балансини иқтисодий хавфсизлик нуқтаи назаридан баҳолаш ва шу орқали мамлакат иқтисодиётига таъсир этувчи таҳдидларни олдиндан аниқлаб, уларга қарши зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳозирги кунда долзарб масалалардан ҳисобланади.

Қолаверса, кўпчилик халқаро рейтинг ташкилотлари мамлакатларнинг жаҳон бозорида тутган ўрнини белгилашда ташқи савдо балансини баҳолаш индикаторларидан фойдаланади. Бу индикаторлар эса инвесторларни қизиқтирувчи энг муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Яъни мамлакатнинг актив баланси қанчалик кўп бўлса, киритилган инвестицияларнинг кафолати ҳам шунча юқори бўлади.

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида ташқи савдо балансини баҳолашда очиқ ва ёпиқ иқтисодиёт деб номланувчи усулдан фойдаланилмоқда. Ушбу усул миллий иқтисодиётнинг жаҳон бозорига қай даражада боғлиқлигини кўрсатувчи индикатор ҳисобланади. Ёпиқ иқтисодиёт билан боғлиқ ташқи иқтисодий фаолиятда экспортнинг ЯИМдаги улуши 10%дан кам бўлади. Очиқ иқтисодиётда эса экспортнинг ЯИМдаги улуши 35%дан ортиқ бўлади1.

Ушбу мезонга кўра, 2017 йилда очиқ иқтисодиёт бўйича энг юқори кўрсаткичга – Гонконг (157%), Сингапур (96,3%), Вьетнам (90,5%), Словакия (84,2%) каби давлатлар кирган бўлса, ёпиқ иқтисодиёт бўйича энг паст кўрсаткич – Яман (1,3 %), Непал (3,37 %), Судан (3,37 %) каби давлатларда кузатилди2.

Бундан ташқари, жаҳон давлатларининг ташқи савдо сиёсатини очиқ иқтисодиёт асосида олиб бориши мамлакат савдо балансига боғланган ҳолда таҳлил этилди. Унга кўра, 49 мамлакатнинг ташқи савдода очиқ иқтисодиётни олиб бориши ва улардан 17 таси (36,9%)да салбий сальдо ҳолати кузатилганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ЯИМда экспорт улуши 10 ва 35% оралиғида бўлган, комбинациялашган очиқ ва ёпиқ иқтисодиёт билан боғлиқ ташқи савдо сиёсати 110 та давлатда кузатилган бўлиб, уларнинг 81 таси (73,6 %)да салбий сальдо ҳолати қайд этилган. Шу билан бирга, экспортнинг ЯИМдаги улуши 10%дан кам бўлган мамлакатлар сони 46 та эканлиги ва уларнинг ҳеч бирида ижобий сальдо ҳолати кузатилмаганлиги аниқланди3.

Юқоридаги натижалардан келиб чиққан ҳолда ташқи савдо балансидаги салбий сальдо ҳолатини баҳолашда қуйидагича чегаравий қийматни белгилаш мумкин (1.1-жадвал).

1.1-жадвал

Жаҳон мамлакатларининг ташқи савдо балансидаги кўрсаткичи бўйича экспорт квотасини баҳолашнинг чегаравий қиймати4

 

Индикаторлар

 

Ўлчов

 

Аъло даражада

 

Яхши даражада

 

Меъёр

 

Инқироз олди ҳолати

 

Инқироз ҳолати

 

1

 

Экспортнинг ЯИМдаги улуши (ЭКкв)

 

%

 

ЭК кв > 60

 

35 ≤ ЭКкв ≤ 60

 

35

 

10 < ЭКкв < 35

 

Эккв ≤ 10

 

Жаҳондаги мавжуд ҳолат

 

Индикатор бўйича давлатлар сони (2017 йил)

 

дона

 

12

 

37

 

 

 

110

 

46

 

Индикатор бўйича салбий сальдо ҳолати кузатилган мамлакатлар сони (2017 йил)

 

дона

 

1

 

16

 

 

81

 

46

 

Салбий сальдо кузатилган давлатлар сонининг индикатор бўйича мамлакатлар сонидаги улуши

 

%

 

8,3

 

43,2

 

 

 

73,6

 

100,0

 

 

Юқоридаги кўрсаткичлардан мамлакат ташқи савдо сиёсатининг таснифи бевосита экспорт квотаси, ­яъни экспортнинг ЯИМдаги улушига боғлиқ эканлигини кўриш мумкин. Шунга кўра, Ўзбекистон ташқи савдо сиёсати таснифи ўрганилганда қуйидаги ҳолатлар аниқланди (1.2-жадвал).

1.2-жадвал

Ўзбекистонда экспорт квотаси ва
савдо балансининг ўзгариш динамикаси5
(млрд АҚШ долларида)

 

 

Ушбу жадвалдан кўриш мумкинки, ЯИМ 2001 йилга нисбатан 5,3 баробарга, экспорт эса 3,7 мартага кўпайган. Шунингдек, экспорт квотасининг кўрсаткичларидан яқин 20 йил давомида Ўзбекистонда асосан комбинациялашган очиқ ва ёпиқ иқтисодиёт билан боғлиқ ташқи савдо сиёсати олиб борилганлигини кўриш мумкин. Бундан ташқари, экспорт квотасининг ташқи савдо балансига боғлаган ҳолда баҳоланган чегаравий қиймати бўйича инқироз олди ҳолатда эканлиги аниқланди.

Шунга кўра, экспорт квотасида 2001 йилдан 2008 йилгача ­23%дан 30%гача ўсиш ҳолати кузатилган бўлиб, унга мос равишда савдо баланси ҳам 220 млн доллардан 1,42 млрд долларгача ўсган ҳолда ижобий сальдога эришилган. 2009 йилдан бошлаб эса экспорт квотаси ­17%дан 9%гача кескин тушган ва савдо баланси ҳам шунга мос равишда 520 млн доллардан 2014 йилда 6,46 млрд долларгача, 2017 йилга келиб эса 3,3 млрд долларгача салбий сальдо ҳолатининг ўсиши кузатилган. Демак, бундан мамлакатдаги экспорт квотаси ва савдо балансининг ўзгариш динамикаси бир-бирига боғлиқ эканлиги маълум бўлади.

Шундай экан, ижобий сальдога эришиш учун мамлакатда экспорт самарадорлиги юқори бўлиши керак. Экспорт самарадорлиги эса қуйидаги баҳолаш мезонлари тизими орқали белгиланади6:

Экспорт ҳажмининг ўзгариш динамикаси:

● экспортнинг даврий ўзгариши ва унинг ЯИМдаги улуши;

● экспорт ҳажмининг соҳалар ва товар гуруҳлари бўйича ўзгариши (муайян реал вақт оралиғида).

Экспорт товарларининг рақобатбардошлиги ва инновацион янгилиги:

● жаҳон бозоридаги экспорт улушининг динамикаси;

● экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг савдо брендига хорижий талабнинг ўрни ва даражаси;

● экспорт маҳсулотининг инновацион янгилиги.

Хом ашё экспорти ва импортига қарамлилик даражаси:

● жами экспорт таркибида хом ашё улуши;

● жами импортда хом ашё улуши;

● мамлакат ўзини ўзи хом ашё билан таъминлаганлик даражаси;

● мамлакатда ишлаб чиқариладиган хом ашё турлари импортининг жами хом ашё импортидаги улуши;

● экспорт ва импорт хом ашё нархларининг ўзгариш динамикаси.

Экспортнинг мамлакатлар кесимида ўзгариш динамикаси:

● қўшни давлатлар билан амалга оширилган экспорт қийматининг мамлакат жами экспортидаги улуши;

● экспорт мамлакатларининг диверсификациялашганлик даражаси.

Шу ўринда, ушбу кўрсаткичларнинг ижобий ёки салбий эканлигини аниқлашда ҳар бир мезон бўйича чегаравий қийматни ўрнатиш муҳим ҳисобланади.

Юқоридаги индикатор ва чегаравий қийматлардан шуни хулоса қилиш мумкинки, экспортнинг ЯИМдаги улуши қанчалик кўп бўлса, мамлакатнинг ташқи савдо балансида ижобий сальдога эришиш эҳтимоли шунча юқори бўлади.

Диёр КАРИМОВ, и.ф.н., доцент,

 

Санжар СОАТОВ, мустақил тадқиқотчи.

 


1Самородова Е.М., Маслова О.Л. Эволюция социально-экономических систем: от автаркии к открытой экономике – Вестник Орел ГИЭТ, 2011, №1 (15) – С. 81.

2БМТнинг савдо ва тараққиёт кенгаши (UNCTAD)нинг расмий сайтидан олинган статистик маълумотлар асосида, URL: https://unctadstat.unctad.org

3Ўша манба, URL: https://unctadstat.unctad.org

4Муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган.

5БМТнинг савдо ва тараққиёт кенгаши UNCTAD URL: https://unctadstat.unctad.org ва Жаҳон савдо марказининг расмий сайти URL: https://trademap.org.

6Муаллифлар томонидан тизимлаштирилган.

 

Прочитано: 1233 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика